Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал ҳолис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺




Ўтиб кетган хатоларни ёдга олиб АЁЛингизни айбламанг!

Бир пайтлар ўтиб кетган хатоларни ёдга олиб аёлингизни айбламанг. Хусусан, ўзгаларни олдида уни камсита кўрманг. Ўзини ислоҳ қилиб олиш фақат аёлларга тегишли эмас, сиз ҳам эркак сифатида баъзи одатларингизни ўзгартиринг. Аёлингизнинг жаҳлини чиқарадиган ишларни қилманг. Ҳатто ҳазиллашиб ҳам асабига тегманг.

📚Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — саодат маскани»

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


⭕️⭕️⭕️⭕️

📌IDEAL ONA bo'lish uchun talabgorlar bormi?
❤️ Bor bo'lsa, sizni UYQU MASHG'ULOTI va TUALET MASHG'ULOTI asoschisi NODIRA ADHAMOVAning 3 kunlik "Onalikdan IDEAL ONALIKkacha 3 qadam" nomli bepul jonli vebinariga taklif qilamiz!

‼️Vebinar 3 kun bo'lib unda:

➡️1-kun: Boladagi uyqu bilan bog'liq muammolar
➡️2-kun: Bolani gorshokka o'rgatish
➡️3-kun Tungi enurez(tunda tagini ho'llab qo'yadigan bolalar) haqida gap boradi.

📈Uncha-muncha pullik kurslarda ham aytilmaydigan qimmatbaho, eng asosiysi, siz uchun foydali ma'lumotlarga to'la vebinarga marhamat!

Vebinarda 4 yillik tajriba asosida yig'ilgan, faktlarga asoslangan  ma'lumotlardan bahramand bo'lasiz.
Manzilimiz: 👇👇👇
https://t.me/+Y5f-zY0ziXVmZTVi
https://t.me/+Y5f-zY0ziXVmZTVi
https://t.me/+Y5f-zY0ziXVmZTVi


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Масжидга кираётганда ўнг оёқ олдин босилади ва қуйидаги дуо ўқилади:

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», десин», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин!»

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Севгилингиз кўнглига ёқадиган дил изҳорлар, видеолар қидиряпсизми?

❓Туғилган кун, бахтли онларингиз учун ажойиб, романтик лайфҳаклар керакми?

❓ Эрни аёлига вафоли, эътиборли, меҳр-муҳаббатли қиладиган дуоларни излаяпсизми?

👌👌👌 Ҳа! Унда ушбу канал аниқ сиз учун! 😍

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️❤️

Kanalimiz: ⬇️⬇️⬇️
https://t.me/BAXTLIMIZ_KANAL
https://t.me/BAXTLIMIZ_KANAL
https://t.me/BAXTLIMIZ_KANAL


Ғусл ва Таяммум қилаётганда айтиладиган дуолар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллаҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи соҳибларимиз: «Агар жунуб бўлган ёки ҳайз кўрган бўлса, бисмиллаҳни айтмайди», дейишган. Лекин уларнинг бисмиллаҳни зикр қилишлари афзалроқдир. Фақат бисмиллаҳни айтиш билан улар Қуръон тиловатини қасд қилмасликлари керак.

Таяммум қилганда айтиладиган дуолар

Таяммум қилувчи киши, хоҳ у жунуб, хоҳ ҳайз кўрган аёл бўлсин, бисмиллаҳни айтиши мустаҳаб. Аммо юзи ва кафтига тупроқ суртгандаги ўқиладиган дуолар ҳақида бирор нарса кўрмадик.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


💰2025-yilni Qarz va Kreditlarsiz boshlang!

Bu yilni ham qarz va kreditlar bilan o'tkazdingiz, Men Hayyom Abdurahimov 2025-yil kelmasidan qarzlardan qutulishning 20 sirini ulashmoqchiman!

✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz

✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz

✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz

Siz uchun 24-25-26-27-dekabr kunlari “Farovon hayot” nomli 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!

Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Marafon bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻

https://t.me/+4PmPcYcNnzZmNmY1
https://t.me/+4PmPcYcNnzZmNmY1
https://t.me/+4PmPcYcNnzZmNmY1


ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


​​ҲАР ҚАДАМДА БАРАКА.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ва улар орқали биз умматларнинг эътиборини тонгда барака бўлишига қаратдилар. Бомдод намозидан кейинги илк соатлар куннинг энг баракали соатларидир. Бу баракаларни фақатгина уйқудан барвақт уйғониб, бомдод намозини ўқиганларгина қўлга кирита олади. Улар бу куннинг илк дақиқаларидан фойда ишлашни бошлайдилар. Сохр Фомидий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, умматимнинг тонггига барака ато эт». Бу барака тонгда қилинадиган барча нарса, барча (хайрли) амалларга тегишлидир... Тижорат дейсизми, деҳқончиликми, китоб мутолааси, сафар ёки бошқа жидду жаҳд қилинадиган ишларнинг барчасига оид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сария ёки қўшин жўнатсалар ҳам доимо эрта тонгда жўнатар эдилар. Юқоридаги ҳадис ровийси Сохр Ғомидий тижоратчи бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатларига амал қилар эди. У киши бирор жойга тижорий карвон жўнатса, эрта тонгда жўнатар, натижада савдоси баракали бўлиб, молида зиёдалик бўлар эди. Имом Аҳмаднинг ривоятида Сохр шунчалик бойиб кетганидан ҳатто пулларини қаерга қўйишни ҳам билмай қолар эди, дейилади. Имом Термизийдан ривоят қилинишича, Нўъмон ибн Мукрин розияллоху ану шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажр вақти кирса, то қуёш чиққунига қадар кутиб турар, қуёш чиққач, жангга кирар эдилар». Бу хақда айтиладики: «Мана шунда ғалаба шамоли эсади. Мўминлар намозларида қўшин Ҳаққига дуо қиладилар...» Яна бунга мисол қилиб «Сунани Насоий»да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бомдод намозини аввалги вақтида ўқидилар. Хайбар уларга яқин қолган эди. У зот ҳужумни бошлаб шундай дедилар: «Хароб бўлсин Хайбар! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур!» дедилар. Демак, санаб ўтилган барака, фазл ва ғалабаларнинг барчаси тонгнинг илк дақиқаларида кўрилган... Лекин инсон ушбу баракали лаҳзаларида уйғоқ бўлмаса, нима бўлади? Инсон куннинг бундай қимматли лаҳзаларини ғафлатда, уйқуда, суюклигимиз ва Аллоҳнинг суюкли бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларидан бепарво ҳолда ўтказса, нима бўлади? Инсон кунини ушбу яхшиликлардан маҳрум ҳолатда бошласа, нима бўлади?

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

7.4k 0 111 1 62

​​МАНГУЛИККА РАҒБАТ

Сувайд ибн Ҳорис ривоят қилади:
“Биз етти киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига қавмимиз номидан вакил бўлиб келдик. Биз кириб борганимизда биздан Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Сизлар кимларсиз?
– Бизлар мўминлармиз, – жавоб бердик.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб яна савол бердилар:
– Ҳар нарсанинг ҳақиқати бўлгай. Сизларнинг мўминлигингиз ҳақиқати недур?
– Ўн беш хислатдур. Бештасини барча пайғамбарлар имон келтиришимизга буюрганларидур. Бештаси – сиз буюрган амаллар. Бештаси эса, бизга жоҳилиятда ёмон кўрган ишларимиздур.
– Пайғамбарлар буюрган беш хислат қайсидур?
– Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш.
– Мен буюрган беш амал қайси?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ” демоғимиз, беш маҳал намоз ўқимоғимиз, закотни адо қилишимиз, рамазон ойи рўзасини тутмоғимиз ва имкон бўлганда Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳаж қилмоғимиздур.
– Жоҳилиятда ҳамроҳ бўлиб, тарк қилганингиз қайсидур?
– Кенгчиликка шукр, қийинчиликка сабр, тақдирга розилик, ҳар қандай ожизлик ҳолида рост гапириш ва адоватни тарк қилиш.
– Сизлар олимлар ва донолардурсиз. Бу фаҳмларингиз билан пайғамбарлар каби бўлишга яқинсизлар. Агар шу айтганларингиздек бўлсаларингиз, сизларга яна беш хислатни зиёда қилгайман, шу билан йигирма бўлур: ўзларингиз  емайдиган молни жамламанг. Ўзингиз яшамайдиган бинони қурманг. Эртагаёқ сизларга насиб бўлмайдиган нарсаларни деб хусуматлашманг. Аллоҳга тақво қилингки, Унга қайтурсиз ва Унинг ҳузурида тўпланурсиз. Шундай нарсаларга рағбат қилингки, сизлар оқибатда етишурсиз ва ўша неъматлар билан мангу қолурсиз”.

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

اللهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا هُوَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا هُوَ لَهُ

Ўқилиши: «Аллоҳумма инний асъалука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар.

Маьноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


ТАҲОРАТ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Таҳорат қилаётган киши бисмиллаҳдан кейин...
الحَمْدُ للهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا
«Алҳамду лиллаҳиллаз'ий жаъалал ма`а тоҳуро» (Сувни пок қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.
Оғиз чайқаётганида:
اللهُمَّ اسْقِنِي مِنْ حَوْضِ نَبِيِّكَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأْسًا لاَ أَظْمَأُ بَعْدَهُ أَبَدًا
«Аллоҳуммасқиний мин ҳавз'и набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан лаа аз'мау баъдаҳу абадаа» (Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, ундан кейин ҳеч ҳам чанқамайин), дейилади.
Бурун чайқаётганида:
اللهُمَّ لاَ تَحْرِمْنِي رَائِحَةَ نَعِيمِكَ وَجَنَّاتِكَ
«Аллоҳумма лаа таҳримний рооиҳата наъиймика ва жаннаатик» (Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма), дейилади.
Юзни юваётганида:
اللهُمَّ بَيِّضْ وَجْهِي يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ
«Аллоҳумма баййиз' важҳий йавма табйазз'у вужууҳун ва тасвадду вужууҳ» (Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин), дейилади.
Икки қўл ювилаётганида:
اللهُمَّ أَعْطِنِي كِتَابِي بِيَمِينِي، اللهُمَّ لاَ تُعْطِنِي كِتَابِي بِشِمَالِي
«Аллоҳумма аътиний китаабий бийамийний, Аллоҳумма лаа туътиний китаабий бишимаалий» (Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма), дейилади.
Бошга масҳ тортилаётганида:
اللهمَّ حَرِّمْ شَعْرِي وَبَشَرِي عَلَى النَّارِ وَأَظِلَّنِي تَحْتَ عَرْشِكَ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّكَ
«Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан наари ва аз'илланий таҳта ъаршика йавма лаа з'илла иллаа з'иллук» (Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени соялар бўлмайдиган кунда аршингни остида соялантир), дейилади.
Икки қулоққа масҳ тортилаётганида:
اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ القَولَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ
«Аллоҳуммажъалний миналлаз'ийна йастамиъунал қовла файаттабиъууна аҳсанаҳ» (Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил), дейилади.
Икки оёқ ювилаётганида:
اللهُمَّ ثَبِّتْ قَدَمَيَّ عَلَى الصِّرَاطِ
«Аллоҳумма с'аббит қодамаййа ъалас-сироот» (Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил), деб ўқилади.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла ва аълани, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Аллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон, ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб - топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин. Ерда ўтирган одам йиқилмайди, одамлар ўлик итга тегмайдилар, лекин улар ғазабланурлар, чунки сен улардан ё илм ё адаб ёки мол-давлат борасида юқорисан, демак, сен уларнинг наздида то бу хислатларингдан, Аллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, бахтсиз, тугаган мирқуруқлар, беақл-бефаҳмлар қаторига тушиб қолмагунинггача кечириб бўлмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар, Бас, сен уларнинг сўз ва танқидларига, бўҳтон ва ҳақоратларига Уҳуд тоғининг саботи каби, саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимаи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади. Сен уларнинг оғизларини ёпишга, тилларини боғлашга қодир эмассан, лекин сен уларнинг аҳмоқлигига бепарво бўлишга, уларнинг сўзларини тингламасликка қодирсан: «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!» деб айтинг!». (Али Имрон сураси, 119-оят).
Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишинг, янада ўзингни тўғри тутишинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен, агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишни, айбсиз кўринишни истасанг-узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.
Маҳзун бўлма китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Zikrni 52 ta foydasi. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.

🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇

📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ ва лаа илааҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил аъз'ийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Атуубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллаз'ий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм ва атуубу илайҳ.
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ
.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


ЕТТИ НАСИҲАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:
● кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
● кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
● инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
● дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
● жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
● золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
● ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#дуо

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


☝️​​ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9.6k 0 142 1 36
Показано 20 последних публикаций.