Репост из: QIBRAY SADOSI / Расмий канал
МИР ЮСУФА (Юсуф олами)
ИШХОНАМНИ, ИШНИ СОҒИНДИМ
Дам олишлар тегди жонимга,
Йўқлаб келмас биров ёнимга,
Ташна қилди, роса қонимга,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Уй ҳам экан асли бир қафас,
Бўлиб кетдим хўп диққинафас,
Дам олишни қилмагин ҳавас,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Гоҳ раҳбаринг ёқиб турса ҳам,
Гоҳ пўстагинг қоқиб турса ҳам,
Кимдир итдай қопиб турса ҳам,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Баъзан мажлис текканди жонга,
Ажралардинг яхши-ёмонга,
Қочсам дердинг бирор томонга,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Карантинни карантин қилай,
Бир мушт билан гаранг, тин, қилай,
Тожвирус, тожингни юлай,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Касбдошларим ичимни ёқсин,
Майли, шефим “пўстагим” қоқсин,
Урушгани – ун оши, таҳсин,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Ишинг бўлса, гўёки кайфсан,
Мен сизларга ростини айтсам,
Майли, ҳар кун олайин ҳайфсан,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Тожинг бормиш, вирус, ёпирай,
Шу тожингга ўзим тупурай,
Иш жойимни ўзим супурай,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Эй, ишхонам, қучоғингни оч,
Коронавирус, мендан нари қоч!
Гумдон бўлсанг ўзим тўлай бож,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Юсуф МИРЮСУФЗОДА
ИШХОНАМНИ, ИШНИ СОҒИНДИМ
Дам олишлар тегди жонимга,
Йўқлаб келмас биров ёнимга,
Ташна қилди, роса қонимга,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Уй ҳам экан асли бир қафас,
Бўлиб кетдим хўп диққинафас,
Дам олишни қилмагин ҳавас,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Гоҳ раҳбаринг ёқиб турса ҳам,
Гоҳ пўстагинг қоқиб турса ҳам,
Кимдир итдай қопиб турса ҳам,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Баъзан мажлис текканди жонга,
Ажралардинг яхши-ёмонга,
Қочсам дердинг бирор томонга,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Карантинни карантин қилай,
Бир мушт билан гаранг, тин, қилай,
Тожвирус, тожингни юлай,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Касбдошларим ичимни ёқсин,
Майли, шефим “пўстагим” қоқсин,
Урушгани – ун оши, таҳсин,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Ишинг бўлса, гўёки кайфсан,
Мен сизларга ростини айтсам,
Майли, ҳар кун олайин ҳайфсан,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Тожинг бормиш, вирус, ёпирай,
Шу тожингга ўзим тупурай,
Иш жойимни ўзим супурай,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Эй, ишхонам, қучоғингни оч,
Коронавирус, мендан нари қоч!
Гумдон бўлсанг ўзим тўлай бож,
Ишхонамни, ишни соғиндим.
Юсуф МИРЮСУФЗОДА