Бугун шоир Азим Суюн таваллуд топган кун (1948–2020)ТутқунҒанимлар таҳқирлаб бешафқат,
Онангдан айрилдинг, дедилар,
Тутқуннинг кўзида бетоқат,
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Мағрур қолди мағрур бош.
Кўз ёшлар боиси – ғам, алам,
Ёрингдан айрилдинг, дедилар.
Кўзига боқдилар, шод, хуррам –
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Мағрур қолди мағрур бош.
Қасоскор хабарлар билмас ҳад,
Ватандан айрилдинг, дедилар
Ва унинг кўзида сўнгги дард –
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Бир қалқди…
Жон эди ўша ёш!
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram |
Facebook |
X | Instagram