🔰
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг 4-сессияси бўлиб ўтди▫️Бугун, Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман Кенгаши раиси олиб борган сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг 2024 йил 12 ой давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан киритилган ахбороти, Косонсой тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш, 2024 йилнинг IV-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарининг ҳисоботи ҳамда 2025 йил I-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Косонсой туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ИИБ бошлиғи Р.Каримовнинг ҳисоботи, Косонсой туман Адлия бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида туман халқ депутатлари Кенгашига тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти аҳволи бўйича ахбороти, Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар борасида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-6-V-сон Қарори ижроси, Ёшларга оид Давлат сиёсатининг ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлими томонидан 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи, Косонсой туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси бўйича 2024 йил мобайнида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг ҳисоботи, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2025 йил учун тузилган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Муҳокама ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
👉
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube