Kontekst.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!

✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.

AVO ilovasida kredit karta oching va 50 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰

Oʻrnatish

#reklama
click.avo.uz


“Навоий азот” АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

ФВВ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Навоий азот” акциядорлик жамияти лабораториясида портлаш содир бўлган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, лабораторияда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Натижада ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

ФВВ қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирган.


Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов:

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.
Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”.

Манба


Oila - oilangiz uchun umumiy tarif.

🏠Oila tarifi - oila a'zolar, yaqinlar va do'stlarni bir guruhga birlashtirish, trafikni bo'lishish va eksklyuziv raqamli mahsulotlardan foydalanish imkonini beruvchi qulay va foydali yechim.

Oilaviy tarif bilan yaqinlaringiz doimo aloqada. Eng muhim lahzalarni baham ko'ring va muloqotdan birgalikda zavqlaning.

OILA tarifi — eng muhim an'analarni qadrlaydiganlar uchun!

Узнать больше

#reklama
beeline.uz


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.


Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.


Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мудофаа вазирлиги ҳаво-десант бўлинмалари ҳарбий хизматчилари Марказий десантчилар тайёрлаш базасида машғулот ўтамоқда.


Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.


Ректорлар талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиши зарур — Президент


❗️Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарур — Президент


Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдиПрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Mиллиардлаб бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Солиқ, божхона ва банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Жиноятчилар таркиби:
17 нафар солиқ идоралари ходими;
1 нафар божхона ходими;
1 нафар банк ходими;
1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари;
18 нафар тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари.

2020-2023 йилларда 8 та сохта корхона ташкил қилинган. Хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун ҚҚС қайтариш схемаси орқали 24,58 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Суд қарори билан 38 нафар судланувчи устидан суд ҳукми чиқарилди. 14 нафари 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ойгача  озодликдан маҳрум қилинди.


Полковник Султанходжаев Равшан Иркинович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи эди.


Мирзаев Азамат Эгамбердиевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мирзаев тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.


Сариев Қахрамон Раматуллаевич Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.


❗️Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соат кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.


❗️TEMU Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бугун, 4 мартдан бошлаб TEMU орқали ҳеч нарсага буюртма бермасликни тавсия қилди.

Агар буюртма қилинган бўлса, тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.

Показано 20 последних публикаций.