КОГОН ТУМАНИ ҲОКИМИ МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИХабарингиз бор, Когон туманида юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда.
Жумладан бугун, Когон туман ҳокими Отабек Қазоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари туманнинг Туткунда маҳалласида жойлашган нефт ва газ қазув асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи "Когон Марс Плюсь" МЧЖ ҳамда Геофизика МФЙ ҳудудида жойлашган бурғулашда қўлланиладиган асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди.
Туман ҳокими корхона талаб ва таклифларини ўрганиш баробарида, масъулларга мазкур тадбиркорлик субъектлари, корхона ишлаб чиқариш қувватини оширишда ҳамда қўшимча иш ўрни яратишда кўмаклашишлари юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
|Когон туман ҳокимлиги расмий канали
Telegram |
facebook |
Youtobe