БАРЧА СУВ ОМБОРЛАРИДА ХАВФСИЗ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛГАН
Республикамизда 74 та сув омборлари бўлиб, уларнинг сув йиғиш лойиҳавий ҳажми 18 млрд куб метрни ташкил этади. Ўзбекистоннинг йиллик сув истеъмоли 50-52 млрд куб метр атрофида эканлигини ҳисобга олганимизда, шунинг 20-25 фоизини сув омборларида йиғиш имкони мавжуд.
Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиевнинг баёнотига кўра, бугунги кунда сув омборларида 12,6 млрд куб метр сув йиғилган. Ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда, 3 млрд метр кўп сув тўпланган.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё сув омборидаги вазият ҳақида ахборот тарқалди. Ушбу сув омбори 130 млн куб метргача сув йиғиш имконига эга бўлиб, бугунги кунда 105 млн куб метр сув тўпланган. Оқдарё сув омборига яна 15-20 млн куб метр сув йиғиш мумкин. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида сув омборига сув кириш ва чиқиш миқдори бир хил (транзит) ҳолатга келтирилган.
Батафсил