ИККИ НАФАР ОЛТМИШ ЁШДАН ОШГАН АНДИЖОНЛИК УСТОЗЛАР ХАЛҚАРО (IELTS) СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан халқаро сертификатларга эга чет-тили ўқитувчилари сонини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган.
Мазкур дастурлар асосида тахсил олиб, халқаро сертификатларга эга бўлган устозларимиз сони кундан-кунга ошиб бораётлиги билан бир қаторда ёшидан қатъий назар барча педагоглар ўз маҳоратларини оширмоқдалар.
Хусусан, олтмиш ёшдан ошган Андижон шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Назирахон Содиқова ҳамда Шаҳрихон туманидаги 58-ИДУМ чет-тили ўқитувчиси Мохинса Иминовалар халқаро IELTS сертификатларини қўлга киритдилар.