Kobul Dusov | RASMIY KANAL


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали.
Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади...
YouTube kanal:
https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1
Мурожаатлар учун бот 👉

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Устозим профессор, доктор Dilsora Fozilovaни менга айтган олтиндан қиммат бир гаплари бор:
Қобил, сен тўғри тарафда бўл, шундан ҳеч кимни йўқотмайсан-деган.

Агар инсон қандайдир зиддиятли воқеага дуч келиб ҳакамлик қилишига тўғри келса, икки тарафни эшитиб, ноҳақ тараф хатто яқин инсони бўлса ҳам, унинг тарафини олиши, оқлаши нотўғри ва бу жамиятнинг низомини бузилишига олиб келади. Ким бўлса ҳам, ким бўлсак ҳам ноҳақ тарафда турмаслигимиз керак. Чунки қонунлар қонуни бу - виждондир.

Шунинг учун инсон ҳақ тарафда туриш керакки, ноҳақ ҳам бир кун ўз хатосини вақт ўтиб тушуниб етади ва одил кишидан узоқлашмайди. (Агар мутакаббир бўлмаса).

Ҳақ тарафни эса, одил ҳакамга нисбатан ҳурмати, ишончи ошади. Натижада инсон ҳеч кимни йўқотмайди, ҳақни ҳам, ноҳақ тарафни ҳам.
Устозимни мана шу гапларини охирги пайт кўп ишлатаяман негадир.

Бобом раҳматли устозларини гапларидан мисол келтириб кўп бор гапирсалар, "болам, одамнинг ёши ўтган сари ота-онаси ва устозларини кўп эслайдиган бўлиб қолади, мен ҳам қарияпман"- дердилар...

Янги бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

К.Дусов


Репост из: DILSORA KOMIL KUNDALIGI 🇺🇿
14-Ноябр халқаро социологлар куни.

1901 йилнинг 14 Ноябр куни Парижда биринчи марта социология факултети пайдо бўлди. У пайтда сиёсатшунослик социологиянинг кичикроқ бир йўналиши эди. Бу факултетда Россиянинг етакчи социологлари ва сиёсатшунослари: П. Милюков, М. Ковалевский, П. Лавров ва Э. Де Роберти дарс беришган. Шундан бери дунёнинг кўпгина университетларида 14 Ноябр дунё социологлари куни сифатида нишонланади.

Социология ижтимоий ҳаётни, ижтимоий ўзгаришларни, инсон хатти-ҳаракатларининг ижтимоий сабаблари ва оқибатларини тарих ва ўша даврга боғлаб ўрганадиган фан ҳисобланади. Социологлар ижтимоий констурукция, яъни гуруҳлар, ташкилотлар ва ижтимоий инстетутлар, жамиятлар тузилишини ва одамларнинг ушбу контекстлардаги ҳолатини ва ролини ўрганадилар. Инсоннинг барча хулқ-атвори ижтимоий бўлганлиги сабабли, социологиянинг предмети оиладан тортиб, катта жамоаларгача, уюшган жиноятчиликдан диний култларгача; ирқий, жинс ва ижтимоий синф бўлинишидан тортиб, маданий ва диний бўлинишларгача; меҳнат социологиясидан тортиб спорт социологиясигача; ижтимоий экономикадан тортиб, атроф муҳитнинг ифлосланишигача; сиёсатдан тортиб давлат инстетутлари ўртасидаги муносабатларгача ўз ичига олади. Социология шундай кенг қамровли ва долзарбликка эга бир муҳим бир фандир.

Бугун манашу муҳим бир соҳага ўз ҳиссасини қўшаётган барча ҳамкасбларимни табриклайман!


⚡️Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripovning Facebook dagi sahifasiga a'zo bo'ling!

👉 http://fb.com/zaripovrasmiy


Репост из: ??????? ?????????? ✍?
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: ??????? ?????????? ✍?
МЕНИ ТИЛВИЗОРЛАРГА ЧИҚАРИБ ЮБОРИШИБДИ. ЭНДИ МЕН БИЛАН ЎЙНАШМАНГЛАР)

Ассалому алайкум, қони тоза, самимий ўқирманлар. Шу десангиз, кечадан олдин куни кўпчилигингиз яхши танийдиган, миллатимизнинг маънавий қалбларидан бири бўлган, "МУСОФИРЛАРИМИЗНИНГ ДЕПУТАТИ" Botirjon Shermuhammad акамиздан хабар келди.

"Ассалому алайкум, Баҳодиржон сизни тилвизорга чиқариб юборишибди!" деган хабар. Келинг, шу пост ҳам манфаатсиз бўлмасин. Японча "Фикрни ўқиш" деган усулни ўргатиб кетай. Ўзбекчадан Ўзбекчага таржима қиламан.

"Ассалому алайкум, Баҳодиржон сизни тилвизорга чиқариб юборишибди!" дегани - Бизни контентимизда, сени контентингдан фойдаланиб видео қилдик. У-бу жойда кўриб қолсанг, шантаж қилиб войдод мени муаллифлик ҳуқуқим қаерда қолди деб, иштонингни калланга кийиб шармандалик қилмассан деган умиддаман😁
Ботиржон акамни ҳазилни тушунишларини билиб, ҳазил қилдим-да. Бу акамиздан бунақа кир гаплар чиқмайди. Ташаккур, акажон. Сиздек инсонларни лойиҳаларида чиқиш биз учун шараф ва орзу!

Кейин, соҳир овоз эгаси, нутқиравон, катта қалбли журналист акамиз Muslim Mirzajonovдан ҳам айни мазмунда хат олдим. Ташаккур, ака! Фақат битта кичкина нарса айтиб кетай, олим дебсиз! Мен ҳали олим эмасман. Олимликни "О" ҳарфига ҳам яқинлашмаганман. Илоҳим, сизлардек эл-у юртга манфаати тегадиган олимлардан бўлиш бизга ҳам насиб этсин! Лекин, менга ёқди) "Баҳодир олим" деб тахаллус қўйиб олсаммикан😁

Migrant.uz жамоасига чин юракдан ташаккур! Азизлар, ҳозир арзон пайтимда, ҳеч киммас пайтимда, мен билан пок риштларни боғлаб олинг. https://t.me/BahodirIskandarov
Кейин кучайиб кетиб қолсам, "Кечагина бурни оқиб, ейишга нони йўқ эди. Оёқ остида ўрмалаб, уриниб-туртиниб юрганди. Кўз олдимизда кўтарилиб кетди, жипириқ" деб афсусланиб ўтирманг😁

Ҳазиллашаман-да. Илоҳим, айнимаслардан қилсин. Оллоҳим, машҳурлик, мансабдорлик фитналаридан, маъсулиятларидан йироқ қилсин. Машҳурлик учун ҳаракат қилаётган бўлсак, машҳурликдан йироқ қилсин! Руҳий ва ақлий балоғат бермагунча, халқни маъсулиятини бўйнимизга илмасин!

У-бу ким сўраб қолса, "Бу болани ўзим одам қилганман" деб юбораверингизлар) Видеони кўринг, устаси барибир уста экан. Жуда маҳорат билан ўқибдилар. Мен ёзишни билганим билан гапиришни билмайман) "Майли, Баҳодиржон яхши нутқингиз бўлмаса ҳам, чиройли гапира олмасангиз ҳам, чиройли юзингизга тикилиб, ўзингиздан эшитишни хоҳлагандик" десангиз, яқин кунларда айни мавзуда Kun.uzдаги сухбатда кўришамиз. Айбим- онам мени чиройли туққан)

Мавзу ўта долзарб. Малолланмасангиз, вақтингизни ажратиб кўринг! Тўлиқ видео бу ерда: https://youtu.be/8RqI6tnfPJg?si=36SnBGuIJL1311r2


Азиз шоиримиз Бобур Бобомурод ғазал мисрасини таржима қилиб, ўзининг телеграм каналига чиқармасдан 12:46 да биринчи менга ташлабди. Акани ухламаганини билиб, ўзларига телефон қилдим, 20 минутча Хофиз, Саъдий, Соҳибқирон Амир Темур, олтин фондларимизда, архивларимиздаги боболаримиз қолдирган бебаҳо асарларни таржима қилувчи олимларимиз камайиб кетаётгани ҳақида дардлашдик.

Бобур ака ҳам Бухорога куёв бўлганим сабабли лутф қилиб "домод"-деб, кўп яхши гаплар гапириб кўнглимни кўтарди. Шу баҳонада Раҳим Жуманиёзов домлани, Бухоро ҳокими Ботир Зариповни, ҳазрати Орифи Моҳитабон ва Амир Кулол ҳазратларидек солиҳларни ҳам эсладик. "Ала зикри солиҳин танзилур роҳма"-яъни, солиҳлар эсланган жойга Аллоҳнинг раҳмати тушади- дейилганидек, биз ҳам ярим тунда азиз авлиёларимизни зикр қилдик.

Бобур Бобомурод Бухоро шаҳридан чиққан саноқли шоирлардан бири. Назмини севиб ўқийман. Бобур аканинг сўзлари билан айтилган қўшиқларни халқимиз севиб тинглашади. Форс-тожик тилида ҳам эски китобларни ўқишини, бувилари раҳматлидан Саъдий ҳақида эшитганларини бир кун хотирлаб ёзиб беришини ҳам айтдилар.

Бобур Бобомурод камтар, дилкаш инсон. Ажиб бир қалб ва фикр эгаси. Бобур аканинг ижоди ва фаолиятига ҳар доим ҳавас билан қарайман. Аллоҳ қалам аҳлидан бўлган барча шоир ва ёзувчиларимизни, зиё аҳлларини Ўз паноҳида асрасин!

К.Дусов


Саъдиё, Шерозиё, таълим мадеҳ бадзодро,
Бадзод агар доно шавад санге занад устодро.

©️Саъдии Шерозӣ

Таржимаси:

Саъдиё, Шерозиё, таълим берма зоти ёмонга,
Зотипаст донолашса тош отади устоз томонга...

@bobur_bobomurod


Ҳурматли адвокатим A'zam Djuraev, бу ўқитувчиларимиз ҳуқуқшуносликка ўқишимга мажбур қилди охири, энди буёғига устозлик қиласиз.😊


Ассалому алайкум Хурматли Кобул Дусов,бугун укитувчиларимиз тарих фанидан аттестацияга катнашдилар,саволлар даражасини мураккаброк дейишаяпти, педагогика ва касб стандартидан саволлар булишига муносабатиз кандай?

Умуман аттестацияга муносабатиз кандай,30%хам устозлар яхши бал туплай олишмади.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Мамлакатимизнинг COP29даги Миллий павильонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеаланинг учрашуви бўлиб ўтди.

В Национальном павильоне нашей страны на COP29 состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с генеральным директором Всемирной торговой организации (ВТО) Нгози Оконджо-Ивеалой.

#Mirziyoyev #uchrashuv #JST #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Зойир Мирзаев ва Бўка туман ҳокими Бахтиёр Бегматов, Бўкада бир тадбиркорнинг 2 миллиард сўмга тушиб касод бўлишини олдини олди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Зойир Тойирович, Алгоритм мавзесида ишлаб чиқариш зонасида аренда нархи қимматлигидан, корхоналарини фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлиб, ер қидириб юрган юзга яқин ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бир қисмига, вилоятнинг Қўйичирчиқ туманидан жой берди.


#САМАРҚАНД

Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди

Қиз 23 октябрь куни ўғирлаб кетилган. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 ноябрь куни топилган. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурлаб, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган.

Зўрлаганлардан бири Туркияга қочиб кетгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, жиноятга шериклар ичида прокуратура органи ходими ҳам бўлиши мумкин.

Манба Газета.уз

6.2k 0 54 82 84

Менга ёзинг бир нималарни,
Токи билай соғсиз омонсиз.
Бунча мени қийнайсан деманг,
Сизни севган мен шу ёмон қиз.

Ҳа, ёмонман сиз бўлинг яхшим,
Меҳрингиздан кетайин оқиб.
Сизни севган ғариб кўнглимни,
Соғинчларда кетмангиз ёқиб.

Ёқсангиз бир қуёшдек ёқинг,
Токи қалбим айлансин гулга.
Жоним мендан кечган кунингиз,
Айланаман сиз ёққан кулга.

Ҳа, мен ўша, ўша ёмон
қиз!

11.11.2024 й

Озода Кулимова


Репост из: Ozoda Kulimova/ IJOD OLAMI
ЁКМАДИМ...

Юрагим турини узингга бердим,
Рухим шодонлигин сузингга бердим,
Суратимни кора кузингга бердим,
Сен Мени кимларга бердинг Азизим!

Ошикларим бисёр аммо бокмадим,
Васлинг уйламасдан киприк кокмадим,
Айт жоним Мен нечун Сенга ёкмадим,
Сен Мени шунчалар ёкдинг Азизим!

Юрагинг музлатган оппок корларми?
Ёки узга жанон,парий, ёрларми?
Бир кун келиб калбинг Мени чорларми?
Вос кечма ёнимга келгин Азизим!

Озода Кулимова ✍🏻


Дусовни энди Вазир ўринбосари судга берди

Республика бўйича мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳижобини ечтириб, Сардобалик 6 нафар ўқитувчини ноҳақ ишдан олиб, Қобил Дусовдан қилган иши учун сўкиш эшитган ММТВазир ўринбосари ва айни пайтда сенатор Фарход Боқиев, Қобил Дусовни судга берди.

Судда Юнусобод туман ММТ бўлим ходимаси ва шу туманнинг 274 мактабини маънави ишлар бўйича директор ўринбосари, яъни ўқитувчилар Дусовга қарши гувоҳлик берди.

Дусовни икки нафар адвокати ҳимоя қилмоқда.

Суд, Чилонзор тумани жиноят ишлар бўйича Судида давом этаяпти.

5.9k 4 76 88 117

Ҳурматли ўқитувчилар, ойлик, авансдан муаммо бўлмаяптими сизларда, ойлик бот яхши ишлаяптими?

6.5k 1 13 89 134

#Божхоначиларимиз

Яқинда Тошкент вилоятининг Чернаевка чегара пости орқали хизмат сафарига кетишимга тўғри келди. Чегарада яратилган шарт шароитларни охирги беш йилликда қанчалик яхшиланганини айтмасам ҳам ҳамма билади. Лекин менинг эътиборимни тортган нарса, чегарадиги божхона ходимларининг чегарадан ўтувчиларга бўлган чиройли муносабати бўлди.

Қобилбек Болибеков бошчилигида божхона постида меҳнат қилаётган барча ходимларга, шунингдек Божхона қўмитаси раиси ва қўмитанинг матбуот раҳбари Хусан Тангриев жанобларига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман!

Қўмита раиси ва Хусан Тангриевни чегара постларида қилаётган хизматларини, олиб бораётган хайрли ишларни натижасини - Қобилжон Болибеков ва у раҳбарлик қилаётган ходимларнинг муносабатида гувоҳи бўлдим...

Қобил ака каби самимий, мард, инсонларни тушунадиган, уларни оғирини енгил қилиб, ҳар бир инсонга чиройли ҳурмат билан муносабатда бўладиган, одамларни давлатдан ва ҳукуматдан рози қилаётган машаққатли соҳанинг фидойи ходимларини кўриб - Ўзбекистонимизни яхши кўрмай бўладими?!

Қобилжон Болибеков ва уларнинг жамоасини ишларини кузатиб, божхоначиларимиз Давлатимизнинг юзи эканлигига амин бўлдим. Чет эллик меҳмонлар ҳам уларнинг муносабатини кўриб Ўзбекистон ҳақида шундай фикрда бўлади албатта. Мана шундай давлат ходимларини раҳбарият тарафидан тақдирланиши, рағбатлантирилиши-уларга касбига нисбатан кучли иштиёқ беради ва ўйлайманки бу иш адолатдан бўлади.

Раҳмат сизларга халқимизнинг фидойи азиз фарзандлари!

К.Дусов


Репост из: Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📖"Farzandlaringiz kelajagiga befarq bo‘lmang. Ularni faqat va faqat o‘qiting!"

✏️Al-Xorazmiy nomidagi yosh matematiklar olimpiadasi g‘olibi, 28-Bolqon matematika olimpiadasining kumush medali sohibi Javohir Anvarov hamda ota-onasining hikoyalari.

🔔Javohir bugungi kunda Termiz shahridagi 14-maktabning 9-sinfida tahsil oladi. Erishgan natijalari sababli Javohir Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi, viloyat boshqarmasi, tuman, viloyat hokimligi tomonidan e'tirof etilib, qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlangan.
Kuni kecha Toshkent shahrida bo‘lib o‘tgan xalqaro olimpiada g‘oliblarini taqdirlash marosimida ham Javohirga pul mukofoti topshirildi.


➖➖➖➖➖➖➖

✏️Истории Жавахира Анварова, победителя олимпиады юных математиков Аль-Хорезми, серебряного призера 28 Балканской олимпиады по математике, и его родителей.

🔔В настоящее время Жавохир учится в 9 классе 14 школы Термеза. За свои достижения Жавахир был награжден ценными подарками от Министерства дошкольного образования, областного управления дошкольного и школьного образования, акима района и области. Жавахира также наградили на церемонии награждения победителей международной олимпиады, состоявшейся вчера в Ташкенте.


🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram  📺You tube
🕊Twitter       ✅Veb-sayt


Репост из: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#TЕZKOR
#TARQATING

Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripov ertaga, 10-noyabr (yakshanba) kuni soat 12.00dan boshlab xorijda mehnat qilayotgan buxoroliklar hamda ularning oila a’zolari bilan online muloqot o‘tkazib, muammolarini o‘rganadi.

Maqsad - mehnat migrantlari va ular oila a’zolarining yashashi va mehnat faoliyati uchun munosib shart-sharoitlar yaratish.

Ulanish uchun https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1 havolasiga kirish lozim.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Тошкентдан Чиноз орқали вилоятларга қатновчилар диққатга!

Чинозда жуда катта пробка, хатто ички йўлларида ҳам. Нима бўлгани номаълум.

Срочно метродаги амакини телефони керак, шу масалага ҳам ёрдам бериб юборса, миллионлаб одамларнинг дуосига қолар эди.

Йўллардаги ямалар масаласида ҳам у кишининг методини синаб кўриб, агар натижа берса бу усулни, газ, газ заправкалар, светнинг лимити ва авто жарималарда хам синаб кўрар эдик...

Метрода бу метод бир кунда натижа берганини айтаман-да...

6.7k 0 14 12 72
Показано 20 последних публикаций.