⚡️#Ҳадя_китоблар
✔️#Китоб_тақдимоти
"
Марказий Осиё уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизацияга қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири - Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар китоб ҳисобланган"Саҳиҳи Бухорий"нинг муаллифи сифатида бутун дунёга тан олинган"
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг "Саҳиҳи Бухорий Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ" 4 томлик китоби10 ўрамда, Жўйбори калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳадя китоблари етказиб берилди.
Бугун Жўйбори калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.
Ушбу китоб ислом оламида "Амирул муъминийна фил ҳадис" ("Ҳадис илмида мўъминлар амири"), "Имомуд дунё" ("Дунё имоми") каби юксак ва шарафли номларга сазовор бўлган буюк ватандошимиз, муҳаддислар султони - Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий нинг шоҳ асари, Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи мўътабар манба - "Саҳиҳи Бухорий " (Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ)нинг ўзбек тилига таржимаси келтирилган.
Китоб кенг жамоатчилик, исломшунос тадқиқотчилар ва диний таълим муассасаси талабалари учун мўлжалланган.
Тадбир жараёнидан фотолавҳалар.
Таълим муассасаси АРМ бўлими раҳбари Г. Шомуротова✅Facebook | 🌐Juyborikalon.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
📹You Tube | 🌐Instagram |
✅
@juyborikalon🕊