АТБ “Hamkorbank” халқаро қимматли қоғозлар бозорида ўз фаолиятини бошлади.
“Hamkorbank” халқаро фонд бозорида ўзининг инвестицион фаолиятини бошлади. Самарали банк актив амалиётлари сифатида “Hamkorbank” АТБнинг халқаро қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти банкга риск даражаси нисбатан кам бўлган амалиётлар орқали қўшимча даромад олиш, банк активларини диверсификациялаш, банк маблағларини самарали бошқариш, қимматли қоғозлар билан РЕПО битимларини амалга ошириш орқали арзон ресурслар жалб қилиш ҳамда валюта фючерслари ва опционлардан кенг фойдаланган ҳолда валюта рискларини самарали бошқариш имкониятини беради.
“Hamkorbank” дастлабки савдо битими 2020 йил 30 июль кунги савдоларда Лондон фонд биржасида юқори ликвили ҳамда баркарор бўлган Ўзбекистон Республикаси суверен евробондларини (давлат суверен халқаро еврооблигацияларини) сотиб олди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси 2019 йилнинг февраль ойида тарихда илк бор 1 млрд. АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган давлат суверен еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирган ва халқаро инвесторлар томонидан жуда яхши кутиб олинган эди, яъни ушбу қимматли қоғозга бўлган талаб унинг умумий жойлаштирилган қийматидан деярли 4 баробар кўп бўлган.
•Давлат суверен еврооблигациялари (евробонд) – Халқаро капитал бозоридан маблағлар жалб қилиш учун давлат хукумати томонидан маълум бир муддатга ва йиллик фоиз тўлови асосида чиқарилган халқаро қарз мажбуриятини ифода этувчи давлат қимматли қоғозидир.
Telegram | Facebook | Instagram