Jurnalist24.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐 Jurnalist24.uz сайтининг расмий телеграм канали
📄 AOKA. №1441
Реклама ва мурожаатлар учун @Diplomi_bor_jurnalist
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир.
(ОАВ Қонуни 5-модда)
Биз ҳақиқат билан ёндашамиз!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇵🇸 Қассам бригадалари озод қилинган яҳудий маҳбуснинг ҳибсга олинган вақтида унга ғамхўрлик қилган Қассам жангчиларига ёзган мактуби билан бўлишди:

Қассам бригадалари жангчиларига

Менинг исмим Кейт Сигель ва мен Ғазодан эмасман. 2023-йил 7-октабрдан 2025-йил январигача Ғазода асирликда эдим.

Батафсил 👉 https://jurnalist24.uz/?p=7451


@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


#тезкор

МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРИДА КАТТА АВАРИЯ БЎЛГАН❗️

Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот" расман эълон қилди.

Бугун, 3 феврал кунидан Республика бўйлаб кўплаб Заправкаларга ва улгуржи газ оладиган ташкилотларга ЧЕКЛОВЛАР киритилди.

Айни вақтларда газ линиясида авария ҳолатлари бартараф қилиниб, газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда экан.

Бугун хонадонингизда ҳам газ пастлаб кетган ёки ўчиб қолган бўлиши мумкин, бунга юқоридаги авария сабаб бўлган.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Мисрда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади

Ҳайвонот боғи ходими қафасга кириб, мувозанатини йўқотган ва шернинг ёнига йиқилиб тушган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Riviera савдо маркази фарроши лифт шахтасида ҳалок бўлди

45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига ҳаракатланиб, уни қисиб қолган.

Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!

4.7k 0 11 12 34

❗️Божхона йиғимларининг янги ставкалари

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Хитой 2026-йилда Ойга ўнлаб километрга сакрай оладиган зонд юборишни режалаштирмоқда. У Ойнинг жанубий қутбида сув излайди.

Хитой телевидениесининг хабар беришича, "Чан’э-7" тўртта қурилмадан ташкил топган: орбитал модул, қўниш модули, ой юзасида ҳаракатланадиган аппарат ва сув молекулаларини таҳлил қилувчи сакровчи зонд.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Селена Гомес АҚШдан депортация қилиниши мумкин

Америкалик қўшиқчи Селена Гомес ноқонуний муҳожирларнинг депортация қилинишига қарши чиқиб, ижтимоий тармоқларда ўз муносабатини билдирганидан сўнг унга нисбатан депортация таҳдидлари пайдо бўлди.

АҚШ сенатига номзод Сем Паркер Х ижтимоий тармоғида эълон қилган постида қўшиқчини “Америка фуқаролигини қадрламасликда” айблаб, унинг депортация қилиниши кераклиги ҳақида баёнот берди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Тошкентда ҳоким ёрдамчиси қарийб 640 млн сўмни “еб юборди”

Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқарога ажратилиши керак бўлган 427,7  млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, амалдор ўзининг қариндошларига маҳалла ҳудудида яшамаган бўлса-да, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2024-йилда 11 фоиздан 8,9 фоизга пасайди

Яъни 2023-йилга нисбатан камбағаллар сони 3,3 млн кишига камайди. Энг юқори пасайишлар Бухоро, Самарқанд, Наманган вилоятларида қайд этилган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Жиззах вилоятининг тоғли Баландчақир қишлоғида бойчечак гуллади

Фото обуначиларимиз томонидан юборилган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!

9.2k 1 113 7 67

Ўзбекистонда 2025-йил 1-мартдан палма ёғини синовдан ўтказиш мажбурий бўлади

Озиқ-овқат маҳсулотларида палма ёғидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!

7.2k 0 11 18 25

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇮🇱 Нетаняху Вашингтонда шундай кутиб олинди.

Эндрюс ҳарбий-ҳаво кучлари базасида (Вашингтондан 40 км узоқликда) ҳамда 70 га яқин хавфсизлик кучлари мошиналари томонидан кутиб олинган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


🇺🇸 Трамп божлари сабаб криптовалюталар 20/30% гача тушиб кетди

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
203 нафар фуқарони 62 миллиард сўмга алдаган "автосалончи"лар қамалди

Маълум бўлишича, улар хориждан автомобиль олиб кириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ташкил қилиб, фуқаролар номига автокредит олган. Ўз номига автокредит олишга рози бўлган шахсларга турли миқдорда пул мукофотлари берган ва уларни кредит пулларини тўлаб боришга ишонтирган. 

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Беш сотих ери бор инсоннинг "камбағалман" дейишга ҳаққи йўқ!

Агар 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилинса ва унга 60 туп лимон кўчати экса, ҳар бир тупдан ўртача 50 кг ҳосил олиш мумкин. Бу эса умумий ҳисобда 3 тонна лимон деганидир.

Ҳозирги вақтда лимоннинг бозор нархи 20 000–22 000 сўмни ташкил этмоқда. Натижада ҳосилдан камида
60 миллион сўм даромад олиш имкони мавжуд,

- дейди сурхондарёлик тадбиркор Акром Турдиев.

Кичик ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш орқали барқарор даромад манбаи яратиш мумкин.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!

9.2k 0 42 25 58

🇪🇸Испанияда элчи вазир нутқи вақтида ухлаб қолгани учун ишдан ҳайдалди

Испания Ташқи ишлар вазири Хосе Мануел Албарес мамлакатнинг Белгиядаги элчиси Алберто Антонни вазирнинг Мадриддаги йиллик дипломатик конференсияда нутқи чоғида ухлаб қолгани учун ишдан бўшатди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Тошкентда $20 минг эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошди

Марказий банкнинг маълум қилишича, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


❗️Тадқиқот: Кундузги уйқу мияни фаоллаштириб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради — ҳатто 13 дақиқа уйқу ҳам таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!


#Диққат

❗️🌸 Баҳор келди: Бу ҳафта Ўзбекистонда +15 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида кечаси ҳали ҳам енгил совуқ бўлади, лекин кундузи +11 ° гача исийди. Пайшанба куни кечаси ҳаво ҳарорати +3, кундузи эса +15 даражагача кўтарилади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!

Показано 20 последних публикаций.