#китоб_марафони
Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, ўқувчилар қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳар бир инсон, ҳар бир китобхонда китоб ўқиш, ахборот олиш маданиятини янада ривожлантириш муҳим.
Айнан шу мақсадда Жондор туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Илм – энг буюк шараф" шиори остида “Китоб марафони” ташкил қилинди.
Мактаб кутубхона фондини бойитиш мақсадида ташкил қилинган ушбу марафонда мактабнинг педагоглар жамоаси, Ибн Сино маҳалласи фаоллари, ота-оналар ва ўқувчилар фаол иштирок этишди. 3 кун давом этадиган ушбу хайрли марафоннинг биринчи кунида кутубхона фондига 100 дона бадиий китоблар совға қилинди.
https://t.me/jondortuman