Пахтакор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Отақулов,туман прокурори ўринбосари О.Ишонқулов, туман ИИБ бошлиғи Й.Акабоев ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда, 2024 йилда туманда жиноятчиликни олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қабул қилинган комплекс чора - тадбирлар ижроси, бу борада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар танқидий муҳокама қилинди.
Бу борада масъулларнинг изоҳлари тингланиб, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi