Эркак киши йўл қўядиган хатоларАслида «қарс икки қўлдан чиқади». Лекин эркак уйнинг бошлиғи бўлганлиги учун асосий хатолар унга бориб тақалаверар экан. Қуйида биз эркак киши томонидан оилада содир бўлиши мумкин бўлган умумий хатолар ҳамда имкон қадар ечимларни берамиз.
🙋🏻♂
Аёли билан суҳбатлашмаслик. Жуда катта қисмимиз, ижтимоий тармоқ, футбол, бошқа маиший ишларга кўмилиб қолганмиз. Аёлингиз гапираверади, сиз Фейсбукдаги постларга лайк босаверасиз. Тўғри сиз уни ҳам эшитяпсиз, аммо аёл зоти эркакнинг бу каби
«ноёб» ҳислатларини тўғри қабул қилолмайди.
🙋🏻♂
Яқинликдан сўнг ухлаб қолиш, бошқа нарсаларга чалғиш. Яна масала суҳбатга бориб тақалади. Чарчаш, муҳим вазифалар бундан мустасно, аммо ўшанда ҳам эътибор учун имкон топинг. Ўша вақтда аёл кишининг ҳаёлига нималар келишини тасаввур қилганимизда эди...)
🙋🏻♂
Моддий эҳтиёжларига бефарқ бўлиш, миннат қилиш. Биродар, мулк сизга ҳам омонат, сиз ҳам унинг мутлақ эгаси эмассиз. Эри миннат қилишидан безиб, аёлларнинг кўпи ишлашга, мустақил бўлишга тушиб кетади. Моддий ўз-ўзини бошқарган аёл жуда кам ҳолларда итоатли бўлади, айниқса, бу жамиятда. Исрофга йўл қўймаслик учун тергаш бошқа масала, аммо жондан ўтказиб юбориш умуман бошқа масала. Сахий бўлинг, Аллоҳ молингизга барака беради.
🙋🏻♂
Аёлини тинимсиз бошқалар билан солиштириш. Қайсидир ёзувчи айтганди, қўшни боғдаги олма доимо ширин туйилади, деб. У олмага қурт тушгандир, эҳтимол нордондир, балки умуман еб бўлмас. Яхши танимаганларимизни, деб яхши биладиган аёлимизни ранжитиб қўймайлик. Аёл киши бошқаси билан солиштирилишни умуман ёқтирмайди. Биз ҳам шу-ку!
🙋🏻♂
Доимий танқид. Аёлингизни рағбатлантириб туринг. Рағбатга ҳамма муҳтож, хатто, сиз ҳам. Бугун овқатни эплолмабди, майли кейингисида эплаб кетади. Ҳеч ким она қорнидан моҳир ошпаз бўлиб тушмайди. Ёки сиз учун атай бирор либос сотиб олди, либос балки сизга унча ёқмади. Лекин у сиз учун олинганди, шуни унутманг. Сизга ёқай деб ўзига оро берди, балки ошириб юборгандир, лекин ҳаракатлар сиз учун бўлган, бошқаси учун эмас.
🙋🏻♂
Аёлини мажбурлаш. Кундалик юмуш, ташвишлар билан аёл ҳам чарчайди. Доим ҳам ўзига қарашга имкон тополмайди ёки соғлиги сабаб яқинликни хоҳламайди, шунақа вақтларда аёлни қистайвериш, фаришталар лаънатлаяпти, деб қўрқитиш яхши эмас. Мажбурий муносабатнинг ҳар қандай шакли инсонга роҳат бермайди, кўнгил ҳам тўлмайди.
🙋🏻♂
Фарзанд тарбиясини бутунлай аёлга юклаш. Фарзанд яхши натижа кўрсатса,
«ота ўғил». Агар нимадирни нотўғри бажарса,
«ҳе, онангга ўхшамай...». Фарзандлар тарбияси учун бирдек аёл ҳам, эркак ҳам масъул. Эркаклар таъминот ғамида асосан кўчада бўлишади, бироқ уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш отанинг ҳам вазифаси.
👉
@jins1y_hayot