🪙
ETH йоки 🪙
SOL? 🇺🇸TRUMP токенлари, мемкойнлар ва AI агентлари атрофидаги хайп фонида
Solana кўпчиликнинг асосий магнитига айланди.
Шу билан бирга,
Ethereum ишлаб чиқувчиларининг секин ривожланиши танқид қилиниб, тармоқ ичида мунтазам тортишувлар кузатилмоқда. Шу ҳолатда ҳатто ETH’га содиқ инвесторлар ҳам ўз позицияларини қайта кўриб чиқишни бошладилар.
🪙
Solana ҳақиқатан ҳам ғолиб бўлдими?Қуйидаги рақамларга назар ташлайлик:
🔸Solana’нинг
TVL кўрсаткичи (қулфланган қиймат умумий ҳажми) охирги ойда
44% га ошган.
🔸Solana’даги
стейблкойнлар сони икки бараварга кўпайган.
🔸АҚШ президенти ўз мемкойнини айнан шу блокчейнда ишга туширмоқда.
🔸Solana’даги
DEX савдо ҳажми бўйича рекорд ўрнатилмоқда.
🔸
SOL нархи 2021 йилги максимал даражасидан ҳам ошиб ўтди.
—Энди ETH холдерлари шундай “базм”ни четдан кузатиб туришмоқда.
Ethereum эса ҳалигача 2021 йилги максимал даражага ета олмаган.
👻
ETH’ни сотиб, SOLга ўтсамми?Шу ҳолатда Ethereum камчиликларидан чарчаб, ўз активларингизни сотиш осон туюлиши мумкин. Лекин ҳақиқат шунчалик оддими?
⚪️
Энг муҳими: Ethereum ва Solana бутунлай бошқа мақсадлар учун яратилган блокчейнлар эканлигини тушуниш керак.
🔸
Ethereum — молиявий децентрализатсия учун ишончли инфратузилма.
🔸
Solana — мемлар, ўйинлар ва юқори тезликдаги дастурлар учун мўлжалланган.
🪙
Нега катта инвесторлар ETH’ни танлайди? 1.
BlackRock ўзининг
BUIDL фондини айнан Ethereum тармоғида ишга туширди.
2.
Tether ва
Paxos олтинни токенлаштириш учун Ethereum’дан фойдаланмоқда.
3.
JPMorgan Chase,
Visa,
PayPal, ҳатто
Amazon каби компаниялар ҳам Ethereum билан ишлаяпти.
4. DeFi соҳасидаги энг ишончли протоколлар:
AAVE,
Lido,
Maker,
Curve ва бошқалар фақат Ethereum’да мавжуд.
Энг муҳим жиҳат:
Ethereum ликвидлиги Solana’дан 7 баробар юқори. Бу катта капитални сақлаш ва ишлатиш учун уни қулай қилади.
Бу шуни англатади-ки: -
Solana хайпда, аммо бу Ethereum ўз ўрнини йўқотганини англатмайди.
-Блокчейнлар мақсади турлича. Ethereum DeFi учун етакчи платформа бўлиб қолмоқда.
-
Хайпга берилманг. Solana ёки Ethereum ўртасидаги танловни стратегиянгизга асосланиб қилинг. Энг яхшиси —
диверсификация қилиш.
🪙ETH’дан воз кечишдан олдин, узоқ муддатли истиқболни ёдда тутинг.
Ethereum вақт синовидан ўтган.
Solana хайпдан кейин қанчалик мустаҳкам қолишини эса вақт кўрсатади.
#ethereum #solana
JASUR INVEST | Cryptoday