“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ
Ҳозирда 1️⃣4️⃣ёшдан 2️⃣0️⃣ ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир. 2️⃣1️⃣ ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.
2. Муҳаммад Фотиҳ. 2️⃣2️⃣ ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.
3. Усома ибн Зайд. 1️⃣8️⃣ ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим. 1️⃣7️⃣ ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Абу Ваққос. 1️⃣7️⃣ ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар.
6. Арқам ибн Абул Арқам. 1️⃣6️⃣ ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 1️⃣6️⃣ ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Аввом. 1️⃣5️⃣ ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум. 1️⃣5️⃣ ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 1️⃣3️⃣ёш. Муаввиз ибн Афро. 1️⃣4️⃣ ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган.
11. Зайд ибн Собит. 1️⃣3️⃣ ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Аттоб ибн Усайд. 1️⃣8️⃣ ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик ибн Анас. 1️⃣7️⃣ ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган.
14. Абдулҳай Лакҳнавий. 1️⃣7️⃣ ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 3️⃣9️⃣ ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.
📚
"Қалблардан сўранг" китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🕊