Карантин қоидалари яна кучайтирилиб, одамлар уйда қоладиган бўлди. Бу кўпчиликни маҳзун қилгани тайин.
Аллоҳ таоло устимиздан тезроқ кўтарсин бу балоларни!
Ёқса ҳам, ёқмаса ҳам барибир уйдамиз. Муҳокама, воҳима гап-сўзлар бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бу кунлар ўз сиёҳча кечади.
Кўпчилик уйда экан, фурсатдан фойдаланиб оилавий ва шахсий дастур қилиб олсак, ютамиз, иншааллоҳ.
Вақтдан фойдаланиб қолсак, шояд шу оғир кунлар кейинги фаровон кунларимиздаги тартибли, мақсадли ҳаётимиз учун имконият бўлса. Шояд, охиратда ҳам бу кунларда йиғиб олган захираларимиз кор қилса.
Хўш, нималар қилиш мумкин?
#Масалан:
1. Аввало Қуръон ўқинг ёки ёдланг. Кунлик тақсимот қилиб олинг, ўқиш учун бир пора ё кўпроқ ёки камроқ. Ёдлаш учун кунда ярим саҳифа ё кўпроқ ёки камроқ.
Қуръон ўқишни билмайдиганлар шу кунларда ўрганиб олсин. Телефон, интенрнет орқали бўлса ҳам. Ўртача зеҳнли одам икки ҳафтада ўрганиб ололади.
2. Уйингизда бор китобнинг бирортасини бошидан охиргача ўқиб тугатинг. Тафсир, ҳадис ёки фиқҳ бўлса, яна яхши. Буларни ҳам кунлик тақсимотини қилиб режалаб олинг.
3. Нафл ибодатларни кўпайтиринг. Зуҳо, таҳоратдан кейинги нафл, таҳажжуд.
Душанба ва пайшанба кунги рўзаларни тутинг.
4. Дуолар қўрғонидан кунига камида битта дуо ёдланг.
5. Шу ишларни оила билан бирга қилинг.
Яна кўплаб қўшимчалар қилиш мумкин.
Тартибли ва давомли ишда барака бўлади.
Ҳадиси шарифда «Аллоҳ таоло учун амалларнинг суюклиси оз бўлса ҳам давомли бўлганидир», дейилган.
Аллоҳ таоло бу кунларни устимиздан тезроқ кўтарсин. Охиратда эса фойдамизга гувоҳ қилсин. Омин!
Икром Шариф
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urkkMEAWmGXXFQ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖