Жонлиқ сўйишни ўрганиш учун 15ёшимда қассобга шогирд бўлганман...
Жонлиқ сўйилди.
Териси шилинди.
Ички аъзолари ажратилаётганди.
Жонлиқнинг ичида бироз гўнги қолган экан. Ёшлигим боис тилим ўткирлик қилиб:
- Сассиқ экан! -, деб юбордим. Қассоб эса пинагини ҳам қоқмай жавоб берди:
- Инсонни ичи бундан ҳам баттар бўлади. Унинг ҳидига чидаб бўлмайди.
Устозимнинг ҳеч нимага парво қилмай гапирганига ҳайрон бўлгандим.
Онам нейрохирург бўлганлари боис, мени ҳам шифокор қилиш учун касби-корларининг сир асрорларини ёшлигимдан ўргатардилар.
Навбат "Морг" (Ўликхона)да амалиёт ўташга келди.
"ТошМИ" талабалари ва 17ёшлик мен.
Пат.анатом ва онам ўликнинг олдида. Талабалар ва мен жим турибмиз.
Ўликнинг танаси ёрилиши биланоқ жуда бадбўй ҳид анқий бошлади.
Айримлар ҳидига чидай олмади, айримлар қусиб юбормай деб ташқарига отилди.
Шифокор эса парво қилмай "Бу буйрак, бу жигар..." деб талабаларга тана аъзоларини таништирарди.
Мен ўша ондаёқ қассоб устозимнинг гапларини ёдга олдим...
Ўзи туғилишимиз бир нуфта бўлса,
тириклигимизда эса ичимиз тўла нажас бўлса, вафотимиздан сўнг эса танамиз сасиб, унумсиз тупроқ бўлади.
Шунча кибр қаердан?
Нажасни кўтариб юриб, нимамизга кибр қиламиз?
Мен бу саволларга ҳали ҳануз жавоб топа олмайман...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urkkMEAWmGXXFQ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖