ISLOM OVOZI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ислом Овози - Обидхон қори асарлари
Алоқа учун : @islomovoziislomovozi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций








ШАЪБОН ОЙИДА УЧТА МУҲИМ ИБОДАТ
1. Шаъбон ойи рўзаси
Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзлари бўлса рамазон ойи келиб қолишидан аввал тезроқ адо этиши – ана шу рўзаларни тутиб бериши лозим.
Зиммаларидаги қарз ва вожиб рўзаларни тутиб бўлган мўмин ва мўминалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиб, шаъбон ойини ҳам ғанимат билишга ҳаракат қиладилар. Зеро, у зот шаъбон ойида нафл рўзалар тутишни кўпайтирар эдилар.
2. Шаъбон ойида Қуръони карим тиловати
Шаъбон ойида Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиб туришимиз ҳам муҳим. Зеро, шаъбон ойидан кейин келадиган муборак рамазон ойи Қуръони карим ойи, таровиҳлар ойи. Қуръони каримни ёддан ҳеч қандай хатосиз тиловат қила олишимиз учун ёд олган сураларимизни имкон қадар ҳар куни такрорлаб туришимиз лозим.
3. Шаъбон ойида муҳтожларга садақалар бериш
Камбағаллик ва очлик каби синовлардан ўтаётган опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз рамазон ойида яна ҳам оғирроқ имтиҳонларга дуч келиб қолмасликлари учун ҳозирданоқ уларнинг ҳожатларини чиқариш, уларга Аллоҳ учун холис ният ила (беминнат, бериё) садақалар бериш, тез-тез меҳр-муравват кўрсатиб туриш энг улуғ фазилатли амаллардан.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчаларимизга шаъбон ойида ҳам, рамазон ойида ҳам, бошқа ойларда ҳам Ўзининг чексиз баракаларини мўл-кўл равишда ёғдириб турсин, рамазон ойига эсон-омон етиб, бутун ҳаётимизни тоат-ибодатлар билан ғанимат билиб яшашимизни насиб айласин…


Шаъбон ойи 2025 милодий йил 31-январ жумъа куни бошланди
Биз ҳозир 1446 ҳижрий сана шаъбон ойининг учинчи кечасида – якшанба кунига ўтар кечада турибмиз.
Бу шаъбон ойи яқинлашиб келаётган муборак рамазон ойига тайёргарлик кўриш ойидир.
Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўриш лозимлиги ҳақида ўтган йилларда эълон қилинган баъзи мақолаларни такроран ўқиб чиқиш тавсия этилади.


4, 5, 6, 7 ҳадислар

Қиёматга яқин халифа бўлиб умматни бошқарадиган имом Маҳдийга ишора қилган ҳадиси шарифлар

Мударрис / Муҳиддин Обидхон - Меҳрибон Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин -
https://t.me/islomovozi/6463




Бир-бирлари билан жанжаллашиб қолган
баъзи мусулмонларга танбеҳ


Шайх Обидхон қори, Ҳужурот сураси тафсиридан иқтибос,
90 йиллар
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои
комил ато этсин -


(175) Риёзус-солиҳин дарси, 29-боб бошланиши, 244-245 ҳадислар шарҳи
* Мусулмонларга хизмат қилиш
* Мусулмонларни оғир мусибатлардан қутқариш
* Мусулмонларнинг айбларини яшириш
* Қиёмат даҳшатларидан нажот топиш йўллари
* Синов дунёсининг табиати
* Бой кишидан қизиқарли бир ибрат


#Hikmat

Кўришинг учун кўтарил, кўринишинг учун эмас.


Кувайтлик аҳли хайрлардан Умму Зайнаб эҳсони билан уч кун ичида бир масжид муваққат шаклда қайта тикланибди қаҳрамонлар шаҳри Ғ а з з а да

Алҳамду лиллааҳ ...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


МУҲАББАТ НАМУНАСИ

Шайх Обидхон қори, Ҳужурот сураси тафсиридан иқтибос, 90 йиллар
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин
-
t.me/islomovozi/6455




Ғ а з з а аҳли бомбалар остида туриб дунё халқларини Исломга олиб келишаяпти

Қанча-қанча ғайридинлар уларнинг ислом ва иймон иззати билан куфру туғёнга қарши курашда собитқадамликларини, шижоату матонатларини кўриб: "бу дин қандай ҳам буюк дин экан-а, инсонга бундай чексиз бахт-саодат ва иймоний куч-қувват ато этаркан", деб ислом динини, Қуръони карим тафсирини ва ҳадиси шарифларни оз-моз ўрганишлари биланоқ мусулмонликни қабул қилишяпти қалбларига ҳасаду кибр каби касалликлар қаттиқ ёпишиб олмаган кишилар.

Буюк Раббимиз Аллоҳ таолонинг тақдирда битиб қўйган ҳар бир иши чуқур ҳикматларга бой бўлади, бироқ биз ақл-идроки заиф бандалар ҳаммасини ҳам англай олмаймиз, худди ёш бола ўзининг меҳрибон ва ҳикматли ота-онасининг баъзи ишларини "нима учун бундай қилиб мени қийнашаркина-а" деб англай олмаганидек.

Бу сатрлар йўл-йўлакай ёзилган енгил бир эслатма.


Ғ з з а аҳли
Ғалаба муборак


"Балки, улар (кофирлар) : «Биз ҳаммамиз биргаликда ғалаба қозонувчимиз», дейишар. Яқинда ана шу жам бўлганлар (кофирлар) мағлуб бўлиб, ортларига қараб қочадилар".

(Қамар сурасининг 44-45 оятларига қисқа тафсир)
.

Ғ а з з а аҳлини "ё хорларча таслим бўладиган қиламиз ё бутунлай қириб ташлаймиз" деб қарийб бир ярим йилдан бери тўхтамасдан бомбалаб келаётган ваҳшийлар энди ўзлари хорларча сулҳга рози бўлишади иншоаллоҳ.




Миш-миш тарқатиш хатари

Шайх Обидхон қори, Ҳужурот сураси тафсиридан иқтибос, 90 йиллар
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

t.me/islomovozi/6449

Показано 20 последних публикаций.