Имконият!
Осмонлар мусаффо, жимлик хукмрон,
Енгил шаббодалар эсади ҳар ён.
Қабрда е'тади бир янги мехмон,
Янги оламга у, ўтди, бериб жон.
Зулмат ичра ётар қабрда ёлғиз,
Бир лаҳза олдин у дунёда эди.
Дунёда қолдирди ўзидан не из,
"Хохлайман дунёга қайтишни" - дерди.
Тавба қилишни у кейинга суриб,
"Дунёда ҳали кўўўп тураман" - деди.
Қўққисдан учради кутилган кунга,
Ёлғонга ишониб тазирин еди.
Кунларнинг қадрини билмай яшарди,
Гуноҳга бепарво, қалби қорайган.
Ибодатсиз холда кунлааар ўтарди,
Насиҳат эшитса, юрак сиқилган.
Энди бўлса унинг, холига войдур,
Умрнинг қадрига энди етмоқда.
Яшашга, ибодат қилмоққа зордур,
Афсус, тириклик уни ташлаб кетмоқда.
Наҳот ёлғиз қолиб кетса энди у,
Улфатлар кўринмас, қаёнда улар.
Дунёда доимо бирга эдику,
Ёнида бир лаҳза ётса эдилар.
Шу он эсга келди истиғфор, тавба,
Айтмоққа уринди Аллоҳ лафзини.
Бироқ айланмади тиллари нега,
Умидсиз қолди у намлаб кўзини.
Бирдан шиддат тутди қабрнинг ичин,
Хайбатли кишилар пайдо бўлдилар.
Маййитга қадашиб ўткир нигохин,
Мункар ва Накирлар келган эдилар.
Маййитни ўтқизиб қўйиб дедилар,
"Роббинг ким, бизларга айтгин эй банда".
Маййитни мислсиз қалтироқ босар,
"Аллоҳ" деёлмади, бўлди шарманда.
"Дининг не" - дедилар иккинчи савол,
Яна айтолмади бечора ночор.
Дунёда сайрарди, энди бу не хол,
Айтолмай хижолат, не уят, не ор!
Фаришталар боқар ғазабнок холда,
Учинчи саволга тараддуд кўриб,
У қолди қийналиб, буюк аламда,
"Эссиз умр..." - дея, қўярди нолиб.
Росулуллоҳ суратин кўрсатиб ногоҳ,
"Ул зотни кимлигин айтгин" - дедилар.
Яна надоматда, айтолмай "эй вох!",
Бағрини тирнарди аччиииқ аламлар.
Энг охирги савол берилди унга,
"Китобинг қайсидир айтгин" - дедилар.
Яна жимлик, яна, йиғи овози,
Инграааб айтолмайин, яна қийналар.
Саволлар нихоят тугади мана,
Имтиҳон жавоби ёмон туйилди.
Шу он кескин буйруқ бўлди қабрга.
"Эй қабр торайгин! Ёнгин!" - дейилди.
Инсон чидолмайин фарёд қиларди,
Буюк азоб, ваҳшат, ичида ёниб.
Роббидан тинмайин раҳмат тиларди,
"Кечиргин эй Роббим" - дерди зорланиб.
Шу он бомдод намоз вақти кирганди,
Азон овозидан уйғониб кетди.
Сув тердан баданлар жиққа бўлганди,
Йиғлаб, тириклигин тшуниб етди.
Хаётга бошқача боқарди кўзлар,
"Дарҳол ўзгармоқни бошлайман" - деди.
"Ибодат қиламан, тавба қиламан",
"Менга имкон берилди!!! берилди..." - дерди.
Инсонга дарс бўлди, бу кўрган туши,
Йиғиб олди мана энди эс хуши.
Ҳар сонияни қадрлаб, ибодатда у,
Тавба қилмоқ бўлди ҳар кунги иши.
© Admin #Abdulatif