Xalqaro press klub


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


👉🏻 Murojaat uchun: @xalqaropressklubbot
https://t.me/ipc_live
https://ipressclub.uz
• Facebook.com/ipcuzbekistan
• Instagram.com/ipcuzbekistan
• YouTube.com/c/InternationalPressClub
http://Twitter.com/PressClubUzb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


"Ниҳол" мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзованинг онаси, ўзбек халқининг асрий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган Хоразм халфачилигининг ёрқин намоёндаларидан бири Зуҳра Жуманиёзова 66 ёшида вафот этди.

Зуҳра Жуманиёзова 1958 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Узоқ йиллар халфачилик йўналишидаги ёрқин ижоди, хотин-қизларнинг дарду аламлари, дил исёнлари, муҳаббат ва садоқати ҳақидаги ижод намуналари билан Хоразм санъати ривожига ҳисса қўшган.

Халқаро пресс клуб жамоаси унинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 3 млрд

— Россия – 2,8 млрд

— Қозоғистон – 937,7 млн

— Туркия – 656,3 млн

— Корея – 544,1 млн

— Франция – 337,1 млн

— Германия – 268,1 млн

— Туркманистон – 235,2 млн

— Афғонистон – 224,8 млн

— Ҳиндистон – 213 млн


Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда.⛈

Бугун шу билан биргаликда ҳаво харорати жойларда +34°С гача қизийди. Чўл жойларида кучли шамол, чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида ёғинлар момақалдироқ хусусиятли ва сел-сув тошқин хавфи ушбу ҳудудларда табиийки ортади.

Ушбу ҳудуд аҳолиси зич ва мавсум учун дастлабки сел ҳодисалари кузатилаётгани боис, масъул тузилмалар аҳолининг сел пайтида ҳаракатланиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириши, навбатчилик ташкил этиши тавсия этилади.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


АҚШ долларининг расмий курси ошди

Марказий банк 23 апрелдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 USD 12 711,00 сўм (+ 21,00)
1 RUB 136,31 сўм (+ 0,36)
1 EUR 13 538,49 сўм (+ 12,22)

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда

✅ Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида жойларда ўрганишлар олиб бормоқда.

✅ Ўрганишлар натижасида ишсиз ҳамда оилавий даромади юқори бўлмаган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун 75 та тикув машинаси ҳамда 4 дона пишириқ печлари “Президент совғаси” сифатида топширилди.

✅ Бундан ташқари, масъуллар томонидан Бахмал туманида “Давлат”, “Истиқлол”, “Бахмал” каби маҳалларда якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти ўрганилиб, сўралган керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди. Халқ қабулхонаси тавсияси ва кўмаги билан туманнинг 104 нафар ишсиз хотин-қизлари тикувчилик корхоналарига ишга жойлаштирилди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилади. Ташрифларда Британия билан савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтириш мақсадида музокаралар ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#press_fact

⚡️Муаллифлик ҳуқуқининг бузилиш ҳолатлари бўйича батафсил


Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


❗️ Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ўзбекистонликларни Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирди. Жумладан:

➖ онлайн савдо орқари берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго ҳаражатларини ундириш; 

➖ телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ҳодими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан ҳориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.

Бундай фирибгарлар ўзингиздан маълумотларни олиб ўзингизга қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда псиҳологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлмоқда. 

Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ҳодими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишлари тавсия этилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Озарбойжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбойжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Тошкентда Авлиёота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпиляпти

Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчалари билан кесишмалари 22 апрельдан 10 кун муддатга ёпилади.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллиондан ошди

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❕Маълумки, апрель ойи бошида Қозоғистон вилоятларида сув тошқинлари юз берди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқинни кўлами ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офат деб атаган.

🤝🏻 Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида қозоқ халқини бу каби синовли вазиятда қўллаб-қувватлаб уларга амалий ёрдам бериш бўйича барча вазирлик, идора, ташкилот ва кенг жамоатчилик бир мақсад йўлида бирлашди. 20 апрель куни Ўзбекистон томонидан қозоқ халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Халқаро пресс клуб жамоаси ҳам қўшни, қардош қозоқ халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу инсонпарварлик ёрдамини юбориш жараёнларида иштирок этди ва махсус “Репортаж”тайёрлади.

🖥️ Кўрсатувни, 21 апрель куни соат 20:20 да «Ренессанс» телеканалида томоша қилинг!

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,2 %

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,3 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 114,2 %

🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 106,2 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 110 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,8 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 469 113 та

🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 106,2 %

🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105 %

🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 111,5 %

🔸 доимий аҳоли сони (2024 йил 1 апрель ҳолатига) – 37 млн киши

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


Олдиндан тўлаб қўйилса, 2 ой мобайнида эски нархда қабул қилинади — Энергетика вазирлиги

Ҳисоб рақами 1 майгача ортиғи билан тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича фақат 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, 1 майдан кейин ортиғи билан тўланган маблағ янги оширилган нархда ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


🇺🇿🇰🇿

🔷Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами
юборилди.

🔹Халқаро пресс клуб жамоаси ҳам қўшни, қардош қозоқ халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу инсонпарварлик ёрдамини юбориш жараёнларида иштирок этди.


Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.


Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|


Шухрат Абдумажидович Джаббаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

Абрар Акмалович Акбаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz|
Instagram| YouTube| Facebook|

Показано 20 последних публикаций.