Ilm ziyosi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Саодатга эришиш, инсонийликка хос хислатдир! Бугунги кун қовоғини уйиб турган бўлса ҳам сиз бунга асло парво қилманг, иродангизга ишонинг ва орзуларингизда собит қадам бўлинг!

Эрта тонгда шабоданинг, азоннинг овозидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик. Бизни соғ-саломат уйғотган Aллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Бутун вужудимиз, қалбимиз билан
“Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлаймиз-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга бой бўлсин!

Ҳар тонгингга, ҳар кунингга, берган ризқингга, берган сиҳатингга, ҳар нафасимизга Ўзингга шукрлар бўлсин!


Xaloyiq to‘rt nav bo'lur. Biri ulkim, bilur va bilg‘onin ham bilur. Ul olimdur, unga tobe bo‘lmoq kerakdur. Biri uldurkim, bilmas va bilmag‘onin bilur, ul qobildur, unga o‘rgatmoq kerak. Biri uldurkim, bilur va bilg‘onin bilmas, ul uyqudadur, uni bedor qilmoq kerakdur. Yana biri uldurkim, bilmas va bilmog‘onin ham bilmas, ul johildur, undin qochmoq kerakdur.
Sukut suiqasdi. Nurali Qobul


⚡️⚡️⚡️

Оддий бир ҳикоядан катта бир ибрат...

Бошқаларни муваффақият йўли сиз учун зарар бўлиши мумкин. Шу сабабли бошқаларга бас қилишни тўхтатинг ва ўз йўлингизни топинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан чиқиб, яхшилик сари қадам ташлаш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Тафаккур қилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Субҳаноллоҳ, Мусаввирлар Мусаввирининг ҳар бир Иши олдида лол ва гирёнман.Товусларнинг гўзаллиги ва бетакрорлигини қаранг!


#ана_холос

⁉️ Алишер Навоий қандай кўринишда бўлган? Сунъий интеллект улуғ мутафаккир сиймосини яратди.

🧑‍💻Сунъий интеллект бўйича мутахассис Фаррух Авелов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#маърифат_гулшани

"Яхши тарбияланган қалб ва виждон ҳеч қачон эгасини шарманда қилиб қўймайди".

✍ Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ


#Future

⚡️⚡️⚡️

❗️Сунъий интеллект тарихий шахсларнинг - Суқрот, Александр Македонский, Леонардо да Винчи, Нютон, Галилео Галилей, Наполеон, Бетховеннинг юз тузилишини тиклади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#донолар_суҳбатидан

Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илми ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:

– Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, энг яхши аъзосини олиб келгин.
– Бош устига, – деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хожасига элтди.
Анча муддат ўтгандан кейин хожа уни яна чақириб, деди:

– Эй Луқмон, бир қўйни сўйгинда, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
– Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
– Эй хожа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч нарса улардан ёмонроқ эмас.


#иқтибос

"Агар сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз - вақти соати келиб, у эскириши мумкин.

Агар энг зўр машина олиб берсангиз - уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз - уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин.
Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган,  йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан".

Шавкат Мирзиёев




#Маънавият_сабоқлари

ҲИКМАТ

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍ Ўткир Ҳошимов


#иқтибос

Китобларим мен учун бутун умрга етажак улкан қиролликдир.

✍ Шекспир




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга  ҳамроҳ қилиб олинг!

Тафаккур қилинг!

Показано 20 последних публикаций.