Зерикдим завқ бермай қўйди ҳечнима,
Тобора қонимда сўнар эҳтирос.
На эрта умиди бордир ичимда,
Ва ё ўтмишимдан қолган этироз.
Гитара янграйди қўшни хонада,
Бир йигит муҳаббат ҳақида куйлар.
Изтироб кучайиб кетар янада,
Ёдимга тушади кўп йиллик ўйлар.
Бирдан томиримда кўпчийди нафрат,
Ларзага келаман бу оний ҳисдан.
Шу бугун кўзимга кўринма фақат,
Четроқ тур ғашимга тегяпсан осмон!
Кўнглимни ўқчитма карашма қилиб,
Эй мингта ошиқга машуқ бўлган ой,
Номаҳрам кўзларнинг шаҳвати тилиб,
Юзингни доғ қилиб қўйган ҳойна-ҳой.
Зерикдим завқ бермай қўйди ҳечнима,
Ҳовурим босилмас тамаки чекиб.
Нуҳ тўфони турди кўринмас кема,
Тубсиз бўшлиқ сари кетяпман чўкиб.
Равшан Ҳақмурод
Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020