Ijtimoiy axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ижтимоий-ҳуқуқий канал
-----
Алоқа: @ijtimoiyaBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


@ijtimoiyaxborot

❗️МИГРАНТЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА 750 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ . 

📃 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон Президент қарорига кўра,

❗️ҳар йили ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:

➖ боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилиши белгиланган.

✏️ "Ҳақ олинур, берилмас" деган мақол бекорга айтилмаган. Қонунчилигимизда ёзиб қўйилган имтиёзлар жуда кўп, бироқ Сиз талаб қилиб олмасангиз дарахтдаги мева каби тураверади улар. Бу имтиёз хам ўша мевалардан. Агар Сиз хам юқоридаги тоифага тўғри келсангиз, лекин ҳаққингизни узиб ололмаётган бўлсангиз бизга ёзиб қолдиринг..

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

🔰АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?


⚡️Савол;
Ўғлим келиним билан ажрашди. Kелиним бизга набирамизни кўришга қаршилик килмокда. Шунга нима килсак бўлади. Келинимизнинг бунга ҳаққи борми ?

⚡️Жавоб;
Оила кодексининг 77-моддасига асосан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

➖ Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

✏️ Демак, Сизлар бу масалада васийлик ва ҳомийлик органига масалани ҳал этиб беришларини сўраб мурожаат қилишларинг керак!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.


✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Болалар сони нечта бўлса у оила кўп болали оила хисобланишини билсангиз керак. Агар Сизни ижтимоий ҳолатингиз юқоридаги тоифага тўғри келса-ю лекин бу имтиёздан фойдалана олмаётган бўлсангиз савол шаклида бизда ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БИР НАФАР УЧ ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БОЛА УЧУН НЕЧПУЛ БОЛА ПУЛИ БЕРИЛАДИ ?


⚡️САВОЛ;
Мени бир нафар тўрт ёшлик фарзандим бор. Мен болалар нафақаси учун ариза берган эдим аризам қабул қилинибди. Энди мени бир нафар фарзандим учун ҳар ойда қанча бола пули берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон фармонига кўра,

➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун болалар нафақасининг аниқ миқдори 250 000 сўм этиб белгиланган. Агар ўша бир нафар фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлса унга 325 000 сўм берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!


📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

➖ Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️2 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАСИ БОР ҲОДИМЛАРГА ИШ ВАҚТИДА ҚЎШИМЧА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИ


⚡️САВОЛ:
Мен декретдан фарзандим икки ёшга тўлмасидан ишга қайтганман. Саволим шуки, фарзандим ёш бўлганлиги сабабли иш куни давомида менга қандайдир қўшимча танаффус берилиши керакми йўқми ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 407-моддасига асосан,

➖ Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади деб белгиланган.

✅ Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. ✏️ Демак, бу танаффусдан ўз вақтида ҳар уч соатда ёки хаммасини жамлаган ҳолда бир вақтда фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ НЕЧА ЙИЛ ОЛИШ МУМКИН ?


⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини бола неча ёшга киргунигача олиш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади деб кўрсатилган.

✏️ 12 ой муддатга тайинланади ва 18 ёшгача тўланади нима дегани? Гап шундаки, Сиз бу нафақани олиш учун мурожаат қилсангиз ва хужжатларингиз ушбу нафақани олиш учун тўғри келса Сиз мазкур нафақани 12 ой давомида тўхтовсиз олишингиз мумкин. 12 ойдан кейин қайта хужжат топшириб яна 12 ой олиш мумкин. Бу ҳолат бола 18 ёшга тўлгунига қадар давом этаверади. Демак, болалар нафақасини бола 18 ёшга киргунигача олиш мумкин, фақат ҳар йили қайтадан ариза топшириш керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ҚОНУНИЙ НИКОҲ ДАВОМИДА ОЛИНГАН УЙНИ БЎЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРСАМ СУД АРИЗАМНИ РАД ҚИЛДИ..


⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан бундан тўрт йил аввал ажралишганмиз. Бирга яшаб юрган вақтимизда, яъни турмуш ўртоғим билан қонуний никоҳда бўлган пайтимизда янги қурилган ҳонадонлардан 3 хонали квартира сотиб олган эдик. Мен яқинда қонуний никоҳимиз давомида сотиб олинган ўша уйдан ҳаққимни ажратиб беришини сўраб судга ариза берган эдим. Суд аризамни рад этди. Рад қилинган хужжатда айтилишича муддатни ўтказиб юборган эмишман. Шундай ҳолатда суд даъвойимни рад қилиши тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 27-моддасига кўра,

➖ никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан 3 йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган. Сиз қонуний никоҳингиз бекор бўлганидан бошлаб 3 йил ичида қонуний никоҳингиз давомида олинган уйдан улушингизни талаб қилиб судга мурожаат қилмаганлигингиз даъво муддати ўтиб кетишига сабаб бўлган.

✔️ Юқоридаги асосга кўра, даъво муддати ўтиб бўлганидан кейин мурожаат қилинганлиги сабабли суд томонидан даъвонинг рад этилиши қонуний ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


‼️ ДИҚҚАТ

☝️Ижтимоий ҳимоя соҳасига оид фойдали (мулоқот учун) группалар:

▫️@Ijtimoiynomzod - Ижтимоий ходим фаолиятига қизиқувчи номзодлар учун махсус группа.
Группада ижтимоий ходим иш фаолияти, бўш ваканциялар ва ишга кириш босқичлари тўғрисида фикр алмашиниш мумкин.

▫️@ijtimoiyxodim - Маҳаллалардаги ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистентлари учун махсус группа
Группада маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашиниш мумкин.

▫️@ijtimoiytulovlar - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бериладиган ижтимоий тўловлар (нафақа, моддий ёрдам, бир марталик тўловлар ва ҳ.к) ҳақида фуқаролар ва соҳа масъуллари учун махсус группа.

📝 Шунингдек, @ilmiymuloqot - Илмий фаолият билан шуғулланётган тадқиқотчи-олимлар (PhD, DSc), назарий ва амалий тадқиқотларга қизиқувчилар учун махсус группа.

❌ Мазкур группаларда реклама ва обод-аҳлоқ нормаларига зид бўлган постлар эълон қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ?


📄 Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

✅ психологик маслаҳатга муҳтож;

✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ОИЛАДА ИШСИЗ ШАХС БЎЛСА ЎША ОИЛАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ
?


⚡️САВОЛ;
Мен болалар нафақасини олиш учун ариза берсам оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги учун деб аризам рад қилиняпти. Қонунчилик бўйича шундай бўлиши тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилишича,

➖ оилада расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда ўша оилага болалар нафақаси тайинланиши рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, Сизни оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги аризангиз шу сабаб билан рад қилиниши учун асос хисобланади. Ишлайди, устачилик қилади. Ишлайди, хусусий фирмада оғзаки келишув билан ишлайди. Ишлайди, мавсумий ишларда ишлайди. Йўқ, булар расмий ишлар эмас. Бу каби ишлардан олинаётган даромад расмий хисобланмайди ва шу сабабли ундай шахслар расмий даромадга эга бўлмаган шахслар деб хисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?


⚡️САВОЛ;
Моддий ёрдам нафақаси қанча муддатга тайинланади ва кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ГАЗ ВА ЭЛЕКТРДАН ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНГАН АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарори қабул қилинган.

▪️Қарорга кўра:

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилиши ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойлари) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

✅ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

✅ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

🔰АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?


⚡️Савол;
Ўғлим келиним билан ажрашди. Kелиним бизга набирамизни кўришга қаршилик килмокда. Шунга нима килсак бўлади. Келинимизнинг бунга ҳаққи борми ?

⚡️Жавоб;
Оила кодексининг 77-моддасига асосан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

➖ Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

✏️ Демак, Сизлар бу масалада васийлик ва ҳомийлик органига масалани ҳал этиб беришларини сўраб мурожаат қилишларинг керак!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?


⚡️ САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатга эга бўлиши керак. Расмий хужжатга қаралганида талабгорлар энг камида бир ойда 3 118 500 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "кимки чин кўнгилдан нийят қилса гар, барчаси ўшалиб ғамлар кетаркан, биргина армоним қолди дўстларим, уйимнинг падъезди қачон битаркан" деган қўшиқни айтиши мумкин..

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН


📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

✏️ Ушбу норма қонунчиликда олдинлари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:



✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

🔰Nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun soliq imtiyozlari


🔹Urush nogironlari, I va II guruh nogironlari yer solig‘ini to‘lashdan to‘liq ozod qilingan.

🔹 Urush nogironlari mulk solig‘idan to‘liq ozod qilingan.

🔹 I va II guruh nogironlari 60 kv.m doirasida mol-mulk solig‘idan ozod qilingan.

🔹Bolaligidan nogironligi bo‘lgan hamda I va II guruh nogironi bo‘lgan shaxslarning MHTEKM*ning 3 baravarigacha (3 465 000) bo‘lgan daromadi JShODSdan ozod etilgan.

Ya’ni nogironligi bo‘lgan shaxs 3 mln 465 ming so‘mgacha ish haqi olsa, bu daromadidan soliq to‘lamaydi. Agar maoshi 4 mln so‘m bo‘lsa, daromadining 3 mln 465 ming so‘mi uchun soliq hisoblanmaydi. Qolgan summa uchun (4 mln - 3 mln 465 ming = 535 ming) 12 % stavkada (64 ming 200 so‘m) soliq to‘laydi.

🔹Urush nogironlari, shuningdek, doimiy parvarishni talab etadigan bolaligidan nogironligi bo‘lgan farzandi bilan birga yashab, uni tarbiyalayotgan ota yoki ona har bir oy uchun MHTEKMning 1,41 baravari miqdorida (1 628 550 so‘m) JShODSdan ozod etilgan.

*mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori = 1 155 000 so‘m

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?


⚡️САВОЛ:
Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида, боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

➖ Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган.

✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилишларинг керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.