КЎНГИЛ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Сизникидир кўнглим кўчаси...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


@@ ФУРСАТ, БИРГА ЎТАМИЗ ИККОВ @@

Фурсат, сен билан ҳеч келишолмадик.
Бир нарсани баҳам бўлишолмадик.
Қистасам ўтмайсан,
Кут десам, кутмайсан.
Ўжарсан.
Ўжарман.
Иккимиз ҳам тўлишолмадик.
Гоҳ тутқич бермайсан,
Йўриққа юрмайсан.
Бир жойда турмайсан.
Ўткинчимиз икков
Бу ҳаёт - синов.
Ажралмаймиз, унутма.
Хоҳ кут, хоҳи кутма
Иккимизни эслашар бирга.

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.
Ассалому алайкум азизларим.
Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин.
Тангри субҳонаҳу ва таоло бугунимизни ҳам файзли, ризқимизни баракотли, амалларимизни хайрли айласин.
Барчанинг ишига Парвардигорнинг ўзи кушойишкорлик берсин. Беморларга шифо, қарздорга нажот, илм толибига билим, давлат хоҳловчига молу мулкни хайрлисидан ато этсин. Сафардагиларнинг сафари бехатар ва хайрли кечсин, иншааллоҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


МИРИШКОРИМ.

"Ипак йўл"да карвон тортиб ном топган.
Бийдек чўлда кетмон чопиб, нон топган.
Ҳалол меҳнат билан обрў, шон топган.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.

Болалигим кезган тўпир, сўкмоқ йўл.
Тўртта қудуқ эл ҳалқумин қилган ҳўл.
Қалби нафис, ғурури тоғ, қадоқ қўл.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.

Бир туп юлғун, саксовулдан топиб соя.
Лаб гезариб навқон терган ғаллапоя.
Беш гузарга битта эшон, битта доя.
Миришкорим, ифтиҳорим, она элим.

Зоғорага гоҳ тўлмаган эски тандир.
Арпа кулча, кодипечак, тотли патир.
Таомларинг машҳурлиги элга татир.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.

Оқ қорани танидим мен сабоғингдан.
Йироқ кетгим келмас иссиқ қучоғингдан.
Лабим босиб бир ўпайин қабоғингдан.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.

Давринг сур деб, тулпор от ё той берасан.
Ҳориб қолсам меҳринг қўшиб чой берасан.
Сўнгги дамда пок елкангдан жой берасан.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.

Лола билан безанади баҳорлари.
Момолардан мерос, мунчоқ, туморлари
Туҳфа бўлсин Заҳриддиннинг ашъорлари.
Миришкорим, ифтихорим, она элим.


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.
Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу ва таоло тонгни хайрли,кунни файзли,ризқни баракотли қилсин. Аллоҳга ҳамду санолар, унинг расули Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.
Аллоҳга ҳамд, жаноби Пайғамбаримизга жуда кўп саловот айтиб, Аллоҳнинг улуғ кундаги савобларига эришиш барчамизга насиб этсин, иншааллоҳ.


https://t.me/ijod_qalbi


@ # ҲУШЁР БЎЛ # @

Қўлда молинг бўлса улфат кўп.
Соянг каби изингдадир тўп.
Не десанг ҳам жавоб бўлар "хўп"
Сен минган хўтикни той деб атарлар
Ўшалар дўст эмас, асли хатарлар.

Дастурхонинг ёзсанг, тез бўлишар жам,
Гўё татимайди сенсиз тўй, байрам,
Сен шимиб ташлаган устахонни ҳам
Ғажимоққа шайдир, итдан баттарлар
Ўшалар дўст эмас, асли хатарлар.

Толеинг кулганда ичлари ёнар,
Сохта тавозела ўзин дўст санар.
Ишинг ўхшамаса, ваъдадан тонар.
Оёғинг тойишин пойлаб ётарлар,
Ўшалар дўст эмас,асли хатарлар.

Заҳриддин ҳушёр бўл,дўст тутинганда.
Оласи ичида бўлгайдир банда.
Номард пастлигини қилмайди канда,
Изингдан билдирмай тошлар отарлар.
Ўшалар дўст эмас, асли хатарлар.


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.
Барча мулкларнинг эгаси, бутун борлиқнинг Подишоҳи бўлган Аллоҳ ҳақ субҳоналлоҳи ва таолога ҳамду санолар,унинг суюкли дўсти, жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду салом ва саловотлар бўлсин.
Шукрким, Тангри бизни Одам алайҳи салом зурёдларидан қилиб ва улар орасида Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васалламнинг умматларидан қилиб сайлади. Улуғ Роббимиз энди бизларни чиройли ва хос тоатли ва ибодатлилардан, соф эътиқодли ва пок имонлилардан қилсин. Қиладиган ибодат,тавба ва дуоларимизни қабул айлаб,гуноҳларимизни яшириши ва афв этишини ўзидан сўраймиз. Мушкулотларимизни осон қилиб,дардларимизга шифо, ризқимизга барака, элу юртга тинчлик ва хотиржамлик, дилимизга юмшоқлик берсин. Бир - бирларимизга ишончли ва меҳрибон қилсин омин.
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва баракоту


https://t.me/ijod_qalbi


@ # * * * * # @

Қуёш терладими, жимирлар сароб.
Чўлда дами қисиб,ҳансирайди ёз.
Ярим тумча сувни кигизга ўраб,
Чўпон қадам ташлар қаддин тутиб ғоз.

Офтобга кўзини қисиб қўяди
Қўйнинг туёғидан қаттиқдек жони.
Отарни ўзидан кўпроқ суяди,
Кўнгил тўқи - унинг сув қочган нони.

Пойма - пой кезган у қатта саҳрони.
Балки назарида бир ҳовуч
кенглик.
Бир чизиқ ажратар ер ва самони,
Балки шу марказдир, биз кутган тенглик.

Қуёш ҳам ҳоради бир қулт сув сўраб.
Охир уфққа бош қўяр бўзариб.
Чўпон пайтавасин қайтатдан ўраб,
Тунчага лаб босар лаби гезариб.

Этиги урганми, қабарибди сал
Озроқ зирқиради бугун оёғи.
У учун муқаддас меросдир азал
Отасидан қолган чўпонтаёғи.

Саҳро ҳам чиройли, бетакрор Ватан....

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмилоҳир роҳманир роҳим.
Эй, менинг азиз қадрдонларим. Мен тонгла эзгу тилак билдираётганим учун, Сиз эса уни ўқиётганингиз учун Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтайлик. Бунга етишмаганлар қанчаю, етса ҳам на гапиришга ва на ўқишга иложи йўқлар қанча. Тангри тортиқ қилган имкондан самарали фойдаланиб, Сизу Бизга берган меҳрини бошқаларга ҳам раво кўрайлик. Умримизни хайрли амаллар безасин. Кимнинг ота- оналари бу дунёдан ўтиб кетган бўлса,Аллоҳ охиратларини обод айласин.Фарзандларини изларидан дуо қилгувчилардан қилсин.Кимнинг ота- онаси ҳаёт бўлсалар Тангри гуноҳларини мағфират айласин.Фарзандлари хизматини қилиб дуосини олгувчилардан бўлсинлар. Ҳар кимнинг ота - онасига кўрсатган иззат икроми боласидан қайтсин.
Хайрли амалларимиз боис дунёмиз тинч, юртимиз обод, элимиз саломат, оиламиз фаравон, имонимиз бутун, ризқимиз баракали, ишимиз хайрли, умримиз мазмунли бўлсин.
Мақтанчоқлик,ёлғончилик,ғийбат,ялқовлик,ҳасад, бахиллик ва ёмон гумонда бўлишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин.Шодликни баҳам кўриб яшайлик.Барчаларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асраб, муродимизга етказсин, омин.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.

https://t.me/ijod_qalbi


@# Т Ў Р Т Л И К Л А Р #@

Қадим боғлар нақшини чинор безар.
Бу дунёда яхшини чин ор безар.
Деманг, яшай олмагай одам бе зар.
Зари бор, ори йўқдан олам безар.

* * *

Кишида хуш ният бўлсин,
Оре, самимият бўлсин.
Иккисидин мосуводир
Ул ниятга уят бўлсин.

* * *

Ҳам мевали, ҳам мевасиз боғлар бор.
Маъдани оз ва ё бисёр тоғлар бор.
Мазах қилма, дунё тарозисини
Девоналар борки, бунда соғлар бор.

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.
Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу ва таоло тонгни хайрли,кунни файзли,ризқни баракотли қилсин. Аллоҳга ҳамду санолар, унинг расули Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.
Аллоҳга ҳамд, жаноби Пайғамбаримизга жуда кўп саловот айтиб, Аллоҳнинг улуғ кундаги савобларига эришиш барчамизга насиб этсин, иншааллоҳ.


https://t.me/ijod_qalbi


@ # Д У Н Ё # @

Кимга қаср, кимга кулба, аслида кенг айвон - дунё.
Авоми-ку жуда ғофил, олими ҳам ҳайрон - дунё.
Орзу - дунё,умид - дунё,ҳеч туганмас армон - дунё.
Меҳмонига атаб қўйган сурпдан сарпо, мезбон - дунё.



Баъзан бахтинг тўкис гўё, ҳар дақиқанг хуш ўтгандай.
Гоҳи гардун бошинг узра дўлдек тўкиб, мушт ўтгандай.
Яхшиси ҳам, ёмони ҳам бир лаҳзалик туш ўтгандай,
Ўнгмикин ё, тушмикин ё, гўё бари ёлғон - дунё.


Хоҳи қиска, хоҳи узун тўймас одам, ҳаёт ширин.
Манзил солиб келар карвон, кетар карвон бирин - бирин,
Эй Заҳриддин, кеч англайсан, ҳамма каби битта сирин,
Кетар чоғинг икки қўл бўш, алмисоқдан қолган - дунё

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.
Азиз ва муҳтарам қадрдонларим.
Аллоҳ таборака ва таоло тонгни хайрли, кунни файзли, ризқни баракотли айласин. Тан сиҳатлик, дил жотиржамлик, бахту омад ҳар бирингизга ҳамроҳ бўлсин. Кўнглингизда ўйлаган эзгу мақсадларингиз ушалиб, муродингиз ҳосил бўлсин. Фойдали илм, манфаатли меҳнат,саодатли амал ва оқибатли ибодат ёр бўлсин.
Юрт равнақи, халқ манфаати, оила фаровонлиги йўлида қилаётган саъй ҳаракатларингиз баракотли бўлсин, иншааллоҳ.
Парвардигор Сизу Бизни саховатли, ибодатли ва ҳаловатлилардан қилсин, омин.


https://t.me/ijod_qalbi


@ # ТЕНГИНИ ТОПМАГАН КЎНГИЛ # @

Гоҳи кўкдин ойни истар
Шарқироқ шўх сойни истар
Фақир ҳолға бойни истар
Тенгини топмаган кўнгил.

Боғлагай ишқ, чўғга гоҳи,
Етиб осмонларга оҳи,
Тобора ортиб гуноҳи,
Тенгини топмаган кўнгил.

Севгига мубтало бўлди
Бу дарди бедаво бўлди
Улусға юзқаро бўлди
Тенгини топмаган кўнгил.

Кўзга дунёси тор ўлди
Севгани куй, дутор ўлди
Ҳувайло деб ўтор ўлди
Тенгини топмаган кўнгил.

Кима ёқди, кима ёқмай.
Уни истарлага боқмай,
Гоҳи тошиб, гоҳи оқмай
Тенгини топмаган кўнгил.

Заҳириддин Ҳақға қочгай
Аҳли дўстга қучоқ очгай
Шеърида хуш уфор сочгай
Тенгини излаган кўнгил.


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмилоҳир роҳманир роҳим.
Эй, менинг азиз қадрдонларим. Мен тонгла эзгу тилак билдираётганим учун, Сиз эса уни ўқиётганингиз учун Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтайлик. Бунга етишмаганлар қанчаю, етса ҳам на гапиришга ва на ўқишга иложи йўқлар қанча. Тангри тортиқ қилган имкондан самарали фойдаланиб, Сизу Бизга берган меҳрини бошқаларга ҳам раво кўрайлик. Умримизни хайрли амаллар безасин. Кимнинг ота- оналари бу дунёдан ўтиб кетган бўлса,Аллоҳ охиратларини обод айласин.Фарзандларини изларидан дуо қилгувчилардан қилсин.Кимнинг ота- онаси ҳаёт бўлсалар Тангри гуноҳларини мағфират айласин.Фарзандлари хизматини қилиб дуосини олгувчилардан бўлсинлар. Ҳар кимнинг ота - онасига кўрсатган иззат икроми боласидан қайтсин.
Хайрли амалларимиз боис дунёмиз тинч, юртимиз обод, элимиз саломат, оиламиз фаравон, имонимиз бутун, ризқимиз баракали, ишимиз хайрли, умримиз мазмунли бўлсин.
Мақтанчоқлик,ёлғончилик,ғийбат,ялқовлик,ҳасад, бахиллик ва ёмон гумонда бўлишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин.Шодликни баҳам кўриб яшайлик.Барчаларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асраб, муродимизга етказсин, омин.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.


https://t.me/ijod_qalbi


@ # ДАРДИ ҲОЛ # @

Зулфингда хуш торлар жам.
Йўлингда хушторлар жам.

Зулфингдин ис таюр, дилдор.
Анингдин истаюр дил дор.

Бул қатлға ризо боғлаб,
Ғунчасини очди, боғ - лаб.

Омон қолғусидир, ҳо, ким?
Раҳм айламасанг, ҳоким...


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.
Ассалому алайкум азизларим.
Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин.
Тангри субҳонаҳу ва таоло бугунимизни ҳам файзли, ризқимизни баракотли, амалларимизни хайрли айласин.
Барчанинг ишига Парвардигорнинг ўзи кушойишкорлик берсин. Беморларга шифо, қарздорга нажот, илм толибига билим, давлат хоҳловчига молу мулкни хайрлисидан ато этсин. Сафардагиларнинг сафари бехатар ва хайрли кечсин, иншааллоҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # ТОНГ ОТАДИ, ТУННИ КЕЧИРИБ... # @

Деразамни чертади шамол.
Очсам, кулиб туради ҳилол.
Дарров сузиб кетар самога
Орзуларим опичлаб, хаёл.

Кўкракдаги қафасин очиб,
Кўнглим мендан кетади қочиб.
Руҳим сайр айлайди енгил
Юлдузларга сиримни сочиб.

Келишгандек барин тили бир
Қилишади оҳ, пичир - пичир.
Тун қилмишин кун билмасин деб
Ювиб чиқар тонггача ёмғир...

Тонг отади тунни кечириб...


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.
Сиҳат-саломат уйғонган бахтли инсонлар, омон эсонлигингиздан мамнунман. Коинотнинг яратувчиси Мураббийи оламин инояти ила нурафшон тонгни умид ва орзулар билан қаршилаганларга Парвардигорнинг ўзи ёр бўлсин. Яратган ҳаммамизга хайрли кун,ҳаловатли ҳаёт,баракотли ризқ ато қилсин.. Улуғ яратувига ҳамд, жаноби пайғамбаримиз саллоллоҳи алайҳи васалламга саловотлар бўлсин. Ўзингиз, аҳли оилангиз, дўсту яқинларингиз ва имонингиз саломат бўлиб, Аллоҳнинг паноҳида эзгулик қилишдан чарчаманг ҳамда тўхтаманг,азизларим. Аллоҳ турли табиий офат, касаллик ва хатарлардан, ҳар хил балолардан ўзи асрасин. Кунингиз хайрли, ризқингиз баракали, умрингиз ҳаловатли, турмушингиз фароғатли бўлсин иншааллоҳ.
Эҳсон, солиҳ амал, дуо ва ибодатлар барчамизни Аллоҳга, унинг дўстлари ва суюкли бандаларига ҳамда жаннатга яқинлаштирсин.
Ниятимиз Тангрининг душманларидан, гуноҳдан ва дўзахдан йироқ бўлишдир. Худонинг қаҳридан, банданинг қарғишидан, шайтоннинг макридан Худо сақласи, ОМИН АЛЛОҲУ АКБАР.
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва баракоту.


https://t.me/ijod_qalbi




@ ОПА, СИЗНИ ЙЎҚЛАМАБМАН @

Опа аҳволингиз қалай,
Дардингизни ўзим олай.
Ука бўлмай вой, мен ўлай,
Сизни йўқлаб бормабманам.

Яғир қилиб елкангизни
Кўтаргансиз эркангизни.
Кечиринг, ман укангизни,
Сизни йўқлаб бормабманам.

Эргаштириб юрардингиз,
Қоқигуллар терардингиз,
Данак чақиб берардингиз,
Сизни йўқлаб бормабманам.

Тоғам келар деб интизор
Жиянларим кутибди зор.
Совға олиб, воҳ мен беор
Сизни йўқлаб бормабманам.

Қанча байрам қатор бўлиб,
Ўтиб кетди шодлик тўлиб,
Ё бир гул, ё рўмол олиб
Сизни йўқлаб бормабманам.

https://t.me/ijod_qalbi

Показано 20 последних публикаций.