IFODA AGRO


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Ўзбекистоннинг энг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлмиш "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК 25 йил мобайнида шиддатли ривожланишдан бир зум тўхтагани йўқ.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇿🍀🍀🍀🍀🍀🍀 компаниясининг Entospilan препарати икки йилдан буён Азербайжонда🇦🇿 фермерларнинг ишончли ёрдамчиси бўлиб келмоқда.

✔️Ўзбекистоннинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларидан бири
Ifoda Agro Kimyo Himoya Азербайжонда икки йил давомида Entospilan препаратининг муваффақиятли сотуви ҳақида мамнуният билан маълум қилади.

✔️Ушбу давр мобайнида Entospilan ўзининг самарадорлиги, ишончлилиги ва хавфсизлиги туфайли фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ишончини қозонди. Инновацион инсектицид ҳосилни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва маҳсулдорликни оширишда фермерлар учун ажойиб ёрдамчига айланди.

✔️Entospilan препаратининг афзалликлари:

1.  Юқори самарадорлик;
2.  Узоқ муддатли ҳимоя;
3.  Иқтисодий фойдали;
4.  Қулай қўлланиш;


✔️Фермерларнинг ишончи
Икки йил давомида Entospilan Азербайжон далаларида ўз самарадорлигини кўрсатди. Кўплаб фермерлар ушбу препаратдан фойдаланган ҳолда ҳосил сифатини ва ҳажмини яхшилашга эришганини таъкидламоқда.
Азербайжон фермеридан иқтибос:

✔️"Entospilan бизнинг учун ҳақиқий топилма бўлди. У зараркунандаларга қарши самарали курашади ва экинларимизни ҳимоя қилади, бу эса ҳосилдорликка бевосита таъсир қилади. Биз бу препаратга тўлиқ ишонамиз," – дейди азербайжонлик фермер.

🍀🍀🍀🍀🍀
🍀 ifodaagroconsulting
🍀instagram
🍀YouTube
🌐 www.ifoda.uz


IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компаниясининг Zerebra Agro стимулятори уруғларни дорилашда қулланилса уруғларни униш энергиясини оширади ва ниҳолларнинг касалликларга  чидамлигигини оширади.

✔️Бу препарат таркибида полигексаметиленбигуанид гидрохлориди ва калий тузи мавжуд бўлиб, ўсимликларга барг орқали қўлланганда ниҳолларни жадаллик билан устиришга ва ҳосил элементларини йириклаштиришга ёрдам беради.
Қўлланилиши: 

✔️Полигексаметиленбигуанид гидрохлорид 

Полигексаметиленбигуанид кучли антибактериял таъсирга эга бўлиб, касалликлар тарқалишига қарши самарали ҳисобланади. Препарат фунгицидлик хусусиятга эга.

✔️Усимликларга таьсири:
Бундай элементли стимуляторларни қўллаш ўсимликларни ноқулай иқлим шароитлари ва ўсиш ҳамда ривожланишга таъсир этувчи бошқа салбий омилларга нисбатан чидамлилигини оширишга ёрдам беради. 


✔️Калий тузи 
Озуқавий мувозанатни яҳшилаш 
Калий элементи ўсимликлар учун муҳим бўлган макроэлементдир. У сув баланси, фотосинтез ва модда алмашинуви бошқарувида муҳим рол ўйнайди. Препарат таркибидаги калий тузи озуқа моддаларини ўзлаштиришни яхшилайди ва ўсимликларнинг умумий озуқа балансига ижобий таъсир кўрсатади. 

✔️Стрессга бардошлилик 
Калий ўсимликларга қурғоқчилик ва бошқа стресс омилларига қарши самарали таьсир этади, бу ниҳолнинг яшовчанлиги ва хосилдорлигини оширади. 

✔️Маҳсулот сифати 
Калий элементи мева ва сабзавотлар сифатига ижобий таьсир қилиб, улардаги шакар миқдори, таъми ва сақлаш муддатини оширади. 

✔️Ўсишни бошқариш 
Калий ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишида мухим рол уйнайдиган элемент  ҳисобланиб, ўсимликларни  илдиз тизими, пояси ва баргларининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. 

✔️Умумий афзалликлар 
Ҳимоя ва озуқани таъминлашнинг комплекс ёндашуви 
Полигексаметиленбигуанид гидрохлориди ва калий тузининг биргаликда қўлланиши ўсимликлар ўсиши учун оптимал шароит яратишга ёрдам беради, касалликлар тарқалиш хавфини камайтиради ва ташқи стресс омилларига нисбатан бардошлилигини оширади. 

✔️Ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати ошиши 
Самарали ҳимоя ва стимуляторларни туғри қўллаш фермерлар ва агрономлар учун муҳим бўлган ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатининг ошишига ёрдам беради.

IFODA AGRO KIMYO HIMOYA  компаниясининг Zerebra Agro стимулятори ўсимликларнинг соғломлиги ва ўсиш самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

uzum.uz
Удобрение Ifoda Zerebra Agro купить по низким ценам в интернет-магазине Uzum (1163685)
Удобрение Ifoda ZEREBRA AGRO купить с бесплатной доставкой за 1 день ✅ в интернет-магазине Uzum. Выгодные цены, рассрочка, гарантия! (1163685)


Batafsil ma'lumot‼️
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
IIFODA AGRO KIMYO HIMOYA kompaniyasining VL 77 stimulyatori qo'llangan ekinlarning hosildorlik sifat koʻrsatkichlarini – bugʻdoy doni sifatini, don tarkibidagi oqsilni, paxta tolasining mustahkamligini, meva va rezavorlardagi qand miqdorini, ildiz mevalilardagi kraxmalni, sabzavot va mevalarning sifati hamda taʼmini ​​saqlashga yordam beradi. Shu bilan birga stress omillariga qarshi samarali ta'sir ko'rsatadi.

Batafsil ma'lumot
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


O‘zbekiston 2026-yilgacha qishloq xo‘jaligini rivojlantirish uchun $115 mlndan ortiq mablag‘ ajratadi

O‘zbekiston 2026-yilgacha qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash va rivojlantirish uchun $118,5 mln ajratadi. Bu haqida Prezident qarori imzolandi.

Unga ko’ra, Jahon banki lizing tashkilotlariga “Qishloq xo‘jaligini modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida $34 mln, “Farg‘ona vodiysida qishloq tadbirkorligini rivojlantirish” loyihasi doirasida esa $19,5 mln ajratadi.

https://kapital.uz/uz/qishloq-xojaligini-rivojlantirish/


✅IIFODA AGRO KIMYO HIMOYA kompaniyasining VL 77 stimulyatori qo'llangan ekinlarning hosildorlik sifat koʻrsatkichlarini – bugʻdoy doni sifatini, don tarkibidagi oqsilni, paxta tolasining mustahkamligini, meva va rezavorlardagi qand miqdorini, ildiz mevalilardagi kraxmalni, sabzavot va mevalarning sifati hamda taʼmini ​​saqlashga yordam beradi. Shu bilan birga stress omillariga qarshi samarali ta'sir ko'rsatadi.

IFODA AGRO KIMYO HIMOYA kompaniyasining VL 77 stimulyatori, adaptogen, krioprotektor, termoprotektor, antistress, kasallik ingibitori va tuproqdagi elementlarni faollashtiruvchi xususiyatlarga egadir. 

Polietilen oksidi 77% va gumin kislotasi 3% qishloq xo'jaligida yopishtiruvchi va o'zlashtirishga yordam beruvchi elementlar sifatida, shuningdek, o'g'itlar va kimyoviy vositalarining fizik-kimyoviy xususiyatlarini yaxshilashda qo'llaniladigan muhim vositadir. 

Stimulyatorni qo'llash:

Polietilen oksidi 77%

Sug'orish tizimlari:
tomchilatib sug'orish tizimlarida o'g'itlar va o'simliklarni himoya qilish vositalarini teng taqsimlanishini va oson o'zlashtirishga yordam beradigan yopishtiruvchi vositadir.

O'g'itlar bilan qo'llash:
Polietilen oksidi o'g'itlarning viskozitesini oshirishga yordam beradi, bu ularning tomchilatish tizimida bir xil taqsimlanishini ta'minlaydi va o'simliklar orqali tez o'zlashtirilishini yaxshilaydi.

Ekinlarni himoya qilish vositasi: pestitsid va fungitsidlar bilan qo'shib qo'llanganda barglar yuzasida teng taqsimlanib, yopishishni yaxshilaydi va  preparatlarning samaradorligini oshiradi.

✅Gumin kislotasi 3%

Ekinlar hamda mevalarini yiriklashtiradi va stabilizatorlik xususiyatiga ega:
Gumin kislotasi tuproqlarda  kristallashib qotib qolgan elementlarning o'simlik tomonidan oson  o'zlashtirilishiga yordam beradi va elementlarning barqarorligini ta'minlash uchun hizmat qiladi.

Shuningdek, tuproqning namligini saqlab turish xususiyatlarini yaxshilaydi, bu esa quruq iqlim sharoitida ekinlar uchun judayam foydalidir.

Pestitsidlar bilan qo'shib qo'llash:
Qo'shib qo'llangan kimyoviy vositalarni barglardan befoyda oqishning oldini olish va ekin barglari yuzalarni yaxshiroq qoplashni ta'minlaydi hamda pestitsid eritmalarining viskozitesini oshiradi.


Batafsil ma'lumot‼️
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


Репост из: Shahnoza
🍀IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компанияси агроном/сотиш бўйича менежер вакансиясини очади:

❗Талаблар:
1) Агрономия соҳасини билиш
2) Пестицидлар ва ўғитлар бозорини, уларни қўллаш хусусиятлари ва сарфлаш меъёрларини билиш
3) Сотишда 1 йилдан ортиқ иш тажрибаси ва хўжаликларга маслаҳат бериш тажрибаси
4) Ўз мижозлар базасининг мавжудлиги маъқулланади
5) "B" тоифасидаги хайловчилик гувохномаси мавжудлиги

🪴Вазифалар:
1) Комания препаратлари ва ўғитларидан фойдаланиш масалалари бўйича мижозларга маслаҳатлар бериш
2) Агрокимё ва ўғитлар масалалари бўйича мижозларни излаш ва қўллаб-қувватлаш
3) Компаниянинг амалдаги ва потенциал мижозлари учун семинарлар ўтказиш;
4) Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўғитлардан фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш

Ёши: 25 дан 50 гача
Маълумоти: Олий, ўрта махсус
Иш тажрибаси: савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳасида камида 1 йил

🤝Шартлар:
• Бозор етакчиси бўлган компанияда ишлаш
• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг прогрессив тизими (ижтимоий пакет, з/п. база + бонуслар);
• Ўқитиш ва компания маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
• Хизмат сафарлари

Ишга жойлаштириш масалалари бўйича:
Андижон +998958104445
Бухоро +998993688003
Жиззах +998911770029
Қашқадарё +998993687009
Қорақалпоғистон +998958285009
Навоий +998993688009
Наманган +998950904422
Самарқанд +998995226515
Сирдарё +998995105090
Сурхондарё +998951212700
Тошкент +998950903888
Фарғона +998951558131
Хоразм +998913609929

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍅Помидор нихолларин  қорасон(чёрная ножка) касаллигидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

✔️Қорасон касаллиги - помидор кўчатларининг Pythium, Rhizoctonia ва Fusarium туркуми замбуруғлари келтириб чиқарадиган хавфли касаллик. Касаллик илдиз бўғзини зарарлаб, ўсимликларни заифлаштиради ва уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Зарарланишнинг олдини олиш учун профилактик чора-тадбирларга риоя қилиш ва кўчатни тўғри парвариш қилиш муҳимдир.

✔️Қорасон касаллиги белгилари:
- Илдиз бўгизининг қорайиши ва юпқалашуви.
Нихолларнинг қуриши ва синиб, ётиб қолиши.
- Илдиз бугизи ва поянинг пастки қисми чириши.

✔️Касаллик профилактикаси:

Кучатхоналарда ва нихол экиладиган майдон тупроқдари ва контейнерларни дезинфекция қилиш:
Экишдан олдин тупроққа таркиби мис тутувчи фунгицидлар ёки марганец эритмаси билан ишлов беринг. Азот элементли угитлардан фойдаланишда меьёрда ортиб кетмаслиги, Нихолларни экиш вактида чукур кумиб куймаслик.

✔️Сифатли уруғлар:
Зарарланиш хавфини камайтириш учун сертификатланган ва касалликларга карши дориланган уруғлардан фойдаланинг.

✔️Ўртача суғориш:
Сувнинг димланишига йўл қўйманг. Тупроқнинг юқори қатлами қуриган сари суғориб боринг. Тез-тез чопик килиш.

✔️Яхши хаво алмашинувини таьминлаш:
Иссикхоналарда меьёрдан ортик намликдан қочган ҳолда тоза ҳаво киришини таъминланг.

✔️Ҳарорат режими:
кундузи 22-25°C, кечаси 12-16°C ҳароратни ушлаб туринг. Ҳароратнинг жуда юқори ёки паст бўлиши ўсимликларни заифлаштиради.

✔️Касалликга карши курашищ тадбирлари:
Замбуруғли касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш учун IFODA AGRO KIMYO HIMOYA
компаниясининг дан IFO MIS ULTRA, Энтревикур хамда Зерокс препаратларидан фойдаланинг

✔️Касаллик аниқланганда амалга ошириладиган тадбирлар:
Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарарланган нихолларни олиб кулда олиб ташланг.
Қолган согломларини IFO MIS ULTRA, ZEROXXE,ENTREVICUR
препарати билан тавсия этилган меьёр ва талаблар асосида кулланг
Тупроқни бироз қуритинг ва илдиз соҳасига ёғоч кули ёки қум сепинг.

🌱Кўчатларни ўз вақтида касаллик таркалишини олдини олиш учун профилактик ишловларни амалга ошириш ва тўғри парваришлаш қорасон касаллигига қарши курашнинг асосий қадамларидир.
✔️Соғлом кўчат🌱-  🍅помидорни юкори  ҳосилдорлик гаровидир! ✔️

Batafsil ma'lumot
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🚚 Туркманистон 🇹🇲 Давлатига
Навбатдаги Машина Эксопорти

Dalate 5% ва IFO Gumat Маҳсулотлари йўлга чиқти
🇺🇿Ўзбекистон ва Туркманистон🇹🇲 ўртасидаги савдо муносабатлари янада мустаҳкамланиб, жорий йилда энг юқори кўрсаткичларга эришилди. Туркманистонга йўналтирилган янги контингент ёқилғи маҳсулотлари ва нефть маҳсулотлари экспорти давом этмоқда.

Ҳозирда Dalate 5% ва IFO Gumat 15 маҳсулотларини Туркманистонга юклаш жараёни амалга оширилмоқда. Бу маҳсулотлар нафақат иқтисодий ривожланишга катта ҳисса қўшмоқда, балки Туркманистон бозоридаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараёнларга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.


📈 Келажакдаги режалар: Туркманистонга машини молияси ва маҳсулотларнинг экспорти ҳақидаги янги маълумотлар кузатилиб, мазкур йўналишдаги тадбирлар давом эттирилади.

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍀IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компанияси агроном/сотиш бўйича менежер вакансиясини очади:

❗Талаблар:
1) Агрономия соҳасини билиш
2) Пестицидлар ва ўғитлар бозорини, уларни қўллаш хусусиятлари ва сарфлаш меъёрларини билиш
3) Сотишда 1 йилдан ортиқ иш тажрибаси ва хўжаликларга маслаҳат бериш тажрибаси
4) Ўз мижозлар базасининг мавжудлиги маъқулланади
5) "B" тоифасидаги хайловчилик гувохномаси мавжудлиги

🪴Вазифалар:
1) Комания препаратлари ва ўғитларидан фойдаланиш масалалари бўйича мижозларга маслаҳатлар бериш
2) Агрокимё ва ўғитлар масалалари бўйича мижозларни излаш ва қўллаб-қувватлаш
3) Компаниянинг амалдаги ва потенциал мижозлари учун семинарлар ўтказиш;
4) Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўғитлардан фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш

Ёши: 25 дан 50 гача
Маълумоти: Олий, ўрта махсус
Иш тажрибаси: савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳасида камида 1 йил

🤝Шартлар:
• Бозор етакчиси бўлган компанияда ишлаш
• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг прогрессив тизими (ижтимоий пакет, з/п. база + бонуслар);
• Ўқитиш ва компания маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
• Хизмат сафарлари

Ишга жойлаштириш масалалари бўйича:
Андижон +998958104445
Бухоро +998993688003
Жиззах +998911770029
Қашқадарё +998993687009
Қорақалпоғистон +998958285009
Навоий +998993688009
Наманган +998950904422
Самарқанд +998995226515
Сирдарё +998995105090
Сурхондарё +998951212700
Тошкент +998950903888
Фарғона +998951558131
Хоразм +998913609929

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍅Помидор экинларини шира,  трипс ва окканот зараркунандаларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

❗️Помидор куп экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларидан бири. Помидорда асосан шира, трипс ва оққанот каби зараркунандалар зарарлайди. Бу ҳашаротлар нафақат ўсимликларга зарар етказади, балки хавфли вирусли касалликларни таркалишида мухим рол уйнайди.

Зараркунандалардан химоя килишнинг асосий усуллари:

1. Профилактика чоралари
Чидамли навлар: Помидорнинг зараркунандаларга чидамли навларини экиш.

Алмашлаб экиш: Помидорни бир жойда бир неча мавсум давомида кайта экмаслик лозим.

Санитария: Ҳосилни йиғиб олгандан кейин майдондан ўсимлик қолдиқларини олиб ташланг.

2. Механик усуллар
Доимий назорат: Барглардаги зараркунандаларни механик усулда қўлда олиб ташлаш.

Рангли ёпишкок ленталар: Оққанот ва трипсларни жалб қилади, бу уларнинг сонини камайтиришга ёрдам беради.

3. Кимёвий ҳимоя
- 🍀IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компаниясининг ENTOLUCHO+ ENTOSPILAN ҳимоя воситалари ширалар, оққанот ва трипсларга қарши курашда ишончли химоя воситаси ҳисобланади.

4. Ўсимликлар иммунитетини мустаҳкамлаш
- Мувозанатли озиклантириш: таркибида калий ва фосфорга бой булган ўғитлар помидор экинининг иммунитетини оширади.

- Стрессга қарши препаратлар: Ўсимликларнинг ҳимоя тизимини кучайтириш учун махсус стимуляторлардан фойдаланиш лозим

5. Ҳаво мўътадилликни сақлаш
- Тўғри суғориш: зараркунандаларнинг кўпайиши учун қулай шароит яратадиган ортиқча намланишга йўл қўйманг.

- Хаво айланини: Иссиқхоналарда ҳавонинг яхши айланишини таъминланг.


📚Помидорни ҳимоя қилишда уйгунлашган ёндашув зараркунандаларнинг юқори фаоллиги шароитида ҳам нихолларни соглом сақлаш ва юқори ҳосил олишга ёрдам беради! ✓

‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍅Помидор куяси билан қандай курашиш керак?

Помидор куяси (Tuta absoluta) - жиддий зараркунанда бўлиб, чора кўрилмаса, помидор ҳосилининг 80 фоизигача йўқ қилиши мумкин. Бу зараркунанда барг ва меваларни зарарлайди, кичик тешикчалар қолдириб, ҳосил меваларини ичидан емиради. Асосий кураш усуллари қуйидагилар:

1. Профилактика
Майдон тозалиги: ҳосилни йиғиб олгандан сўнг ўсимлик қолдиқларини олиб ташланг.
Алмашлаб экиш: помидорни бир жойга кетма-кет бир неча мавсумга экманг.
Чидамли навлардан фойдаланиш: зараркунандаларга камроқ бериладиган помидор навларини танланг.

2. Биологик усуллар

Куянинг табиий душманлари: зараркунанда тухумларини йўқ қиладиган трихограмма каби энтомофагларни қўлланг.

IFODA AGRO KIMYO HIMOYA феромон тутқичлари: етук зараркунандаларни самарали жалб қилиб, уларнинг сонини камайтиради.

3. Агрокимёвий ҳимоя
Зараркунандаларга қарши курашиш учун ENTOMEKTIN ва ENTOVANT препаратлари биргаликда қўлланг.

4. Техник чоралар
Иссиқхоналарни герметизация қилиш: майда тўрдан фойдаланинг ва куянинг ичкарига кирмаслиги учун кириш жойларини назорат қилинг.

Томчилатиб суғориш тизимлари: бу тизимлар ҳашаротнинг кўпайиши учун қулай бўлмаган муҳит яратади.

5. Мониторинг
Ўсимликларни личинкалари ва зарарланишлари бор-йўқлигини мунтазам текшириб туринг. Эрта аниқлаш курашни тезроқ бошлаш ва зарарни камайтиришга имкон беради.


Муҳим: зараркунандаларда чидамлилик пайдо бўлишининг олдини олиш учун кураш усулларини бирлаштиринг. Агротехник қоидаларга риоя қилиш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳосилни сақлаб қолишга ёрдам беради!


‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


❄️Кузги экинларни совуқдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

❗️Қишки совуқлар, айниқса Ўзбекистоннинг оғир об-ҳаво шароитли ҳудудларида кузги экинлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Музлаш хавфини камайтириш учун ўсимликларни ҳимоялашда комплекс ёндашувлардан фойдаланиш муҳимдир.

1. Чидамли навларни танлаш
Маҳаллий иқлим шароитларига мослашган ва паст ҳароратга бардош бера оладиган навларга афзаллик бериш лозим.

2. Экишнинг оптимал муддатлари
Ўз вақтида экиш ўсимликларга совуқ тушишидан олдин яхши илдиз отиш имконини беради. Ўзбекистонда кузги экинларни тупроқ ҳарорати +10-12°C бўлган даврда экиш тавсия этилади.

3. Тўғри озиқлантириш
Кузда фосфорли ва калийли ўғитлар солинади, булар илдиз тизимини мустаҳкамлайди ва ўсимликларнинг совуққа чидамлилигини оширади. Азотли ўғитларни баҳорда солган маъқул.

4. Тупрокда корни саклаб қолиш
Музлашнинг олдини олиш учун далаларда қор қатламини сақлаш муҳимдир. Бунинг учун кор тўсувчи тўсиқлар ёки усимлик колдикларидан фойдаланиш, қорни маьлум муддат ушлаб туришга ва нихолларни ҳарорат ўзгаришларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

5. Ўсимликлар учун стрессни камайтириш
Тупроққа ишлов беришда ўсимликларнинг механик шикастланишини камайтириш ва кузда тўғри парвариш қилиш қишнинг оғир шароитларига осонроқ бардош беришга ёрдам беради.

6. IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компаниясининг VL77 каби стрессга қарши препаратларини қўллаш

7. Мунтазам назорат
Экинларнинг ҳолатини кузатиш, агар совуқдан зарар кўрган ёки қор қатлами етарли бўлмаса, ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради.

📚Яхши ҳимояланган кузги экинлар нафақат қиш синовларига бардош беради, балки баҳор ва ёзда юқори ҳосил беради. Агротехникага тўғри ёндашиш ҳар қандай шароитда ҳам муваффақиятли деҳқончиликнинг кафолатидир.

uzum.uz
Cтимулятор роста для растений Ifoda ВЛ 77 (VL77), 100 г купить по низким ценам в интернет-магазине Uzum (1178518)
Cтимулятор роста для растений Ifoda ВЛ 77 (VL77), 100 г купить с бесплатной доставкой за 1 день ✅ в интернет-магазине Uzum. Выгодные цены, рассрочка, гарантия! (1178518)


Должности начальника управления и отдела сельского хозяйства будут упразднены

Теперь заместители хокимов по вопросам сельского и водного хозяйства одновременно будут исполнять обязанности сотрудников, ранее занимавших упраздненные должности.

https://kun.uz/ru/news/2024/12/03/doljnosti-nachalnika-upravleniya-i-otdela-selskogo-xozyaystva-budut-uprazdneny


🍅Помидорнинг макроспориози: белгилари, сабаблари ва курашиш усуллари

Помидорнинг макроспориози ёки қуруқ доғланиш - "Alternaria solani" патогени келтириб чиқарадиган кенг тарқалган замбуруғли касаллик. Бу касаллик ўсимликнинг барча ер устки қисмларини зарарлайди ва ҳосилнинг сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин.

‼️ Макроспориознинг белгилари:

⚡️Баргларда: Концентрик тузилишга эга доира ёки овал шаклидаги жигарранг доғлар пайдо бўлади, улар нишонга ўхшайди. Вақт ўтиши билан барглар қурийди ва тўкилади.

⚡️Пояларда: Пояларнинг синувчанлигига сабаб бўлиши мумкин бўлган тўқ рангдаги чўзиқ доғлар.

⚡️Меваларда: Кўпинча мева бандига яқин жойда ботиқ қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Бу меваларнинг сифати ва бозорбоплигини пасайтиради.

👨‍💻Ривожланиш сабаблари:
-Ҳавонинг юқори намлиги (80% дан юқори) ва ҳароратнинг 25-30°C бўлиши.
-Шудринг ҳосил бўлишига олиб келадиган тун ва кундуз ҳароратининг кескин ўзгариши.
-Ўсимликларнинг зич жойлашганлиги ва ёмон шамоллатиш.
-Далада зарарланган ўсимлик қолдиқларининг мавжудлиги.

🪴Олдини олиш чоралари:

-Алмашлаб экиш: помидорни бошқа итузумдошлар оиласига мансуб экинлардан кейин экишдан сақланинг.
-Экин майдонидан ўсимлик қолдиқларини олиб ташлаш.
-Шамоллатишни яхшилаш учун ўсимликларни мунтазам равишда сийраклаштириш.
-Макроспориозга чидамли навлардан фойдаланиш.

🍀Кимёвий ҳимоя:
IFODA AGRO KIMYO HIMOYA компаниясининг ENTOXLOROK PLYUS препаратидан фойдаланинг

💬Агротехникани такомиллаштириш:

-Баргларга сув тушмаслиги учун ўз вақтида илдиз атрофини суғориш.
-Ўсимликларнинг иммунитетини ошириш учун қўшимча озиқлантириш (калий ва фосфор ўғитлари).

📚Хулоса:
Помидорнинг макроспориози ҳосил учун жиддий хавф туғдиради, аммо олдини олиш чоралари ва ўз вақтида ишлов бериш орқали уни муваффақиятли назорат қилиш мумкин. Ўсимликлар ҳолатини мунтазам кузатиб бориш ва агротехника қоидаларига риоя қилиш помидорларингизнинг соғлом ўсишини таъминлайди ва юқори ҳосил олиш имконини беради.

‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий агрогладиаторлар💪 учун
IFODA агрономларининг бепул маслаҳатлари ва бошқалар.

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍅Pomidordagi kulrang chirish: belgilari, sabablari va kurashish choralari

❗️Kulrang chirish - Botrytis cinerea qo‘zg‘atuvchisi keltirib chiqaradigan xavfli zamburug‘li kasallik. Bu kasallik pomidorning barglari, poyalari, gullari va mevalarini, ayniqsa namlik yuqori va shamollatish yetarli bo‘lmagan sharoitlarda zararlaydi.

BELGILARI:
⚡️Barglarda: Qo‘ng‘ir rangli dog‘lar paydo bo‘ladi, vaqt o‘tishi bilan ular zamburug‘ sporalarining kulrang g‘ubori bilan qoplanadi.

⚡️Poyalarda: Zararlangan joylar yumshoq bo‘lib qoladi, kulrang mog‘orsimon sporalar bilan qoplanadi.

⚡️Mevalarda: Yumshoq dog‘lar paydo bo‘ladi va tez kattalashadi. Mevalar iste’molga yaroqsiz bo‘lib qoladi.

👨‍💻KELIB CHIQISH SABABLARI:

-Yuqori namlik (85% dan yuqori).
-O‘simliklarning zich ekilishi.
-Issiqxonalarda yomon shamollatish.
-Zamburug‘ qishlaydigan o‘simlik qoldiqlarining mavjudligi.

🪴OLDINI OLISH CHORALARI:

-O‘simliklar orasida yetarli masofa ta’minlash.
Zararlangan meva xosili va barglarini terib olib issiqxonadan chiqarib tashlash
-O‘simlik qoldiqlarini muntazam ravishda olib tashlash.
-Issiqxonalarni shamollatish, namlikni kamaytirish.
-Kasallikka chidamli navlarni ekish.


🍀KIMYOVIY ISHLOV BERISH:
IFODA AGRO KIMYO HIMOYA kompaniyasining MERSIN preparatidan foydalaning

📚TAVSIYA:
Hosilni sezilarli darajada yo‘qotishning oldini olish uchun kulrang chirishga qarshi kurashni erta bosqichlarda boshlash muhim. O‘simliklarni muntazam ravishda tekshirib turing, agrotexnik sharoitlarga rioya qiling va ishlov berish uchun sifatli preparatlardan foydalaning.

‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


⚡Xitoy banki O‘zbekistonda irrigatsiya tizimlarini rekonstruksiya qilish uchun $220 mln ajratadi

Xitoyning Eksimbanki O‘zbekistonda irrigatsiya tizimlarini rekonstruksiya qilish uchun $220 mln ajratadi. Moliyalashtirish O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning qarori asosida amalga oshiriladi.

Ajratilgan mablag‘ning $160 mlni Buxoro, Namangan va Surxondaryo viloyatlarida irrigatsiya infratuzilmasini tiklashga yo‘naltiriladi, qolgan $60 mlni esa Qashqadaryo viloyatida modernizatsiya ishlari uchun sarflanadi.

Loyihaning bosh pudratchilari sifatida Xitoyning “CITIC Construction” va “China CAMC Engineering” kompaniyalari faoliyat olib boradi. Loyihalash ishlarini esa O‘zbekistonning “Suvloyiha” va “O‘zGIP” tashkilotlari amalga oshiradi.

https://kapital.uz/uz/xitoy-banki-220-mln-dollar-ajratadi/


🍅Pomidorlarning peronosporozi: belgilari, sabablari va kurash usullari

❗Peronosporoz (soxta un shudring) - "Pseudoperonospora cubensis" patogeni keltirib chiqaradigan pomidorning xavfli zamburug‘li kasalligi. Bu kasallik ko‘proq bodringda uchraydi, ammo zamburug‘ uchun qulay sharoitlarda pomidorni ham zararlashi mumkin. U barglarning shikastlanishiga, hosildorlikning pasayishiga va hatto o‘simliklarning nobud bo‘lishiga olib keladi.

⚡Pomidorlar peronosporozining belgilari

⚡Dastlabki alomatlar:
Barglarning yuqori qismida mayda, och yashil yoki sarg‘imtir dog‘larning paydo bo‘lishi.

⚡Kasallikning rivojlanishi:
Dog‘lar kattalashib, noto‘g‘ri shaklga kiradi va qo‘ng‘ir-jigarrang tusga kiradi.
Barglarning pastki qismida dog‘lar sohasida kulrang-binafsha g‘ubor - zamburug‘ sporalari paydo bo‘ladi.

⚡Oqibatlari:
Barglar buralib, qurib, to‘kiladi.
Fotosintez jarayonlari buziladi, bu esa o‘simliklarning o‘sishini to‘xtatadi va hosilning kamayishiga olib keladi.

👨‍💻Peronosporoz rivojlanishining sabablari

-Yuqori namlik: uzoq davom etadigan yomg‘irlar, tez-tez tushuvchi shudring yoki ko‘p miqdorda sug‘orish.

-Havo harorati 10-22°S: patogen rivojlanishi uchun ideal sharoit.

-Yomon shamollatish: qalin ekilgan o‘simliklar yoki issiqxonada ventilyatsiyaning yo‘qligi.

-Infeksion material: zamburug‘ sporalari o‘simlik qoldiqlari va tuproqda saqlanib qoladi.

🪴Peronosporozning oldini olish
Chidamli navlarni tanlash: zamburug‘li kasalliklarga kamroq moyil bo‘lgan pomidor navlaridan foydalaning.
Ekinlarni almashtirish: pomidorni peronosporozga moyil ekinlardan (masalan, bodringdan) keyin ekishdan saqlaning.

💧Namlikni nazorat qilish:
Faqat ildiz atrofiga sug‘orish.
Me’yorida sug‘orish, ayniqsa issiqxonalarda.
O‘simlik qoldiqlarini yo‘qotish: kasal o‘simliklarni yig‘ishtirish va kuzda tuproqqa chuqur ishlov berish.

🍀Peronosporozga qarshi kurash usullari
IFODA AGRO KIMYO HIMOYA kompaniyasining AKSESS preparatini qo‘llang

🇺🇿Xalq usullari:
Sarimsoqpiyoz damlamasi yoki sut zardobi eritmasi (1:10 nisbatda suv bilan) bilan ishlov berish.

📚Xulosa
Peronosporoz pomidor ekinlariga jiddiy zarar

‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


🍅Pomidor fitoftorozi: belgilari, sabablari va unga qarshi kurash usullari

❗Fitoftoroz - Phytophthora infestans patogeni keltirib chiqaradigan pomidorning xavfli zamburug‘li kasalligi. Bu kasallik, ayniqsa yuqori namlik va keskin harorat o‘zgarishlari sharoitida tez tarqalish xususiyatiga ega bo‘lib, hosilga jiddiy tahdid soladi.

Fitoftoroz belgilari

⚡Barglarda:
-Kulrang qoplama bilan qoplangan qoramtir dog‘lar, ular barg yuzasi bo‘ylab asta-sekin tarqaladi.
-Barglar so‘lib, qurib qoladi.

⚡Poyalarda:
-Novdalarning butunlay qurishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan to‘q jigarrang chiziqlari paydo bo‘ladi.

⚡Mevalarda:
-Tez kattalashadigan qo‘ng‘ir, qattiq dog‘lar paydo bo‘ladi.
-Mevalar iste’molga yaroqsiz holatga keladi.

👨‍💻Fitoftoroz rivojlanishining sabablari
-Haddan tashqari namlik va tez-tez yog‘adigan yomg‘irlar.
-Issiqxonalardagi yomon havo almashinuvi.
-Havo aylanishiga to‘sqinlik qiladigan ko‘chatlarning zich joylashtirilishi.
-Maydonchada qolgan kasallangan o‘simlik qoldiqlari.

🪴Oldini olish choralari
-Chidamli navlardan foydalanish: fitoftorozga nisbatan chidamliroq pomidor navlarini tanlang.
-Ekin almashlab ekish: pomidorni bir joyga ikki yil ketma-ket ekmang.
To‘g‘ri sug‘orish: barglarga suv tegishidan saqlaning, o‘simliklarni ertalab sug‘oring.
-Issiqxonalarni shamollatish: namlikni kamaytirish uchun yaxshi havo almashinuvini ta’minlang.

🍀Fitoftorozga qarshi kurashish usullari
Kimyoviy vositalar:
IFODA AGRO KIMYO HIMOYA dan AKSESS o‘simliklarni himoya qilish vositasidan foydalaning

Xalq usullari:
O‘simliklarni sarimsoqpiyoz damlamasi, zardobli eritma yoki kul bilan purkash.

📚Xulosa
Fitoftorozga qarshi kurashish uchun kasallikning oldini olish, uni o‘z vaqtida aniqlash va o‘simliklarga samarali vositalar bilan ishlov berishni o‘z ichiga olgan kompleks yondashuvni talab etadi. Ekinlarni muntazam parvarish qilish yo‘qotishlarni kamaytirib, hosilning sog‘lomligini saqlash imkonini beradi.

‼️Agrоnom bepul maslahatidan foydalaning‼️

Batafsil ma'lumot👇
☎️ +998781470500
ifodaagroconsulting
instagram
YouTube
🌐 www.ifoda.uz


Узбекистан привлек $1 млрд зеленого финансирования при поддержке Глобального института зеленого роста (GGGI). Об этом сообщает Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата.

С помощью GGGI был осуществлен выпуск двух серий зеленых облигаций на Лондонской бирже, значительная часть средств направлена на развитие устойчивого сельского хозяйства. В партнерстве с Корейским агентством международного сотрудничества (KOICA) стартовал проект Aral Sea GRIP, который направлен на привлечение зеленых инвестиций для экологичных предприятий Каракалпакстана.

Для фермеров проводятся тренинги по внедрению климатически устойчивых сельскохозяйственных практик. Также обучение по принципам ESG (экологического, социального и корпоративного управления) проходит для сотрудников банков и кредитных организаций РУз, а совместно с SQB и Agrobank разрабатываются стандарты зеленого и устойчивого финансирования.

https://kapital.uz/proekti-zelenogo-finansirovaniya/

Показано 20 последних публикаций.