Уйда ўтириб, ўзим билан ўзим суҳбатлашадиган, ҳаётимни бир-бир кино тасмасидек кўз олдимдан ўтказиб, бундай яшаб бўлмаслигини англаб етдим. Ҳар қандай шароитда ҳам орқага қайтмайман." Ўша аёлга уйланаман!"деган қаттий қарорга келдим. Таваккал мактабга бордим. Мени кўриб у аёл қўрқиб кетди. Қизариб, шошганча " нега келдингиз, илтимос, кетинг! Кўрган одам нима дейди?" каби сўзлар билан қарши олди. Мен ҳам "агар дарсдан кейин икки оғиз гаплашишга рози бўлсангиз, кетаман" дея қаттий туриб, розилигини олгачгина кетдим. Кечки 17 ларда улар мактабдан чиқди. Иккиланиб машинамга ўтирди. Мен бор гапни тўкиб солдим. Лекин у аёлни ихтиёри ўзида эмасди. Шўрлик "қизлари, куёви, қудалари, маҳалла-кўй"га ҳаётини алиштирган эди..."Илтимос, мени тинч қўйинг"дея машинамдан тушиб кетди. Мен "энди сизни тинч қўймайман, билиб қўйинг!"дея орқасидан бақирдим. Шундай қилиб, мен шу аёл учун кураша бошладим. Шаҳар биқинида 2 сотокли бир ховлим бор эди. Уни таъмирлашни бошладим. У орада мактаб директори, маҳалла раиси, қудалари, куёви, борингки, бутун таниш-билишларини оёққа тургиздим. Кичик қизи билан учрашиб, онасини бахтли қилишга ваъда бериб ва ниҳоят аёлни розилигини олишга муяссар бўлдим. Уйимга уч-тўрт кунлаб келмасам ҳам "қаердасиз, нега келмаяпсиз?"дегувчи бир инсон йўқ. Ўғилларим билан ишхонада кўришаман. Бир куни катта ўғлимга бор гапни айтдим. У ўйланиб туриб "ўзингиз биласиз, дада...мен нима ҳам дердим?.."деди. Кичик ховлим таъмирдан чиқгач, керакли жихозлар билан таъминлаб, кичкина давра билан уйландим!
Бу аёл мен ўйлагандан ҳам зиёда бўлиб чиқди. Беш вақт намозини канда қилмайдиган, ораста, саришта, ширин сўзлиги билан яна-да меҳримни қозонди десам ёлғон бўлмайди. Эркак киши уйида меҳр олиши уни янада меҳнаткаш, ғайратли қилиб қўяр экан. Бахтга эришиб, ҳотиржам яшайман деганимда, бу воқеадан хабар топган хотиним, ошга пашша бўлд