Ибрат учун...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Дин бӯйича фатво бериш ёки сиёсатга аралашишдан мутлоқо йироқмиз.
Мақсад инсонларга ибрат улашиш! Бизда ҳаммаси Ибрат учун...!
©️Ибрат учун... номидаги маълумотларни манбаъси билан олинг!!
Ҳамкорлик ва реклама учун админ: @ElyorAbdisalomovich

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#яхшилик


« Савоби катта амал... »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#Тафаккур_учун


МЕН УЧУН ҲАМ ЙИҒЛАНГЛАР

Басрада бир обид бўларди. У кўп ибодат қилар, маҳзунлик ва кўп йиғи уни касал қилиб, оздириб юборган эди. Вафоти яқин қолганида аҳлу оиласи унинг атрофига тўпланиб йиғлашди. Обид уларга: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнг уларга қараб, отасидан сўради:
— Отажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Ўғлим, сени йўқотишни, сендан кейин ёлғиз қолишимни ўйлаб йиғладим.
Обид онасидан сўради:
— Онажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Фарзанд доғининг аччиғини тотишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Сўнг хотинидан сўради:
— Сен нега йиғлаяпсан?
Яхшиликларингизни йўқотишимни, сиздан бошқага муҳтож бўлишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Обид болаларидан сўради:
— Сизлар нега йиғлаяпсизлар?
— Сиздан кейин хор бўлишни, етим қолишни ўйлаб йиғлаяпмиз.
Бу жавобларни эшитган обид уларга қараб туриб, йиғлаб юборди. Улар сўрашди:
— Ўзингиз нега йиғлаяпсиз?
— Бирортангиз мен учун йиғламаётган экансиз. Ҳамма фақат ўзи учун йиғлаяпти экан. Ичингизда мен учун — сафарим узоқлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Сафар учун озуқам озлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми? Тупроқда ётишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми? Оғир ҳисоб-китобга йўлиқишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми? Оламлар Роббининг олдида туришимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Обид шу сўзларни айта туриб, юзи билан йиқилди. Уни қимирлатиб кўришди. Қарашса, жони узилган экан.

© Ҳоний ал-Ҳаж:
"Солиҳлар гулшани"


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#дӯст


« Ҳақиқий дӯст дӯстининг дардига шерик бӯлади, ғийбатига эмас!! »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#шукр


Шукр қилиш учун яна нимани кутяпмиз!?

Инсон эканмизда, кӯп ҳолатларда ӯткинчи дунёнинг ташвишларига берилиб, билиб - билмай ношукрлик қилиб қӯямиз. Арзимас хафачилик, ӯтиб кетувчи ташвишлар, келиб кетувчи хасталиклар сабримизнигина эмас, иймонимизни синаётганини унутиб қӯямиз.
Аслида синовлар, касаллик ва чорасизликлар, йӯқчилик ва мусибатларнинг барчаси ожиз эканлигимизни англашимиз учун берилади. Ожизлигини англаган инсонгина барча дардларига давони ёлғиз Аллоҳдан топади, Ӯзига юзланиб, Ӯзидан мадад сӯрайди!
Аслида ҳар бир ҳолатимизда биз учун бир хайр бор, демак чиройли сабримизнинг мукофоти ҳам Аллоҳнинг розилиги бӯлади, ин шаа Аллоҳ.
Шундай экан, бошимизга бирор ташвиш ёки хасталик, мусибат ёки йӯқчилик келганида ҳаётда биздан ҳам оғир ҳолатда яшаб, шукр қилаётганлар, сабр қилаётганлар ҳақида ӯйлаб кӯрайлик ва унутмайликки Аллоҳ бизни асло қийинчилик ичида ёлғиз ташлаб қӯймайди :
« Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (94:6)
© Ибрат учун...


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг_яхшилар!!


🗓 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, сокин тонглар учун Оламлар Роббиси бӯлган ёлғиз Аллоҳга Ӯзининг буюклиги қадар ҳамдлар бӯлсин, Алҳамдулиллаҳ!! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга соғинч тӯла саломларимиз, салавотларимиз бӯлсин!!
📚 Ибрат учун... канали қадрлилари, барчангизга якшанба — дам олиш кунингиз хайрли бӯлсин, Аллоҳ неъмат қилиб берган ҳар бир онингиз яхшиликлар билан тӯлсин! Азизларимиз, Яратган иймонингизни саломат қилсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бӯлинг яхшилар!!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина, набийина , ҳабибийна Муҳаммад!! 🤲🏻

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#иқрорим


Анча хотиржамман, анча бемалол,
Яшашдан мақсадим тарк этгандекман.
Дунёга берилиб, орзуга чӯмиб,
ӮЛИМИМ келишин унутгандекман...

Эй, нафсим, сен мудом йӯлим пойлайсан,
Гуноҳим етарли, шундоғам асли,
Қанча умрим қолди, сабрим оздайсан,
Орзуйим жаннат эди, мақсадим — « ВАСЛИ» ...

Эй дӯстим аразни четга сур энди,
Гина-ю, хасратдан дунёлар тӯлди,
Асл бандаликни ёд этиб бу тун,
Тавба қилмоқликка улгурсак бӯлди...
©Ибрат учун...


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#аслида...


« Инсонни умидсизлик ӯлдиради... »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#дӯст


СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
" Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- " У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- " Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- " Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- " Йўқ", деб жавоб берилади.
- " Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- " Йўқ", дейилади.
- " Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- " Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
  Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...”
Аллоҳ бизларни Жаннатда жам бӯладиган дӯстлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!?
Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош, яхши дўст бергин. Амийн!


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат_учун


« Оқибат... »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#ӯгит


Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган олтинга тенг тавсиялари

"Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларнинг ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Унинг тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларнинг энг покизасини зиёрат қил.

Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молининг муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади. Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма. Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл!

Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими, йўқми?!
Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… Чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин. Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил, гўзаллар бадбашара, сахийлар зиқна, жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.
Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировнинг исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, ундан-да махфийроғини ҳам билиб туради.
Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас… Қозон – ичидаги нарсаси билан тошади.
Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Ўғлим! Дахшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир.

Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг, интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойингга, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.
Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, у билан келажагингни қур, сени бузиб, ер билан яксон қилишига йўл қўйма! Охиратда сенинг фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!"

© Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф


( Қалбга таскин битиклар - 2 )

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг_яхшилар!!


🌅 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, сокин тонглар учун , мусаффо осмон учун, олган ҳар нафас учун Алҳамдулиллаҳ!!
💐Қадрли Ибрат учун... канали азизлари, барчангизга бугунги шанба тонги хайрли бӯлсин, Яратган Роббим олган ҳар нафасингизни шукрли, урган ҳар юрагингиз зарбини меҳрли, босган ҳар қадамингизни хайрли, сӯзлаган ҳар лафзингизни зикрли қилсин!
🕊Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бӯлинг! Сиз учун энг хайрлисини, энг ибратлисини улашамиз, ин шаа Аллоҳ!! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Ҳабибийна Муҳаммад!! 🤲🏻

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#ишқ


« Илоҳий соғинч... »

© Хайрулла Ҳамидов


📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур


« Тиббий маданият... »


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


#жазо


СЕНГА АЛЛОҲ КИФОЯ ҚИЛСИН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ).
Шу ўринда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз:
Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.
Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Лекин у “Сенга Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ таоло сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин”, дея олди холос...
Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:
“У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта “Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ таоло кифоя)” деб айтардим.
Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб, “Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?” — деб сўраб қолди. Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди. Манзилга етгач қўлимни ушлади-да, “Мени танидингми?” деди. “Йўқ”, дедим. У: “Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман”, деди. Мен яна ўша кунгидек “У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман”, деб жавоб бердим.
Шу вақт унинг кўзларига ёш келди:
– “Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда...
Ёки мени уриб қасосингни олганингда...
Сен ишингни топширган зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди:
Худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳ таолога қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунёда берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!”
Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди. Унга:
– “Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ таоло сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин”, дедим...!
У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта “Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!
Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга ЗУЛМ қилмайман!” – деб айтарди...”
Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.
Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, “Табиатан шундай одамман”, деб ўзингизни оқламанг.
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради. Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди....
Билмаганларга билдирганлар ва унутганларга эслатганларга Ўзи ёрдамчи, ҳимоячи ва кўмакчи бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро, у булутга кўтарилади. Аллоҳ: “Иззатим ва улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга, албатта, ёрдам бераман”, дейди” (Таброний ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни мазкур воқеадан ибрат оладиган ва ёмон амаллардан сақланадиганлардан қилсин.


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Алҳамдулиллаҳ...


« Соғинган қалблар учун... »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...

3.6k 0 77 11 55

#меҳр


Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?! Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!


Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг_яхшилар!!

#Жума_муборак_бӯлсин!!


Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон.
Бу кун савобидан насиб айласин,
ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!


🕋 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Алҳамдулиллаҳ, кунларнинг саййиди жума тонгига омонликда уйғотган Роббимизга беҳисоб ҳамдларимиз бӯлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга соғинч тӯла саломларимиз, салавотларимиз бӯлсин!!
📖 Ибрат учун... каналининг қадрли обуначилари, барчангизга жума тонги хайрли бӯлсин, Аллоҳ барчангизни ишингизга ривож, умрингизга барака, ризқингизга ҳалоллик ва Ӯзининг розилигини ато этсин! Юртимиз ва дунё тинч, осмонларимиз ҳамиша мусаффо бӯлсин! Аллоҳ барчангизни Ӯз паноҳида асрасин! Борингизга шукр яхшилар!! 🤲🏻

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...

8k 0 169 17 18

#хулоса


Келажакда докторларнинг беморларига ёзадиган ретсепти мусулмонларнинг ўқиган намози ва тутган рўзаси бўлади.

© Жорж Бернард Шоу



Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур


« Оилада аёл олима бӯлса бутун авлод олим бӯлади... »

Каналга уланиш👇🏻
📱 Ибрат учун...

9k 0 243 3 41
Показано 20 последних публикаций.