🇷🇺 Владимир Путин Қозондаги BRICS саммити якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
Россия президентининг матбуот анжуманида билдирган фикрларидан асосий иқтибослар:
◾️BRICS'нинг 16-саммити муваффақиятли якунланди;
◾️ BRICS'нинг янги аъзолари биргаликда ишлаш ва натижага эришиш мумкинлигини англаб етди;
◾️ Россия ўз муаммоларини ўзи енгади;
◾️ BRICS ёпиқ ташкилот эмас, у ўз қадриятларига эга бўлган ҳамма учун очиқ;
◾️ BRICS ҳеч нарсага, жумладан SWIFT'га муқобил тизимларни яратмайди;
◾️ Украинадаги можаро имкон қадар тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишини таъминлашни барча қўллаб-қувватлайди;
◾️ Шимолий Корея раҳбарияти ўзаро келишувларимизни жиддий қабул қилишига ҳеч қачон шубҳа қилмаганмиз;
◾️ Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Трамп даврида қандай йўлга қўйилиши Вашингтоннинг ўзига боғлиқ, танлов келажакдаги маъмуриятда;
◾️ Трамп билан суҳбатларда унинг бизга таҳдид қилгани ҳақида эслолмайман;
◾️ Россияга таҳдид қилишнинг маъноси йўқ, бу бизни фақат хурсанд қилади;
◾️ Украинадаги кескинликка Россиянинг ҳаракатлари эмас, балки 2014 йилги давлат тўнтариши сабаб бўлди;
◾️ Россия армияси фронтнинг барча қисмларида олдинга силжийди;
◾️ Суверенитетимизни мустаҳкамлаш ҳам хавфсизлигимизни оширишни англатади;
◾️ Мен учун энг муҳими Россия хавфсизлиги эканлигини айтди;
◾️ Россиянинг Ғарб давлатларида тартибсизликлар келтириб чиқараётгани ҳақидаги баёнотлар бемаънилик, бундай тартибсизликлар ушбу давлатларнинг сиёсати натижасидир;
◾️ Президент Мадуро Венесуэладаги сайловда адолатли ғалаба қозонганига ишонамиз;
Россия Яқин Шарқдаги кескинликдан стратегик жиҳатдан ҳеч нарса ютмайди;
◾️ Ўтган йили қарши ҳужум пайтида Украинанинг йўқотишлари 16 000 кишини ташкил этди. Шунингдек, Украина Курск йўналишида 26 000 аскарини йўқотди;
◾️ Украинада ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши сайловлар ўтказиш заруратига олиб келади, мамлакатнинг амалдаги ҳукумати бунга тайёр эмас;
◾️ Туркия орқали Украина билан музокаралар ўтказиш бўйича таклифлар олгандик ва рози бўлгандик, бироқ эртаси куни Зеленский бунга рад жавобини берган эди;
◾️ Украинанинг жанг майдонидаги йўқотишларини айтишдан кўра, музокаралар столига ўтирган маъқул;
◾️ Биз ер юзидаги жорий воқеликлардан келиб чиққан ҳолда тинчлик келишувининг ҳар қандай вариантини кўриб чиқишга тайёрмиз;
🔥
@IBimmunitet