HUQUQ VA MEHNAT|UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


⚖️ «HUQUQ VA MEHNAT|UZ» telegram канали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча ходимларга, ишчи ва меҳнаткашларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ халқаро стандартлар бўйича ишончли маълумотлар бериб боради.
👉🏻 @murojaat_va_savol_bot 👈🏻

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#маълумот

Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?


Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

▪️аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
▪️ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
▪️ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
▪️резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
▪️1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
▪️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
▪️ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
▪️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас. Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар.


Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади.

Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми?


Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади?


Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади?


Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
▪️ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
▪️ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
▪️ илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
▪️ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
▪️ ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади?


Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди

Субсидия миқдори қанча бўлади?


2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Бизнинг ташкилот Ўзбекитондаги халқаро ташкилот мақомидаги ташкилот. Фирмамизга юрист олмоқчимиз бироқ штат йўқ. Бу масалани молиядан ҳал қила олмаяпмиз. Фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида шартнома тузсак бўладими? Меҳнат шартнома ва фуқаролик ҳуқуқий шартноманинг нима фарқи бор?

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномага кўра, меҳнат шартномасидан фарқ қилиб, муайян муддатда якка тартибдаги аниқ вазифа (топшириқ, буюртма ва бошқалар) бажарилади. Унинг предмети меҳнат шартномасига биноан бўлганидек бевосита меҳнат жараёни эмас, балки пировард меҳнат натижаси (масалан, тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки таъмирланган бино етказиб берилган юк, сайтнинг меб-дизайни, ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот ва ҳоказо) ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. Улар ўртасидаги муносабатлар аввало Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.

Меҳнат шартномасининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда ифодаланади, биринчидан, ходим ўз вазифаларини бажаришини унинг меҳнат жамоаси таркибига кириши тақозо этган, иккинчидан, у меҳнат вазифасини шахсан ўзи, ўз меҳнати билан амалга ошириши керак, чунки юзага келадиган муносабатлар айни унинг салоҳиятини меҳнат фаолиятининг муайян турига қўллаш билан боғланган. Ходимнинг корхонада белгиланган ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат режими, иш
берувчининг унинг ишига тааллуқли кўрсатмаларига бўйсуниши шартлиги меҳнат муносабатларининг муҳим хусусиятидир.

Меҳнат кодексининг 11-моддасига асосан Ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади. Бироқ бундан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш мумкин эмас деган хулосага келмаслик керак, сизнинг ҳолатингизга агар ишхонангизда юрисит учун алоҳида штат ажратилмаган бўлса, меҳнат шартномаси асосида у билан меҳнат муносабатларини амалга ошира олмайсиз.

Бу вазиятда сиз юрист билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлашингизга йўл қўйилади. Бироқ, МК нинг 11-модлдаси 12-қисмига кўра фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилмайди. Яъни сиз ва юрист ўртасидаги шартнома асосида муносабатлар тартибга солинади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

Қандай ариза топшириш мумкин?
▪️Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
▪️Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
▪️Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.
▪️Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Репост из: Bandlik vazirligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"O‘zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida"gi O‘RQ-1030-sonli Qonun bilan nimalar o‘zgardi?

Batafsil: "Maxsus reportaj"da.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#маълумот

Ходимга ишга қабул қилинганда унга буйруқ нусхаси берилиш шартми?


Меҳнат кодексининг 127-моддасига кўра, иш берувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғининг мазмуни ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак. Буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилинади. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт.

Бу ерда эътибор берадиган нарса шуки, ходим талаб қилганда буйруқдан кўчирма беришга иш берувчи мажбур яъни ходим сўрамаса иш берувчи буйруқдан кўчирма беришга мажбур эмас.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Кредит тўловлари қанча вақтда қайтарилмаганда Банк фуқарони судга беради?


Мурожаатга кўра, бугунги кунда банк фуқаронинг гаровга қўйилган мол-мулкини кредит тўловларига қаратиш ва фоиз тўловларини ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.

Бундай масалаларга жавоб беришда аввало биз банк ва фуқаро ўртасида тузиладиган шартномаларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Сабаби ҳеч бир норматив ҳужжатда фуқаронинг қанча муддатда қарзни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги банкнинг судга мурожаат қилишига асос бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар келтирилмайди.

Шу сабабли шартнома муҳим! шартнома билан танишиб чиқилганда шартноманинг 2.6-бандида қарз олувчи кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредити қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоларида, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда берилган кредитнинг муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни банк талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Кўрганингиздек агар қарздор кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда банкда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлган.

Бундай қоида аксарият кредит шартномаларида бир ҳил бўлиб, кетма-кет уч марадан ортиқ ёки уч ёки ундан ортиқ маротаба бузиш шаклида келтирилади. Шу сабабли кредит тўловлари билан боғлиқ муносабатларда албатта шартнома қоидаларига эътибор бериш керак.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Тилхат .pdf
227.4Кб
#маълумот

Дўстларингиз ва танишларингизга қандай қилиб қарз бериб, кейин улардан қайтариб олиш мумкин? Хафвислик учун сиз қарз беришингиз учун сизга Тилхат керак.

Айнан шу ҳужжат сизга суд орқали пулни қайтариб олишга имкон беради. Сиз учун Тилхатни шаблонини тайёрладик ушбу файлни юклаб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?


Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи етишмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Бу нима билан боғлиқ?

Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи етишмаслик” ҳолати юз бермайди.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.


Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.


Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Бола парваришлаш таътилига чиққан ходим ишга қайтганда унинг ўрнига олинган ходимга иш берувчи бошқа иш таклиф қилишга мажбурми?

Кўп ҳолатларда мазкур масалада иш берувчи ва ходим ўртасида шу масалада низолар келиб чиқади. Ким ҳам ишлаб турган жойини ташлаб кетгиси келади. Бироқ қонунчиликда иш берувчига бундай мажбурият қўйилмаган.

Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шундай бўлса-да, МКда баъзи истеснолар мавжуд. МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган ходим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак. Яъни бундай имкониятдан таътилдаги ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор бўлсагина фойдалана олади.

Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Эркаклар аёли ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганда меҳнат таътилини таътиллар жадвалидан олдин олишга ҳуқуқ бор.

Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмига кўра, ходимларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили уларга қулай бўлган вақтда берилиши керак бўлган тоифалар кўрсатилган. Унга кўра, ишлайдиган эркакларга ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади. Яъни ишловчи эркаклар аёлининг ҳомиладорлик ва туғиш даврида меҳнат таътилини иш берувчи билан келишмай таътиллар жадвалидан олдинроқ олишга ҳақли.

Изоҳ: МК 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули 3 мартдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Орган ходимларини расмга ёки видеога олиб тарқатиш қачон жавобгарликка сабаб бўлади?

Биринчидан, улар жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган бўлиши керак.

Иккинчидан, фото ёки видео уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатилиши керак.

Бузиб тарқатиш фото ёки видеони асл ҳолатида эмас, ҳар хил монтаж қилиб, ўзгартиришлар киритиб тарқатиш ҳисобланади.

Шу билан бирга, охирги 31 йилда илма-тешик бўлиб кетган МЖТКга шарҳ яратилишини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#янгилик

Яйловлар учун шартномалар қандай тузилади?


Хабарингиз бор Президент 30.01.2025 йилдаги "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Мазўкур фармон билан яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилди.

Бу дегани чорвачилик йўналишидаги тадбиркорларга янги имкониятлар очилди дегани сабаби яйловлар энди «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки Ветеринария қўмитаси билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган давлат-хусусий шериклик шартномаларига мувофиқ ижарага берилади.

Бунда:

▪️яйловлар қирқ тўққиз йилгача ижарага берилади;

▪️ижара шартномалари Республика комиссиясининг қарори ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённомага асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари билан тузилади ва кадастр органларида ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади;

▪️яйлов ерлари учун ижара тўловлари ҳамда электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра яйловларга ижара ҳуқуқини олиш учун тўланадиган маблағлар оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилиб, унинг алоҳида ҳисоби юритилади;

▪️ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ер майдонлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Интизомий жазоси бор ходимга байрам учун мукофот берса бўладими?


МК 299-моддасида интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Агар  мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирсачи, интизомий жазоси бор ходимга  байрам мукофотини берса бўладими? 

МК 249-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимлар иш ҳақи миқдорининг меҳнатнинг миқдори ва сифатига, уларнинг шахсий ва жамоавий натижаларига боғлиқлигини белгилаш усулидир.

Бундан ташқари, МК 252-моддаси 2-қисмига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир.

Шунингдек, МК 252-моддаси 3-қисмига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.

Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, байрам саналари билан бериладиган мукофотлар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайди ва меҳнат натижаларига асосланмайди. Шунинг учун ҳам, интизомий жазо амал қилаётган ходимга байрам мукофоти берилмайди.

Агар ходимга байрам мукофоти бермоқчи бўлсангиз, у ҳолда интизомий жазони олиб ташланг. МК 315-моддаси 3-қисмига кўра, иш берувчи интизомий жазони исталган вақтда олиб ташлашга ҳақли. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Маҳкум қамоқхонада меҳнатда майибланиб вафот этди: яқинларига 6 йиллик иш ҳақи тўланиши керак.

Бош прокуратуранинг баёнотига кўра 2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Натижада, маҳкум 16 февраль куни шифохонада вафот этган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Демак кўринадики, маҳкум меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган.

Хўш, нима учун бу масалани кўтаряпман? Меҳнат кодексининг 11-моддасида “жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм қилинганларнинг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган истиснолар ва чекловлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади” дейилган.


Яъни, жазони ўташ муассасаларида меҳнатга жалб қилинган маҳкумларнинг маълум бир меҳнат муносабатлари Меҳнат кодекси билан тартибга солинади, Жиноят-ижроия кодексида белгиланган истисно ва чекловлар бундан мустасно. Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларнинг меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган ҳолатида уларга тўланадиган нафақа ва зарар суммалари борасида алоҳида қоидалар ва чекловлар назарда тутилмаган. Демак, бу масалада Меҳнат кодекси нормалари қўлланилиши керак.

▪️Шундан келиб чиқсак, марҳум Мустафа Турсинбаев меҳнатда майибланиши туфайли вафот этганлиги учун жазони ўташ муассасаси унинг яқинларига Меҳнат кодексининг 329-330-моддаларига асосан марҳумнинг 6 йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаб бериши керак. Бундан ташқари, муассаса марҳумни дафн этиш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳам қоплаб бериши зарур.

Саидали Мухторалиев
Юристкадр

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#янгилик

Янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар


Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:

▪️Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
Унга кўра , энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Масалан, агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.

▪️Якшанба кунлари меҳнат таътилига қўшилмайди.
Янги қоидага кўра, агар бу 30 кун ичида 4 та якшанба куни бўлса, ходимнинг таътил кунлари 24 кун шаклида ҳақ тўланади..

▪️Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:
Янги қоидаги кўра, ходимда 24 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ишдан бўшаётганда унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 24 кунлик даврда 3 та якшанба куни бўлса, бу кунларга компенсация тўланмайди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#янгилик

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
.

Унга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Агар шахс ноқонуний равишда маъмурий жавобгарлика тортилган бўлса унга етказилган зарар давлат томонидан қопланади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан,

Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.

❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

Булар қуйидагилар:

1) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) ходимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ушлаб қолиш учун.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz

Показано 20 последних публикаций.