#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маҳкумларнинг пенсияси уларнинг шахсий ҳисобварақларига тушади
Ҳукумат қарори (145-сон, 12.03.2020 й.) билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Бунда, мазкур шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиб берилади.
Илгари низомда ушбу қоидалар акс этмаган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot