#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Металл прокатининг ҳар бир тўпига сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади
“Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва сифатли металл прокатини қўллаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (89-сон, 17.02.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан бошлаб сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак.
Сифат тўғрисидаги ҳужжат техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштирилади.
Бунда, ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораторияси бўлмаса, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида синовдан ўтказишга йўл қўйилади.
2020 йил 1 апрелгача сифати белгиланган талабларига мувофиқ бўлган металл прокати ва ундан қурилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар реестри шакллантирилади ва эълон қилинади, реестр ҳар йили янгилаб борилади.
2020 йил 1 июндан бошлаб индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланади.
Бунда, қурилишдан бошқа мақсадлар учун металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қўллашда индукцион печлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Қарорга кўра, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш фақат аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, объектларнинг саноат хавфсизлиги, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, техник регламентларга ва стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилинмаганлиги учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot