Huquq olami ⚖️

@huquq_olami خوش می آید 1

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, савол жавоблар, суд амалиёти ва тафсилотлари ҳақида ахборот тақдим этувчи расмий канал
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
02.04.2019 09:09
ads
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
4 484
مشترکین
~0
پوشش 1 انتشار
~4
پوشش روزانه
~2
پست / روز
N/A
ERR %
7.36
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
256 اشاره کانال
0 اشاره نشریات
225 اعلامیه ها
NAMANGANCITY.uz
YANGICHA NIGOH
NUU online
Music 2019
Music 2019
کانال هایی که توسط "@huquq_olami" نقل قول می شوند
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Huquq olami ⚖️ 24 Feb, 09:37
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми
Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 23 Feb, 14:13
یک اعلامیه از Shavkat Mirziyoyev_press-service
Қардош халқлар тараққиёти, тинч ва фаровон ҳаёти йўлида ривожланиб бораётган анъанавий дўстлик
--
Традиционная дружба, крепнущая во имя процветания, мира и благополучия братских народов

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #Erdogan #Strategikkengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Read more
Huquq olami ⚖️ 23 Feb, 09:14
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми
Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига мурожаат қилади.

Бундай ариза қабул қилингани ҳақида фуқарога маълумотнома берилади ва у маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар оқибатида паспорти йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more
Huquq olami ⚖️ 21 Feb, 15:50
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more
Huquq olami ⚖️ 20 Feb, 13:50
یک اعلامیه از Xushnudbek.uz
«Норасмий блогерлар»

Тўғрисини айтсам, охирги пайтларда «норасмий блогер», «рўйхатдан ўтмаган блогер», «дуч келган одам ўзини блогер деб эълон қиляпти» деган жумлаларни тез-тез учратяпмиз. Бундай гаплар баъзан изоҳ қолдирувчи оддий фойдаланувчилар томонидан, баъзан эса давлат ташкилотлари вакиллари, амалдорлар томонидан янграмоқда.

Аммо улар бир нарсани тушунмаяптики, блогернинг норасмийси бўлмайди, блогернинг ноқонунийси бўлмайди, блогер қаердадир рўйхатдан ўтиши шарт эмас.

Шу каби фикр билдираётганлар «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасини яхшилаб ўқиб кўришларини илтимос қилардим. Қонун бўйича, ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдириб борадиган БАРЧА шахслар — блогер.

Айтайлик, агар Фейсбукда 2 млн ўзбекистонлик саҳифа очиб, фикрларини ёзиб борса, демак, билингки, ўша 2 млн фуқароларнинг барчаси блогер ҳисобланади. Агар Телеграмда 10 минг кишининг канали бўлса, демак билингки ўшаларнинг барчаси блогер. Бу ерда блог очган шахсларнинг иш жойи, лавозими, ёши, маълумоти ёхуд неча нафар обуначиси борлиги муҳим эмас.

Вазирнинг Фейсбукда ўзи юритадиган саҳифаси борми, вазир ҳам блогер. Депутатнинг Телеграмда канали бор, ўша депутат ҳам блогер. Сизнинг ҳам исталган ижтимоий тармоқда исталган мавзуда ўз фикрларингизни ёзиб борадиган саҳифангиз борми, демак Сиз ҳам блогерсиз. Буни мен тўқиб чиқармаганман, қонунда шунақа ёзилган.

Гап-сўзлар ўз йўлига, аммо блогерлар бўйича қандайдир чоралар кўриш йўлида расмий ҳаракатлар ҳам бошланганга ўхшайди.

Яқинда муҳокама учун эълон қилинган 2020 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 286-банди кўпчилигимизнинг назаримиздан четда қолиб кетибди.

Жумладан, ушбу бандда электрон журналистика, блог юритиш ва электрон ахборот воситалари орқали фикр билдириш фаолиятининг ҳуқуқий механизмини белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, фикр билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилмоқда.

Тўғриси юқоридаги банддаги таклифлар шу даражада чалкаш ва аралашки, лойиҳани тайёрлаганлар айнан нимани назарда тутаётганини билиш қийин. Ҳар ҳолда билвосита цензуранинг ҳиди ҳам келмоқда.

Айниқса, ушбу бандга қолдирилган изоҳларни кўриб, мақсад кўпроқ блогерларни бўғишмикин деган хаёлга бориб қолади одам. Масалан, Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат маркази бўлими қуйидагича таклиф қолдирган:

«Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган Блогерларнинг фаолиятини қатъий тартибга солиш, уларнинг этика, эстетика маданиятини ошириш. Вилоятларда улар учун махсус ўқувлар ташкил этиш»

«Юксалиш» ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси эса мана бундай таклиф билдирган:

«Нопрофессионал, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган блогер (шахс)лар томонидан ижтиомий тармоқларда маънавиятсизлик, ахлоқсизликни тарғиб этишга қаратилган маълумотлар (фото, видео ва бошқа)ни тарқатганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш лозим. Амалиётда ўзини блогер сифатида ижтимоий тармоқларда таништириб, фуқаролар билан турли сабаблар билан жанжаллашиб, юзи қонга беланган ҳолда ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаш ҳолатлари ва бошқа ҳолатлар кўп».

Бир нарсани тушунинглар, агар кимда-ким интернет орқали кимнидир ҳақорат қилса, кимгадир туҳмат қилса, ким биландир жанжал қилса, урса ёки калтак еса, бундай ҳолатлар шундоқ ҳам қонунларимизда тартибга солинган, қонунбузарлар учун тегишли жазо бор. Айнан блогерлар учун янги нарса ўйлаб топиш шарт эмас.

Ҳар тугул 3 та таклиф билдирувчи орасида биттаси масалага анчайин мантиқий ёндошибди. Жумладан, у шундай ёзади:

«1.фикр билдирувчиларнинг мажбуриятларини билдириш халқаро меъёрларга ва конституцияга зид келади. шундоқ ҳам маъмурий жавобгарлик кодекси ва жиноят кодексида сўз эркинлигини таъминлашга тескари бўлган етарлича моддалар мавжуд.
2.Freedom of the Press халқаро сўз эркинлиги индексида янада пастга шўнғишга сабаб бўлади.»

Ҳааа, нимасини айтасиз, бизни олдинда анчайин қизиқ жараёнлар кутиб турибди шекилли.

Ҳар ҳолда юқоридагилар шунчаки таклиф ва лойиҳа холос. Имзоланишдан олдин ҳали яна синчиклаб кўриб чиқилса керак. Балки хавотирларимиз асоссиздир. Ишқилиб шундай бўлсин-да...


👉 @xushnudbek 👈
Read more
Huquq olami ⚖️ 20 Feb, 12:15
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/t.me/huquqiyaxborot
Read more
Huquq olami ⚖️ 17 Feb, 15:06
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Ҳимоя ордери қай тартибда берилади?

Ҳукумат қарори билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби белгиланган.

Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

✅ Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун acoc ҳисобланади:
• тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
• жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
• тазйиқ ёки зўравонлик содир этиши ёҳуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
• давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

❗️Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида хабар берган шaxcлap ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

✅ Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ва ўрганиш мобайнида:
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт- шароитларини ўрганади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:
• тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда – ҳимоя ордерини расмийлаштиради;
• зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фyқapoлapнинr ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ваколатли органларни хабардор қилади;
• тазйиқ ва зўравонлик аломатлари аниқланмаган тақдирда тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради;
• Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳaл қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

18 ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Ҳимоя ордери уч қисмдан иборат:
• биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;
• иккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;
• учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.

Ҳимоя ордери амал қилиш муддати – 30 кунгача (қўшимча 30 кунга узайтирилиши мумкин).

Ҳимоя ордери билан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:
• тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
• тарафлар ўртасида алоқани тақиқлаш (иш ва таълим муассасаларида билвосита алоқага йўл қўйилади);
• тарафларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
• зўравон шахс зиммасига мажбуриятлар юклаш (жабрланувчини даволаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш);
• зўравон шахснинг қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш ёки тақиқлаш (хизмат қуролидан ташқари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more
Huquq olami ⚖️ 15 Feb, 15:49
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш тартиби

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 15 Feb, 09:47
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
👉 https://bit.ly/2uDtn4L

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 14 Feb, 11:56
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 12 Feb, 07:52
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Мутахасси_фикри
👉 https://bit.ly/3bFy66C

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Снос” нима, ердан ноқонуний фойдаланиш-чи, улар ўртасида боғлиқлик борми?
Охирги кунларда “снос” масаласи яна кўтарила бошланди. Халқ орасида тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун айрим масалаларга ойдинлик киритишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Аввалига, ерни ҳужжатсиз эгаллаб олиш мумкин эмас. Ер ҳоким қарорисиз (ёки бошқа ҳужжатсиз) эгаллаб олинса “ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” деб ҳисобланади ва бу қилмиш аввалига маъмурий, сўнг жиноий жазо билан жазоланади. Демак, бу мавзу юзасидан нимани билиш керак? Биринчидан, фуқаро ва тадбиркорга қонуний, яъни ҳужжат асосида ажратилган…
Huquq olami ⚖️ 12 Feb, 07:52
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
👉 https://bit.ly/39oz7Od

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Сносми” ёки қонунбузарликка қарши кураш?
Бугун ижтимоий ҳаётда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган бош мавзулардан бири – “снос” масаласидир. Албатта, уй тузишда ҳам, уй бузишда ҳам тартиб бор. Гап “снос” ҳақида кетар экан, уни ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлардан фарқини билиб олиш ҳар қачонгидан долзарб масаладир. “Снос” деганда фуқаролар ва юридик шахсларга фақатгина қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми олиб қўйилиши ва унга яраша компенсация берилиши тушунилади. Ростдан ҳам шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига…
Huquq olami ⚖️ 12 Feb, 07:21
یک اعلامیه از Shavkat Mirziyoyev_press-service
Huquq olami ⚖️ 12 Feb, 07:21
یک اعلامیه از Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Коррупцияга қарши курашишга масъул алоҳида орган тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди.
Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида Жамоатчилик палатасини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент провел совещание по вопросам совершенствования систем противодействия коррупции и общественного контроля. Обсуждена организация отдельного антикоррупционного органа.
Указано на необходимость внедрения в практику декларирования имущества и доходов государственными служащими.
Рассмотрены также вопросы создания Общественной палаты в целях дальнейшего усиления общественного контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #korrupsiyagaqarshikurash #jamoatchiliknazorati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Read more
Huquq olami ⚖️ 11 Feb, 10:19
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларни ва давлат эҳтиёжи учун ерларни олиб қўйиш БИР МАСАЛАМИ?

Бу ҳақда видеоблог орқали жавоб берамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 11 Feb, 08:34
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақида нималарни билиш лозим?

1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай иморат?

✅ Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади:
👉 қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида;
👉 иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан;
👉 архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган кўчмас мулк.

2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай аниқланади?

✅ Қуйидагиларни текшириш орқали:
👉 туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори мавжудлиги;
👉 уй-жой қуриши учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлиги;
👉 шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлиги.

3. Иморатнинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланганда нима қилинади?

Иморатни қурган шахс 15 кун муддат ичида уни бузиб ташлаши шарт.

4. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс уни бузиб ташламаса нима бўлади?

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссия ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисида ҳокимнинг даъво аризасини судга киритилишини таъминлайди.

5. Иморатни бузиш кимнинг ҳисобидан амалга оширилади?

Иморатни қурган шахс ҳисобидан.

6. Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга қилинган сарф-харажатларни ким қоплайди?

Бундай сарф-харажатлар қопланмайди. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Ерни эгасига қайтариш қай тартибда амалга оширилади?

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Маълумот ўрнида:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача , мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more
Huquq olami ⚖️ 10 Feb, 08:58
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 10 Feb, 08:58
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 7 Feb, 16:21
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquq olami ⚖️ 7 Feb, 09:19
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.

✅ Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
👉 Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
👉 Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
👉 Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
👉 Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more