❓Ҳомиладорликда камқонлик қанчалик хавфли?
🤰 Ҳомиладорлик даврида аёл организмида суюқлик миқдори ортади, бу айланаётган қон ҳажми ҳам ортади демакдир. Шу сабабли қон суюқлашади ва қондаги гемоглобин миқдори камаяди. Бу нормал ҳолат ҳисобланади ва ҳомиладорлик даврида гемоглобин миқдорининг пастки чегараси 110 г/л (ҳомиладор бўлмаган аёл учун 120-140 г/л)ни ташкил қилади.
♻️ Ҳомиладорликда камқонликни келтириб чиқарувчи сабаблар:
▪️Овқат рационидаги гўшт етишмаслиги туфайли;
▪️Темир сўрилиши учун зарур бўлган В ва С витаминлари етишмаслиги;
▪️Туғуруқлар орасидаги танаффуснинг кичиклиги;
▪️Темир алмашинувида иштирок этувчи оқсиллар танқислиги.
☑️ Кунига 65-200 мг темир истеъмол қилиш талаб этилади. Гемоглобин даражаси нормал ҳолатга қайтса, танадаги темир захираларини тиклаш учун темир қўшимчалари яна 3 ой ва туғуруқдан кейинги даврда ҳам камида 6 ҳафта давом этиши керак.
@Yosh_onalarga_maslahatlar🤱
@KundaIik_retseptlarim🥘
@Homiladorlik_davri🤰
@OnIayn_daromad💸
@Ogilmi_qizmi👶👧