Sirojiddin Diyorov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Aziz obunachilar sizga mahalla uyushmasi tomonidan ko'rsatiladigan yordam va xizmatlar bilan bog'liq bilim va ko'nikmalarimizni ulashib boramiz.
📞..Taklif va murojaat uchun tell: (90)3971104

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: IJTIMOIY HIMOYA
❗️❗️❗️2025-yil “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” deb e'lon qilindi.

1991 - "Alisher Navoiy yili".
1992 - "Hamshiralar yili".
1993 - "Ahmad Yassaviy yili".
1994 - "Mirzo Ulug'bek yili".
1995 - "Ibn Sino yili".
1996 - "Amir Temur yili".
1997 - "Inson manfaatlari yili".
1998 - "Oila yili".
1999 - "Ayollar yili".
2000 - "Sog'lom avlod yili".
2001 - "Onalar va bolalar yili".
2002 - "Qariyalarni qadrlash yili".
2003 - "Obod mahalla yili".
2004 - " Mehr-muruvvat yili".
2005 - "Sihat-salomatlik yili".
2006 - "Homiylar va shifokorlar yili".
2007 - "Ijtimoiy himoya yili".
2008 - "Yoshlar yili".
2009 - "Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili".
2010 - "Barkamol avlod yili".
2011 - "Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili".
2012 - "Mustahkam oila yili".
2013 - "Obod turmush yili".
2014 - "Sog'lom bola yili".
2015 - "Keksalarni e'zozlash yili".
2016 - "Sog'lom ona va bola yili".
2017 - "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili".
2018 - “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili".
2019 - "Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili".
2020 - "Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili".
2021- "Yoshlarni qoʼllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili".
2022 - "Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili".
2023 - "Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili".
2024 - "Yoshlar va biznesni qo'llab-quvvatlash yili".

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
🏦 Asakabank: Astrasend орқали бир зумда пул ўтказинг!

💵 Asakabank картангиздан Astrasend пул ўтказмалари орқали қуйидаги манзилларга маблағ юбора оласиз:
📍 Тожикистон
📍 Қирғизистон
📍 Қозоғистон
👉 Комиссия – атиги 1%!

💵 Пулларни Astrasend орқали қуйидаги давлатлардан BEPUL қабул қилинг:
🇷🇺 Россия
🇹🇯 Тожикистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇰🇿 Қозоғистон
🌍 Юбориш чегараси: кунига 5 000 АҚШ долларигача.
💱 Ўтказмалар: банкнинг сотиш ёки сотиб олиш курси орқали сўмда амалга оширилиши мумкин.
🏦Asakabank билан Astrasend – ҳамма нарса сиз учун.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Репост из: Hokim yordamchisi
“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга бирламчи бозордан кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредити ажратилади.

Шартлари:
Кредит муддати - 20 йил
Кредит фоизи - 17.5 фоиз
Кредит миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 330 000 000 сўм.
Тошкент шаҳрида - 420 000 00 000 сўм.

☎️Мурожаат учун:
қисқа рақам - 1106
тел рақам - 71 210 20 02


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Humo карталарига PIN-код ўрнатиш ва ўзгартириш имконияти мавжуд бўлган мобил иловалар

Қуйидаги мобил иловалар орқали ўз картангиз учун PIN-кодни ўрнатиш ёки ўзгартириш имкониятига эгасиз. Бу бевосита хавфсизлик ва қулайликни таъминлайди!

🔒 PIN-кодни ўрнатиш мумкин бўлган иловалар:

🏦 Asakabank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Xazna
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Agrobank Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Multicard
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

📱 Zoomrad
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Anorbank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Smartbank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Hamkor Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Tenge24
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 SQB MOBILE
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Milliy
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳 Uzum bank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Davr mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ipak Yo'li Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 TBC UZ
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Иловалар орқали ўзингизга қулай ва хавфсиз PIN-кодни танланг ва молиявий операцияларингизни янада ишончли қилинг!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Репост из: Hokim yordamchisi
My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store


Репост из: XORIJDA ISH
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣Ro‘yxatda keltirilgan davlatlarda vaqtincha ish faoliyatini olib borayotgan va qiyin vaziyatga tushib qolgan yurtdoshlarimiz ko‘rsatilgan raqamlarga 24/7 rejimida bepul qo‘ng‘iroq qilib Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiyasi agentligi mutaxassislari bilan bog‘lanishlari mumkin.

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


Репост из: Jahon Insights
#Infografik
AQShning Top-20 milliarderlari va ular ishlaydigan sohalar.

@jahon_insights      
📊Investitsion va moliyaviy insaytlar


Ushbu platformadan ro'yxatdan o'tib o'zingizni qiziqtirgan kasblardan birini o'rganishingiz mumkin.Platforma bepul bo'lib nomeringiz bilan ro'yxatdan o'tib foydalanishingiz bo'ladi.


E-kasb uz platformasining taqdimoti bo'lib o'tdi uni kuzatish orqali siz aynan qanday sohalarni o'rganish mumkinligini va bu o'rgangan kasbingizgiz keljakda sizga nimalar olib kelishini sohaning eng ilg'or ekspertlaridan eshitishingiz mumkin vaqtingizga qizg'anmasdan ushbu daqdimotni ko'rib chiqing va o'zingizning qiziqishlaringizga va salohiyatingizga mos bo'lgan kasblardan biriga ega bo'ling!




Репост из: Ijtimoiy axborot
@ijtimoiyaxborot

❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ?


📄 Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

✅ психологик маслаҳатга муҳтож;

✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


Репост из: Ijtimoiy axborot
@ijtimoiyaxborot

❗️МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?


⚡️САВОЛ;
Моддий ёрдам нафақаси қанча муддатга тайинланади ва кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


Репост из: Ijtimoiy axborot
@ijtimoiyaxborot

❗️ГАЗ ВА ЭЛЕКТРДАН ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНГАН АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарори қабул қилинган.

▪️Қарорга кўра:

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилиши ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойлари) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

✅ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

✅ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


Репост из: Ijtimoiy axborot
@ijtimoiyaxborot

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?


⚡️ САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатга эга бўлиши керак. Расмий хужжатга қаралганида талабгорлар энг камида бир ойда 3 118 500 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "кимки чин кўнгилдан нийят қилса гар, барчаси ўшалиб ғамлар кетаркан, биргина армоним қолди дўстларим, уйимнинг падъезди қачон битаркан" деган қўшиқни айтиши мумкин..

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


Репост из: Ijtimoiy axborot
@ijtimoiyaxborot

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:



✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН ҚАНДАЙ АРИЗА ТОПШИРИЛАДИ?

Видеода якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш йўриқномаси тушунтирилади.

Мазкур кредит ҳақида саволларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


Репост из: IJTIMOIY HIMOYA
❗️❗️❗️КИМЛАР БОЛАГА БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ?

Мазкур масала "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га асосан тартибга солинади. Низомга кўра, боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи (боғчада 100 нафар бола бўлса шулардан 15 нафари озод қилиниши мумкин) доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

📌Боғча тўловидан биринчи навбатда қандай оилалар фарзандлари озод қилиниши керак?

✅Тўловдан биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

📌 Ўша 15 фоизлик рўйхатни ким тузади?

  ✅ Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

📌 Бу рўйхат қачон тузилади?

  ✅Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.

📌Рўйхатга кирмай қолганлар нима бўлади?

✅Рўйхатга кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади хамда тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур заҳирадан тўлдириб борилади.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1


Репост из: Jahon Insights
#Infografik
Dunyo yetakchi iqtisodiyotlarning Yalpi Ichki Mahsuloti (YaIM)


AQSH va Xitoy ko‘p yillardan beri birinchi o‘rinlarni mustahkam egallab kelmoqda. So'ngi yillarda esa, Germaniya Yaponiyani ortda qoldirib, uchinchi o‘ringa qaytdi. Shuningdek, Hindiston Buyuk Britaniyani ortda qoldirib, beshinchi o‘ringa chiqib oldi.

@jahon_insights      
📊Investitsion va moliyaviy insaytlar




Репост из: Bank va Mijoz
Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда бир қатор банкларнинг расмий веб-сайтларида иккиламчи ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида билдирилган.

Уларнинг қисқача асосий шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 21,99%;
◦ миқдори – 450 млн сўмгача;

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 23,9%;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача;

🏦 Infinbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24,9%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 25 фоиз бўлса – 26%;
- бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – 24%;
◦ миқдори – чегараланмаган;

🏦 МКБанк
◦ муддати – 5-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24-26%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача;

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 БРБ
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 10 йилгача йиллик 25,5%;
– 15 йилгача йиллик 26%;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ миқдори – 1,875 млрд сўмгача;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 7 йилгача йиллик 26%;
– 10 йилгача йиллик 27%;
– 15 йилгача йиллик 28%;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача;

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 20 йил;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 20 фоиз бўлса – 26,40%;
- бошланғич бадал 26 фоиз бўлса – 25,99%;
◦ миқдори – 1,7 млрд сўмгача;

🏦 Алоқабанк
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 10 йилгача йиллик 26%;
– 15 йилгача йиллик 27%;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 27%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача;

🏦 Ziraatbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – 25,5-28%;
◦ миқдори – 2,0 млрд сўмгача.

* – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz

Показано 20 последних публикаций.