"Помуқни обод шаҳарчага айлантирамиз!" акцияси доирасида 4 та трансформатор ва 117 та темир бетон устунлари ўрнатилади
Aсосий аҳолиси туркман миллатига мансуб Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг Помуқ шаҳарчасида 6 та маҳалла мавжуд бўлиб, 18 минг аҳоли истиқомат қилади.
Лойиҳа доирасида ижтимоий объектлар, йўллар, коммунал соҳа, аҳоли хонадонларини обод қилиш ва томорқадан самарали фойдаланиш масалалари ҳам жадаллик билан амалга оширилиши белгиланган. Хусусан электр таъминотини тубдан яхшилаш мақсадида 4 та янги трансформатор ва 117 та янги темир бетон устунлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Бугун белгиланган ишларнинг амалий ижроси сифатида дастлабки трансформатор олиб келиб ўрнатилди.
“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати
Расмий каналларимиз 👇
Facebook | Telegram | YouTube | Instagram