Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online

@haqiqatonline خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
07.02.2019 13:47
ads
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
1 259
مشترکین
~675
پوشش 1 انتشار
~7.9k
پوشش روزانه
~13
پست / روز
53.6%
ERR %
43.25
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
396 اشاره کانال
45 اشاره نشریات
317 اعلامیه ها
OLMALIQ 7/24
کانال هایی که توسط "@haqiqatonline" نقل قول می شوند
platforma.uz
OPER UZ
Xushnudbek.uz
platforma.uz
Xushnudbek.uz
platforma.uz
Xushnudbek.uz
STATISTIKA
Xushnudbek.uz
platforma.uz
Xalq — LIVE
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
BUGUNIMIZ
BUGUNIMIZ
STATISTIKA
Mash'al_gzt
Xushnudbek.uz
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Қимматбаҳо машиналар олаётган маҳаллий раҳбарлар ҳудудларида муаммолар етарли.

Бюджет пуллари — бу халқнинг пуллари, бу маблағларни халқ оғирини енгил қилиш учун йўналтириш мумкин эди!...
👇🏻

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
#юқоридаги_тест_жавоби

‍🔋Мазкур тест Япониялик профессор Ямомота томонидан ишлаб чиқилган бўлиб инсонни қанчалик толиққанлиги ва тушкунликдалигини бахолайди.

1⃣ Қимирламаса- бу асаби мустахкам ва айни пайтда рухияти соғлом инсонлар хисобланади. Бу гурухга бироз қимирлаб сўнг тўхтаганларни хам киритиш мумкин.

2⃣ Секин қимирлаётган. Бунда яқин орада ёки хозирда кучли стресс олган инсонлар рухиятида тикланиш ёки аксинча рухан чўкиш жараёнини ифодайлайди. Бундай инсонларга кимдир таъсир ўтказади ёки ўтказмоқда.

3⃣ Тез харакатланса. Бу қачондир ёки яқинда жуда катта стресс олган кишиларни ифодалайди. Булар ёрдамга мухтож. Сиз яхши психолог ёки мехрибон, сизни тушунган одам таъсирида бўлишингиз тавсия этилади.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
Чарчоқ ва тушкунлик тести.

◾️ тез қимирлаяпти🧐

◾️ секин қимирлаяпти🙄

◾️ қимирламаяпти🤨
🧐 1
🤨 7
🙄 8
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Read more
БИЗ ХАТО ЁЗМАДИК, БУ ТАЖРИБАНИ СИНАБ, МАТННИ ЎҚИБ КЎРИНГ🤓

#АИЖБ

• Бир инлгиз увнерситетида қинилган тажбирага кўра клаимларнинг ҳрфалирнинг қнадай тратибда ёзлшили мҳуум эамс эакн.
• Блаки брниичи ва охриги ҳрфаларнинг жйода блўиши мууҳм ҳсиоблнаркан!
• Ордаги ҳрафлар тратибсиз труса ҳам ўуқлаеврармиш!
• Чнуки сваодли иснон ҳраф-ҳраф эамс, блаки бир бтуун клаима-клиама ўиқр эакн.
• Крўиднгизми, сиз ҳам қнйиламй ўқдиингз, ажиойб-а, тғўирми?!

©️ Кдффори


Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
«Нефтгаз аҳолини эҳтиёжига яраша газ ишлаб чиқара оляптими? Агарда Ҳудудгаз аҳолига газ етказиб бера олмаса, бу ташкилотни бизга нима кераги бор?»,

журналист Хуршид Далиев Газ соҳаси мутасаддиларига ҳаммани қийнаётган саволни берди.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
#Бу_қизиқ

Сизнинг вазнингиз бўйингизга мос ёки мос эмаслигини биласизми?

🤓Буни ҳисоблаш учун онлайн калькулятор бор. Бўйингиз ва вазнингизни киритсангиз бир зумда ҳисоблаб берар экан.

Линк: 👇 https://mymedic.uz/salomatlik/tana-massasi-indeksi/

Фойдали маълумотни улашиб қўямиз

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
⚡️БААда бирваракайига 4 та осмонўпар бино портлатиш орқали бузилди

Бу пойтахт Абу-Дабида ҳудудни ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Умумий баландлиги 144 қават бўлган биноларни портлатиш атиги 10 сония давом этган.

Мазкур жараён дунёдаги энг хавфсиз портлатиш сифатида Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бинолардан бўшаган жойда портга элтувчи йўл қурилади.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
​​Global Terrorism Index—2020 рейтингида Ўзбекистон 163 мамлакат орасида 134-ўринда эътироф этилди.
Элдор Шомуродов! А Серия тарихида гол урган биринчи ўзбек футболчиси... 👏👏💪

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Уйқудан туришингиз билан👇🏿

👉1. Уйқудан уйғонишингиз билан яхши нарсаларни ўйланг. Енгил жисмоний тарбия машқларини бажаринг. Чунки жисмоний фаоллик организмда қон айланашини яхшилаб, яхши кайфият гармонини оширади.

👉2. Ҳеч бўлмаганда 5 та яхшилик қилинг. Шунчасини қаердан оламан дейсизми?! Биринчиси, яқинларингиз билан яхши муомала бўлса, қолганлари соғлиғингиз, ишингиз ва фарзандларингиз учун аталиши мумкин.

👉3. Кеча режа тузган ишларни такрорланг. Ҳаётда тартибли бўла олсангиз, қолган барча масалаларда муаммо бўлмайди.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
Омадсиз

Мен бутун танамда кучли оғриқ билан уйғондим. Кўзимни очганимда, каравотим ёнида ҳамшира турарди.

— Мистер Фужима, — деди у, — омадингиз бор экан, сиз икки кун аввал Хиросимага ташланган атом бомбасидан омон қолдингиз. Энди госпиталдасиз, хавотирланишингизга асос йўқ.
Мен зўрға савол бердим:
— Қаердаман?
— Нагасакида, — деди ҳамшира.

(маълумот учун: 1945 йил 6 августь куни Хиросимага, 9 августь куни Нагасаки шахарларига атом бомбалари ташланган)

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
#мавзуга_доир

Биринчи совет атом бомбасининг массавий ўлчовли модели.


(СССР. 1949-йил)


Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
#дунё

ЭРОН: Муҳсин Фахризода ўлдирилди

XX асрнинг энг даҳшатли ва қирувчи қуролининг Эронда дунёга келишига доялик қилган олимлардан бири Муҳсин Фахризода жорий йилнинг 27 ноябрь куни Теҳрондан 50 километр шарқда жойлашган Абсард шаҳри боғида ўлдирилди.

Бунгача у Эроннинг ядровий баллистик ракета каллагини яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича махфий дастурини бошқариб келган. Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний эса, Исроилни Фахризоданинг қотиллигида айбламоқда.

“Қўшма Штатлар ва Исроилнинг мамлакатимга қарши ҳар қандай авантюристик чоралари пайтида, айниқса, АҚШ амалдаги маъмуриятининг қолган даврида, Эрон Ислом Республикаси ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, деб ёзган Мажид Тахт-Раванч.

Маълумот учун: Шу йилнинг январида Эрон ташқи сиёсатининг "меъмори", Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус "Ал-Қудс" бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний Бағдод аэропортида АҚШнинг ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилганди.

👉https://t.me/haqiqatonline
Read more
#иқтибос

​​​​"Хотинга ёлғон гапириш - ахлоқсизлик. Ҳамкасблар, мижозлар, харидорларга ёлғон гапириш - фирибгарлик. Халққа ёлғон гапириш эса - СИЁСАТ".

©Михаил Задорнов

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Тошкент вилоятига янги бош имом хатиб тайинланди

Айни вақтга қадар Тошкент шаҳри бош имом хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Бугун, 30 ноябрь куни Тошкент вилояти имом хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, йиғилишда идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, диний идора иш бошқарувчиси Рустам Жамилов, масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва таниқли имом хатиблар иштирок этган.

➡️ Батафсил ўқинг

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
ҚЎЛ БИЛАН ЁЗИНГ

Баъзиларимиз, ҳатто ҳар куни, телефонимиздан эслатмаларни ёзиш учун фойдаланамиз. Ҳа, бу қулай, аммо клавиатурадаги хатни имкон қадар тез-тез қўл ёзуви билан алмаштиришга ҳаракат қилинг.

👉Бу мияда янги нейрон алоқаларни яралишини рағбатлантиради. Нейрон алоқаларнинг ҳаётимизга таъсири жуда катта.

👉Ҳам кайфиятнинг яхшиланишига таъсир қилади, ҳам турли муаммоларнинг ечимига хизмат қилиши мумкин.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
Мияга дам бериш ва диққатни жамлаш вақти.

Психологлар тавсия қилади🙋

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
«Ўзгидромет» декабр ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

Бу йилги декабр ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ - 2-7 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ - 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Республика шимолида тунда 8-10 даража совуқ, ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more
#FVV

Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши рўй берди

2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.me/haqiqatonline
Read more