Haniyf.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


"Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун яртилганлар", деганлар. Муаллифини топинг?
Опрос
  •   Имом Бухорий
  •   Мирзо Бедил
  •   Ҳазрати Али
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Имом Аъзам рохматуллоҳи алайҳ қайси халифани даврида яшаганлар?
Опрос
  •   Халифа Ҳорун ар-Рашид
  •   Халифа ал-Мансур
  •   Халифа Умар ибн Абдулазиз
  •   Энди билиб оламан
1 голосов


Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг хотималари қандай бўлганини биласизми?

Ўғиллари Абдураҳим Шаъровий ҳикоя қилади:
«Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин «Аллоҳ, Аллоҳ», дедилар ва юқорига тикилиб, «Хуш келибсиз, эй саййидим Иброҳим, хуш келибсиз саййида Зайнаб, хуш келибсиз саййидимиз Ҳусайн, хуш келибсиз фалончи, хуш келибсиз фалончи» деб кўплаб солиҳ валийларнинг исмларини айтдилар. Кейин бирдан «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ», деб жонлари узилди. «Ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ»ни бармоқларини юқорига ишора қилган ҳолда айтдилар».

Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтган Шаҳодатнинг маъноси: «Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Гувоҳлик бераман, албатта, сиз, эй Муҳаммад, Аллоҳнинг Расулисиз».

Умрини дин, Қуръони Карим тафсири хизматига бағишлаган олимнинг хотималари ана шундай гўзал бўлган эди.

Аллоҳ таоло барчамизга шундай гўзал хотима берсин.

@Haniyf_uz




Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭНГ КАТТА ОФИЯТ!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН👇👇
https://youtu.be/VZli9cu2rG8?feature=shared


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Одам боласига ҳар кеча кундуз учта мусибат етади, аммо уларнинг биротасидан ҳам ибрат олмайди:

Биринчи мусибат: Ҳар куни умридан бир куни камаяди. Лекин, умрининг қисқараётганига аҳамият бермайди. Агар ҳар куни молидан бир қисми камайганида, унга беэътибор бўлмас эди. Афсуски, умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, молни эса ўрни тўлади.

Иккинчи мусибат: Ҳар куни Аллоҳнинг ризқидан ейди. Агар ризқи ҳалол бўлса, унга ҳисоб беради. Агар ҳаром бўлса, жазоланади. Булар ҳақида ўйламайди.

Учинчи мусибат: Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан бир қадар узоқлашади. Шундай бўлсада, охирати ҳақида ўткинчи дунёсига қайғурганчалик қайғурмайди.

@Haniyf_uz


Умра ибодати нечта  амалларни ўз ичига олади?
Опрос
  •   3 та
  •   4 та
  •   5 та
  •   Энди билиб оламан
6 голосов


Юсуф алайҳиссалам неча йил зиндонда ётган?
Опрос
  •   Беш йил
  •   Саккиз йил
  •   Ўн йил
  •   Энди билиб оламан
6 голосов


Илк бор Таровеҳда Хатми Қуръон қилишни ким жорий қилган?
Опрос
  •   Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
  •   Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
6 голосов


#буюклар_эътиқоди #сохта_салафийларга_раддия

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
" نقر بأن الله على العرش استوى من غير أن يكون له حاجة إليه واستقرار عليه وهو الحافظ للعرش وغير العرش من غير احتياج ، فلو كان محتاجا لما قدر على إيجاد العالم وتدبيره كالمخلوق ولو كان محتاجا إلى الجلوس والقرار فقبل خلق العرش أين كان الله تعالى ! تعالى الله عن ذلك علوا كبيرا ".

"Аллоҳ таоло аршга унга бирон бир эҳтиёжсиз ва ўрнашмай истиво қилганига иқрор қиламиз. Аллоҳ аршни ва аршдан бошқа махлуқотларни уларга бирон бир эҳтиёжсиз ҳофизи (сақловчисидир). Агар махлуқотларга эҳтиёжи бўлса эди, махлуқлар каби оламларнинг ийжоди ва тадбирига қодир бўлолмас эди. Агар ўтиришга ва қарор топишга муҳтож бўлса эди, аршни яратмасидан аввал қаерда бўлган эди! Аллоҳ таоло бундайин (арш устида бўлиш, аршга ўтириш ва осмонга жойлашиш)дан ўта олийдир!".

📚 Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг "Ал-Васия" рисоласи

@Haniyf_uz


Шукр дуоси

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривояти

@Haniyf_uz


Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган.

@Haniyf_uz


Тавба қилинг, албатта, қабул қилинади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсанглар, ҳаттоки, хатоларингиз осмонга қадар етсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта, қабул қилинади”,–дедилар. Ибн Можа ривояти.
Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта, У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйган.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига кўрсатган раҳматидир. (Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим.
Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.

@Haniyf_uz


ОШҚОЗОННИНГ ТАҚВОСИ

Агар ҳаромдан ошқозонни сақлай олмасанг, қуйидаги уч офатдан бири сени бошингга тушади:
1. Дўзах оловида ёниш. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар". (Нисо, 10-оят)
2. Ҳаром ва шубҳали нарсани еган кимсанинг ибодати саҳиҳ эмас. Ҳаром таом еб, вужудини нопок қилган банда Аллоҳ ризосига эришиш учун ибодат қила олмайди. Таҳоратсиз масжидга кириш ман қилингандай, ошқозон пок луқма билан таомланган бўлсагина, ибодатлар қабул бўлади.
3. Ҳаром луқма бандани савоблардан маҳрум қилади. У билан қилинган ибодатга савоб ёзилмайди. Туни билан ўқилган намоз беҳудага кетади. Банданинг уйқусиз қолгани қолади, холос. Тутган рўзаси Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Фақат кишининг оч ва сувсиз юргани қолади, холос. Рўза тутган тақдирда ҳам холис ният ва ҳалол луқма билан ибодат қилиш зарур.


"Обидлар йўли"

@Haniyf_uz


Таямумда нечта фарз бор?
Опрос
  •   Учта
  •   Тўртта
  •   Бешта
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Намозда азоннинг ҳукми қандай?
Опрос
  •   Фарз
  •   Вожиб
  •   Суннат
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Куръони каримда нечта эгизак оятлари келган. Эгизак яъни бири бўлмаса иккинчиси қабул эмас?
Опрос
  •   Учта
  •   Бешта
  •   Еттита
  •   Энди билиб
2 голосов


Бир ҳаким зотдан сўрашди:
- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?
У шундай жавоб берди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали! Нимаики бўлса, қабул этиб, сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси! Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини! Яна биттаси бор: барчасини Яратганнинг ҳукмига ҳавола айлаб, сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...».

«Қалбга таскин битиклар»

@Haniyf_uz

Показано 20 последних публикаций.