Olamtabassumi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Сатира и юмор.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


[ Фотография ]
ФИКР
Маълумки, бирор нарсага исм, ном қўйиш осон эмас. Анча-мунча бош қотириш керак. Охири эса бирор нарсанинг номи кўчириб қўйилади.
Лекин бутунлай янги ном яратиш ҳам мумкин. Бунинг учун 30 та қоғоз парчасига алфавитдаги ҳамма ҳарфлар ёзилиб тўнкариб қўйилади. Кейин қоғозчалардан 7-8 ёки 9-10 тасини таваккалига олиб қаторга терасиз. Ҳарфлар тизими -- ном пайдо бўлади. Шу тариқа кўзни юмиб компьютер ҳарфларини ҳам босса ҳам бўлади. Ҳарфлар тизимидаги мос тушмаган ҳарфларни олиб ташлаш мумкин.
Масалан, менда впошнекпи, мрпарлдз, уапрполжшо, згеврлж, ауцварплд, ҳўгшнепаро, вподзжлора ҳарфлар қатори пайдо бўлди. Улардан вошнек, мрпарл, апролшо, зеврл, уварлд, гнепаро, подлора сўзлари яралди.
Одатда ном, исм тўғри келса-келмаса ўз эгасининг сифатини кўрсатмоқчи бўлади. Нарсага маъносиз ном қўйилганда эса нарса ўз номига мазмун беради.
Фақат тайёридан фойдаланавермай, ўзимиз ҳам сўз яратьишимиз керак эмасми?

Ориф Фармон.






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Экинзор қўриқчиси. Ясаб кўринг.


https://t.me/joinchat/AAAAAFAW2nBsSmAVti8wfg Olamtabassumi ссылкаси. Обуна бўлинг.


Бир фермада туяқушлар боқа бошлашибди. Аммо битта муаммо бор экан, яъни туяқуш дон беришга кирган одам ўзидан пастакроқ бўлса, боплаб тепаркан. Мағрур қуш ўзининг устунлигини тасдиқлаб қўйса керак. Боқувчилар ўйлаб-ўйлаб йўлини топишибди. Дон бергани кирадиган орқа ёқасига оқ латта ўралган швабра тиқиб оладиган бўлибди. Энди ўзларидан новча одамни кўрган туяқушлар уни бошлиқ деб тан оларкан.


Ҳа-а, мана гап қайда!




Как то жена послала за овощами на рынок и сказала выбирать только хорошее. Подходя, к прилавкам спрашиваю : морковь наша или китайская? Слышу в ответ: Наса! Поднимаю голову на продавца и вижу леди китайской внешности. Решил уточнить: Наса - это наса? Или наса - это васа? Она невозмутиво отвечает:Я зэ сказала Российская! Показываю на помидоры - Узбекистан? Она - Да вы сто? Это- Таскенсткие! Хотел еще взять что нибудь, но подумал:С такой географией пусть лучше жена сама идет и выбирает


МАСЛАҲАТ
Кечаси айрим радиоканалларни эшитиб ётиб ухлаб қолманг. Аксинча тунги соат 3 ларда эшиттириш тугагач, шунақанги чийиллатиб қўйишадики, алахсирашни бошлайсиз. Нимага чийиллатишади, сабабини билмай ўтиб кетяпмиз.




Жиддий ҳажвлар.
Kitobxon.com нинг 998 90 9592526 рақамига қўнғироқ қилиб сотиб олишингиз мумкин.




ДЎСТЛАР

Иккита қўшни бор эди. Уларнинг биттаси болаларига қуён олиб берди. Шунда иккинчисининг болалари бирорта ҳайвон олиб беришни сўради. Ота немис овчаркаси кучугини совға қилди.
Биринчи қўшни деди:
-- Ие, у қуённи еб қўяди-ку!
-- Йўқ, ўзинг ўйла, меники ҳали кучук, сеники ҳам кичкина. Иккови бирга ўсиб, дўст бўлиб қолади. Муаммо бўлмайди.
Кучук эгаси ҳақ бўлиб чиқди. Улар бирга ўсиб, иноқ дўстга айландилар. Ҳамма уларнинг қувлашиб юришига ўрганиб қолди. Болалар бахтиёр эди.
Кунларнинг бирида қуённинг эгаси жума куни оиласи билан дам олишга кетди. Қуён ёлғиз қолди. Якшанба куни уйда қолган оила айвонда чой ичиб ўтираркан, баҳайбат бўлиб кетган ит кириб келди. У лой, тупроққа беланиб ғижимланган ўлик қуён тишлаб олганди. Ҳамма ўрнидан сапчиб туриб итга ташланди, калтаклашди.
-- Қўшним ҳақ экан, -- деди ота. -- Энди нима қиламиз? Шу етмай турганди. Бироздан кейин улар қайтади. Нима қилдик?
Ҳамма бир-бирига қаради. Шўрлик ит эса ғиншиб йиғларди.
-- Болалар қандай аҳволга тушишини тасаввур қиласизларми?
Болалардан бири фикрини айтди:
-- Келинглар, қуённи яхшилаб ювамиз, артиб қуритамиз-да, уйчасига қўйиб қўямиз.
Қуённинг териси бутун бўлгани учун шундай қилдилар. Уни уйчасига элтиб, бошини панжалари устига қўйиб, худди ухлаётганга ўхшатиб ётқизишди. Шу пайт қўшнилари қайтаётганини эшитган ит эгалари ҳовлига қочиб киришди ва дарвозани ёпишди.
Орадан бирпас ўтиб болаларнинг чинқириғи эшитилди. Кейин дарвоза тақиллади. Ташқарида қўрқувдан ранги оқарган қуён эгаси турарди. Гўё арвоҳ кўргандай.
-- Нима бўлди? Тинчликми? -- сўради ит эгаси.
-- Қуён... қуён...
-- Ўлдими? Бугун кундузи чопқилаб юрганди-ку!
-- Жума куни ўлган-ку!
-- Жума?
-- Кетишимиздан олдин болалар боққа кўмди! Энди яна уйчасида ётибди!
Жума кунидан бери яқин дўстини излаб юрган ит, ниҳоят уни топибди-да, ковлаб олибди. Ит қуёнга ёрдам беришни сўраб эгасига келтирган экан.


Агар қўрқинчли мистик детектив ҳикоялар ўқимоқчи бўлсангиз, Руҳлар-2 каналига ўтинг. https://t.me/xohishon ссылкани босинг.


Мен отам билан онам Пекинда дам олаётганларида пайдо бўлган эканман. Шунинг учунми, кўзларим қисиқ. Ота-онам менга қараб "Ҳитойда ишлаб чиқарилган" деб кулишади.


Гап йўқ!


https://www.facebook.com/100003479817149/posts/1954583521334289/ Газета ва журнал, китобларни фақат махсус дўкончаларда сотиш нотўғри. Бунақанги дўкончалар қишлоқларда йўқ. Уларни озиқ-овқат дўконларининг бир бурчагида сотавериш керак. Токи улар ҳам энг зарур истеъмол маҳсулотига айлансин. Ориф Фармон.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ака-укачалар.


ДАВЛАТ ЭРИ.docx
17.9Кб
Бернард Шоу. Кулги тўла ҳажвия.

Показано 20 последних публикаций.

58

подписчиков
Статистика канала