УЗБЕКИСТОН ХАМШИРАЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СИРДАРЕ ВИЛОЯТ БУЛИНМАСИ- ПАНДЕМИЯНИ СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА РИОЯ КИЛИБ ЕНГАМИЗ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Узбекистон Хамширалар Ассоциацияси Сирдаре вилоят булими расмий канали. Урта тиббиет ходимларини куллаб кувватлаш уларни малакасини оширишга кумаклашиш телефон. +998994741969

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций








Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2024 йил билан чин юракдан қутлайман!

Янги йил арафасида ортга назар ташлаш, унинг натижаларини сарҳисоб қилиш анъанага айланган. Шу маънода тобора тарихга айланиб бораётган 2023 йил мамлакатимиз тиббиёти учун ҳам эсда қоларли воқеалар, катта ютуқлар ва юксак натижаларга бой бўлди.

Хусусан, бу йил соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнларининг бошланиши сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Муҳтарам Президентимизнинг соҳага қаратаётган юксак эътибори туфайли ўзбек тиббиёти инновацион, юқори технологик ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган мутлақо янги тизимга айланмоқда.

Буни эса 2023 йил бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, трансплантологик операциялар туман даражасигача туширилиб, беморлар яшаш ҳудудларининг ўзида ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олингани мисолида ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, соҳада яна қатор юқори технологик амалиётлар, роботохирургик, кардиохирургик операциялар йўлга қўйилди.

Жумладан, юртимизда биринчи бор кичик ёшли беморларда буйрак кўчириш ва суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётларининг бажарилгани ҳамда эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррекцияси каби ноёб жарроҳлик операцияларининг ўтказилгани тиббиётимиз тарихида бутунлай янги саҳифа очди.

Шунингдек, жорий йил илк бор тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо шаффоф ва адолатли тизими яратилгани соҳани етук, чуқур билимли ва халқаро рақобатбардош кадрлар билан таъминлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Бирламчи бўғинда эса кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланиб, аҳолига давлат томонидан 235 турдаги дори воситалари бепул бериладиган бўлди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалларига қарийб 800 та замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.

Албатта бу саъй-ҳаракатларнинг таг замирида, энг аввало, одамларни тиббиёт тизимидан тўлақонли рози қилиш, соҳани чинакам халқчил тизимга айлантириш ва уни аҳолига янада яқинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.

Шунингдек, йил сўнгида ёш тиббиёт мутахассислари ва талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ангиограф ускуналарининг тақдим этилгани ҳам йилнинг энг яхши янгиликларидан бири бўлди.

Албатта кириб келаётган янги йилда ҳам юртдошларимиз соғлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббиётни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди.

Бу улкан мақсадларни амалга оширишда эса шубҳасиз, Сиз азиз тиббиёт ходимлари муҳим ва ҳал қилувчи кучсиз!

Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!

Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Қадрингиз ва қаддингиз доимо баланд бўлсин
!

Амрилло ИНОЯТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири


Азиз юртдошларимизни Узбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги байрами билан самимий табриклаймиз! Ватанимиз тараккиёти йулида олиб бораётган ишларида улкан ривож тилаймиз! Юртимиз тинч, халкимиз фаровон, ватанимиз обод булсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва туғуруқхоналарда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланди.

🖇 Мазкур рўйхатга кўра, беморларга жами 520 та ташхис, 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 27 та оператив даво ҳамда 76 та тиббий буюмлар давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram



























Показано 20 последних публикаций.

446

подписчиков
Статистика канала
Популярное в канале