ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ Ўзингизни асранг мен учун,
Десалар гар ҳар тонг, ҳар саҳар.
Ҳижрон ғами қилолмас тутқун,
Қоматингиз буколмас кадар.
Ҳоҳ онасиз, ҳоҳ суюкли ёр,
Ҳоҳ отасиз оилада чинор.
Шу биргина сеҳрли сўзла,
Умрингиздан кетмайди баҳор.
Юракларда гуллайди меҳр,
Гулпечакдек бўй чўзар ишонч.
Садоқатнинг барини тутиб,
Бахт бағрида яшайди қувонч.
Ўзингизни асранг мен учун,
Айтаверинг бир-бирингизга.
Ғаниматдир ҳар лаҳза, ҳар кун,
Бахт битилсин тақдирингизга.
Керагингиз кераклигини,
Сезиб турсин яқинми йироқ,
Ўзингизни асранг десалар,
Дилингизни эзолмас фироқ.
Ўзингизни асранг мен учун,
Дуолари олтин конларим,
Сиз борсизки, ҳаётим гулгун,
Олисдаги қадрдонларим.
Ўзингизни асранг мен учун...
Тавсия: @Baxtli_OiIam
Телеграм💞@JuftiHaloIim💞
🌹Обуна бўлинг🌹
https://t.me/+iTFvabS9u4NmYTUy