ОСМОН ЙИҒЛАДИ...
Бугун кўз ёш тўкди, йиғлади осмон !
Хайрлашиш они бўлмади осон....
Ишқ қолди фироқда, қолмади, омон,
Еру-кўк, фалак ҳам бу холдан ҳайрон...
Титроқда, гул тутган йигит қўллари,
Шунча қисқамиди, севги йўллари,
Энди фарқи йўқдай... Ўнгу сўллари..
Қалби бўм-бўш бугун, диллари вайрон !
Наҳот интиҳоси шу муҳаббатнинг,
Кимга аён бундай сир-синоатнинг ?
Гуноҳи нимадир, айби не айтинг,
Ёки нифоқ солди, ноўрин гумон ?!
Севгининг асоси - буюк садоқат,
Вафодан яралар, бахт ва саодат.
Унинг либосидир - чидам ва тоқат
Шундан баҳра олар ишонч ва иймон !
Нигоҳлар масъум, ҳа, жунбушда фиғон,
Қалб аталмиш уйда бўлмасин армон.
Ишончга дарз кетса, нураса шу он -
Висолнинг ўрнини олади ҳижрон !
Бугун кўз ёш тўкди, йиғлади осмон !
✍️ МУРОДУЛЛА
✨
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ❤❤ Мехрлигим ❤️❤️ 🥰