Прокуратура Андижонда давлат харидларидаги “таниш-билишчилик” ҳолатларини ўрганади
Андижон вилояти прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»томонидан амалга оширилган давлат харидлари ўрганилмоқда.
Аввалроқ Андижон вилоятида Milano Biznes Servis компанияси қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ютиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг таъсисчиси Муҳиддин Қодиров эса бир вақтнинг ўзида “Ягона буюртмачи хизмати” раҳбари ҳам ҳисобланади.
Бундан ташқари, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Рустамбек Ходибоев миллиардлаб сўмлик давлат буюртмаларини бажараётган Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish компаниясининг таъсисчиси ҳам ҳисобланади.
Худди шундай лойиҳалар таъсисчилари “Ягона буюртмачи хизмати” раҳбарининг қариндошларига тегишли Andijon Ihlos Qurilish компанияси томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb