Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди
Бу ҳақда Қорақалпоғистон республикаси прокуратураси хабар бермоқда.
9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С. У. (1990 й. т.) вояга етмаганлар С. К. (2006 й. т.), С. М. (2007 й. т.) ва Д. М. (2004 й. т.)лар Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазишган.
Қазиш пайтида тупроқ ўпирилиб, босиб қолиши натижасида, фуқаро С. У., С. К. ва С. М. лар воқеа жойида вафот этди. Вояга етмаган Д. М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қорақалпоқ сув таъминоти» хабарига кўра, фуқаролар чўян қувурни ноқонуний тарзда синдириб олиб кетмоқчи бўлган. 3 киши воқеа жойида вафот этган бўлса, бир киши қочиб кетган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb