Репост из: TILGA E’TIBOR 📚🖌
"Грамматика илоҳий даражадаги қонун-қоидаларга эга. Грамматикасиз илоҳиёт ҳам, дин ҳам, фалсафа ҳам, математика ҳам, квант механикаси ҳам, Ернинг тортилиш қонуни ва умуман, ҳеч қандай қонуният йўқ ва тушунарли эмас. Грамматикасиз ёзувчилар чала, тарихчилар чала, қонунчилар чала, муомала чала, фикрлар чала, муносабатлар чала бўлади. Қодирий грамматикасиз одамларни калвак, деб атаган эди. Калвакнинг билганлари ўта чала, сўзлайдиганлари ўта чала, аммо ўзини бағоят ақлли деб билади: махзумликка, яъни олимликка, саводхонликка даъвогар. Бир замонлар эски Россияда Фонвизин калвакни недоросль деб атаган ва унинг қиёфасини том мазмундор яратган эди. Ўшандан бери қанчалаб толстойлар, муқимийлар келиб кетди, аммо недоросллар йўқолмади, улар дам фашизм, дам коммунизм, дам турли диний мазҳаблар қиёфасига кириб олди. Ҳозир ҳам улар шундай қиёфаларни фаол ўзлаштирмоқда, билъакс кўпайиб уруғи урчиб борди." (Иброҳим Ғафуров)