Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари Қўқон шаҳридаги Алломалар музейига саёҳат қилишди
Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари Қўқон шаҳридаги Алломалар музейига саёҳат қилишди.
Ушбу масканда буюк аждодларимизнинг ҳаёти, ижоди ва сиёсий фаолиятига оид қимматли экспонатлар жамланган бўлиб, ходимлар ушбу нодир ашёларни диққат билан томоша қилдилар.
Музей илмий ходимлари Навоий ва Бобур шахсияти, қолдирган китоблари ҳақида сўзлаб бердилар. Юрт посбонлари эса улуғ шоирлар қаламига мансуб шеърлардан ёд ўқишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Каналга уланиш 👉
fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram