МУҲТАШАМГулжамол АсқаровагаМуҳташам баҳорлар келди заминга,
Муҳташам қирларда майсалар ўсди,
Бирор юмушингиз йўқмиди менга,
Опа, кўзгинамни ташвишлар тўсди.
Сизни йўқлолмадим, иш билан бўлиб,
Муҳташам қалбингиз эсон-омонми?
Ўзи юрагим ҳам юрибди тўлиб,
Ранги сомонмикан ёки ёмонми.
Султон укам дейсиз, дейсиз султоним,
Муҳташам бўлади бундан юрагим.
Узоқ ўлкаларга етди ултоним,
Аммо ўз элимга борми керагим?
Муҳташам қалбингиз безовтамасми,
Қандай чалиш керак бу қурғур созни?
Сиз муҳташам бўлган ижоднинг ҳасми,
Муҳташам қайғунгиз ёқар қоғозни!
Муҳташам кўринар менга бариси,
Аммо орзуимиз негадир майда?
Бизга кўринмайди ошдан нариси,
Улуғлар кўзлаган марралар қайда?
Бизга йўлдош бўлсин улкан ташвишлар,
Улкан юртнинг бўлай муҳташам ули,
Муҳташам орзулар, муҳташам ишлар,
Мен муҳташам халқнинг муҳташам қули.
Муҳташам юраклар тўхтар кун келиб,
Майда ташвишлардан топади нажот.
Опа, нима дейсиз, беринг-чи билиб,
Биздан қолармикан муҳташам ижод?
2025 йил 6 март, соат 21:20Фозил ФарҳодФото бугун Адиблар хиёбонида олинган.👉
https://t.me/fozilfarhod 👈