Исроил Эроннинг ядро ва нефт объектларига зарба бермоқчи
NYT нашрининг ёзишича, ҳужум нишони Нетанз шаҳрида жойлашган Эрон ядро дастурининг “юраги” бўлиши мумкин. Исроил матбуоти жавоб ҳужумининг эҳтимолий нишонлари орасида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳам борлигини қайд этмоқда.
"Қўшма Штатлар Исроилга Эроннинг ракета ҳужумларига жавоб бериш режаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бироқ Вашингтон жавоб ҳаракатлари мувозанатли ва пухта ўйланган бўлиши кераклигини таъкидлади", деб ёзади Ахios.
Қайд этилишича, АҚШ президенти маъмурияти Исроилнинг Эрон ядро дастурига зарба бериш фикрига қатъий норозилик билдирган.
Аввалроқ Бинямин Нетаняҳу Эроннинг Исроилга ҳужумини шарҳлар экан, жавоб чоралари кўрилиши ҳақида маълум қилган эди.
"Бугун Эрон катта хатога йўл қўйди ва бунинг учун товон тўлайди. Эрондаги режим ўзимизни ҳимоя қилиш ва душманларимиздан ўч олишга бўлган қатъиятимизни тушунмаяпти. Буни Синвар ва Даф тушунмади, Насруллоҳ билан Моҳсен тушунмади, афтидан Теҳронда ҳам тушунмайдиганлар бор. Ҳечқиси йўқ, улар ҳам тушуниб олишади. Биз ўзимиз ўрнатган қоидамизга амал қиламиз: ким бизга ҳужум қилса, биз ҳам унга ҳужум қиламиз", — деган Исроил бош вазири.
🔥@fayzboguz