Фарғона Адвокатлар Палатаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций














Бугун 2024 йил 23 ноябрь куни Фарғона шахар санъат коллежи мажлислар залида Адвокатлар Палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси ва Фарғона вилоят суди билан хамкорликда Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган адвокатлар иштирокида “Одил судловни амалга оширишда химояни таъминлаш” бўйича амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш максадида очик мулоқот ўтказилди.
Ушбу очик мулоқотда вилоят суди раиси А.Утаев, жиноят ишлари буйича раис ўринбосари Вахобов Бобохон, фуқаролик ишлари бўйича ўринбосар Хасанов Ойбек, иктисодий ишлар буйича ўринбосари Абдурахмонов Алишер, Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси Махаматов Донерхужа Бахтиёрович, Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Машрапов Камолиддин Зайнобидинович хамда вилоятда фаолият олиб боратаётган барча адвокатлар иштирок этишди.
Очик мулоқот худудий бошқарма бошлиги У.Бутабоев раислигида олиб борилди. Очик мулоқот жараёнида вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан вилоят суди раиси ва унинг ўринбосарларига одил судловни амалга ошириш борасида амалётда мавжуд муаммо ва таклифлар етказилди. Вилоят суди раиси А.Утаев томонидан билдирилган таклиф ва долзарб муаммолар юзасидан фикр ва жавоблар берилиб уларни бартараф этиш чораларини кўриш маълум килинди.
Ўтказилган тадбир якунида Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси бошлиғи У.Бутабоев томонидан вилоятдаги барча адвокатлар номидан вилоят суди раиси А.Утаевга етказилган муаммо ва таклифлар адвокатларнинг шахсий муаммоси эмаслиги, адвокатлар халкнинг ташвиши билан яшаши, адвокатлар томонидан халкни дарди муаммоси етказилганлиги, хар бир етказилган муаммода инсон такдири турганлигини таъкидланиб етказилган муаммоларни хал этишда амалий ердам беришни сўради.


Ертага соат 9:00 санат коллежи мажлислар залига етиб келиб умумий йигилиш ва вилоят суди раиси билан очик мулокот бошлангунга кадар газета, журнал, таниклилик белгиси ва обуна учун шартномаларни олишларингиз суралади.


онлайн малака оширишга 2 та адвокат розилик билдирди қолганлар хабар беришмади мажбурий тартибда ўзим номзод бериб юбораман шекилли


Олий суд таблица (2).docx
27.4Кб
Ушбу муаммолар устида ишлаш ва вилоят суди раиси билан отказиладиган очик мулокотта фойдаланиш учун юборилмокда.




Ўқишни хохловчилар 26 ноябрь куни онлайн ўқиш бошланади ЗООМда 98 3119674га қўнғироқ қилинглар Ирода малка ошириш курси палатага хам хабар қилинглар


Хурматли адвокатлар навбатдаги малака ошириш муддати келганлар, Адвокатура тўғрисидаги қонун талабига кўра ҳар бир адвокат 3 йилда бир марта ўзинг касбий малакасини ошириши шарт. Қонунгакўра ўз вақтида малакасини оширмаган адвокатлар интизомий жавобгарликка тортиладилар. шу сабабли онлайн малака оширишни истайдиганлар зудлик билан С.Розиқовга бу ҳақда ҳабар қилинглар. ихтиёрий хабар берилмаса мажбурий тартибда рўйҳат беришга мажбур бўламан. ушбу топширикни бажаришга барча тузилма рахбарлари масъулдирлар.


Hurmatli advokatlar taniqlilik belgisini kelib olib ketmaganlar olib ketishlaringiz so'raladi




Advokatlar Palatasi tomonidan Oliy sud raisi Baxtiyor Islomov bilan 9 noyabr soat 10:00 da ochiq muloqot o'tkazilishi rejalashtirilgan.
Ushbu yig'ilishda mavjud muammolarni yetkazish va yechimi bo'yicha takliflar bildirish istagida bo'lgan advokatlar ro'yhatini taqdim etishimiz uchun +998882065155 telefon raqamiga 6 noyabr kuniga qadar aloqaga chiqishlaringiz so'raladi.
Ochiq muloqot Oliy sud binosida o'tkaziladi. Yig'ilishda advokatlarni ish yurituvlarida bo'lgan ishlar yuzasidan savollar berish mumkin emasligi ma'lum qilinadi.
Ochiq muloqot kuni o'zgargan taqdirda alohida xabar yetkaziladi.


Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков билан учрашди.

Мулоқот чоғида аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига доир масалалар муҳокама этилди.

Шу аснода фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида яқин кунларда Олий суд раисининг адвокатлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.



Показано 18 последних публикаций.